Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/10706 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6f335257-35c5-49d2-8c4f-188243a7297d Claim ID PDF Hash 037554f24f505cf2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 49 law
Конституциянинг 62-моддаси Конституция 62 law
нинг 216-моддаси нинг 216 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
онуни 11-моддаси онуни 11 law
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, **** туман прокурори ёрдамчиси ****нинг қатнашувида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги **** вилояти бошқармасининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакиллари ****, **** (2025 йил 3 июндаги 1285/01-19-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили **** (раҳбар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида)ларнинг иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги **** вилояти бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) фаолиятини “Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳалари ишлаб чиқилиб, экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини олгунига қадар вақтинчалик тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакиллари ариза талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳозирда экологик экспертиза олиш учун ҳужжатлар топширилганлиги, тез кунларда ушбу ҳулосалар олинишини билдириб, аризани рад қилишни сўради. Прокурор аризани қаноатлантириш тўғрисида фикр билдирди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасига кўра давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Конституциянинг 62-моддасига асосан фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 216-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган 2 қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади. ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораларидан бири ҳисобланади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар **** вилояти, *****да соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа фаолият билан шуғулланиб келган. Аризачи ходимлари томонидан жавобгарнинг фаолияти юзасидан ўтказилган мониторингда жавобгар томонидан “Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳаси ишлаб чиқилмаганлиги ва давлат экологик экспертиза хулосаси олинмаганлиги аниқланган. Аризачининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳа ҳужжатини ёки экологик меъёрий лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиб Давлат экологик экспертизаси маркази ДУКнинг **** вилояти филиалига тақдим этиш тўғрисидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгарга атроф муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳа ҳужжатини ёки экологик меъёрий лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва Давлат экологик экспертизаси маркази ДУКнинг **** вилояти филиалига тақдим этиш тўғрисида аризачи томонидан огоҳлантириш хати топширилган бўлишига қарамай, жавобгар тегишли хулосаларни олмасдан фаолиятини давом эттирган. Шу боис аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг фаолиятини “Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳалари ишлаб чиқилиб, экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгунига қадар вақтинча тўхтатиб туришни сўраган. “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 11-моддасининг мазмунига кўра давлат экологик экспертизаси объектларига атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар киради, 13-моддасига мувофиқ ушбу Қонуннинг 11-моддасида кўрсатиб ўтилган объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш мажбурий бўлиб, Давлат экологик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг ихтисослашган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказилади. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар атроф муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари шартлиги, 25-моддасининг иккинчи қисмида давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасисиз лойиҳаларни рўёбга чиқариш ман этилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом 22-бандининг 3 10-кичик бандида аризачига атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек атроф муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхатида кўрсатилган фаолият тури билан шуғулланиб келган ва экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини олмаган. Баён қилинганларга кўра, жавобгар томонидан юқорида қайд этилган қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, аризачининг талаби асосли эканлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд ариза талабини қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган. Юқоридагиларга кўра суд иш бўйича тарафлардан давлат божи ундирмасликни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатларини ундириш лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179, 186 ва 222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Ариза талаби қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти “Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳалари ишлаб чиқилиб, экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини олгунига қадар тўхтатиб турилсин. **** масъулияти чекланган жамияти томонидан “Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) экологик экспертизасининг ижобий хулосалари олинганидан сўнг унинг фаолиятини тиклаб бериш мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг **** вилояти бошқармаси зиммасига юклатилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг **** вилояти бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддатда қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. 4 Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****