← Назад
Решение #2839927 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1806-2501/6360-сонли иш
ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2025 йил 01 декабрь
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Махмудовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриев суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили Н.Ф.К (2024 йил 22 апрелдаги №32-сонли ишончнома) иштирокида,
даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “БББ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 185 000 000 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво аризасибўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
—даъвогар) Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига жавобгар “БББ”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки)
жамият)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан
185 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади
ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда — ИПК) 128-моддасига асосан, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда
ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад
этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;суд томонидан юридик шахснинг
судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг
яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган бўлса;ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли, суд ишни ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида жавобгар
вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилнинг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан
товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга
ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида
тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон
шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25
июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни
(ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган,
электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим
этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган
шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон
ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган.
Ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар
томонидан жавобгарга ҚҚС билан биргаликда 185 000 000 сўмлик артизан сув
чиқариш ускунаси берилган. Ушбу ҳолатлар ҳисобварақ-фактура ва
топшириш қабул қилиш далолатномаси билан тасдиқланади. Жавобгар
томонидан электрон ҳисобварақ-фактураларни ўн календарь кун ичида
электрон рақамли имзо билан сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилмаган.
Бироқ, жавобгар 185 000 000 сўм маблағни тўлаш чораларини
кўрмаган.
Даъвогар
юзага
келган
қарздорликни
қоплаш
юзасидан
жавобгарга талабнома юборган, лекин жавобгар даъвогарнинг ушбу
талабномасини ижро этмасдан, даъвогар олдидаги 185 000 000 сўм
қарздорликни тўламаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги жами 185 000 000 сўм қарздорлик
ҳолати иш ҳужжатларида ҳисобварақ-фактура, далолатнома ва бошқа ишга
алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати
билан инкор этиб бўлмайди.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 449-моддаси биринчи қисмига биноан сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг2009 йил
18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонҚарорининг 8-банди
еттинчи хатбошига кўра, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг
шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа
далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг
етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар
қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун
асос бўла олмаслиги белгиланган.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 68-моддаси учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд
белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим, бироқ жавобгар томонидан
даъвогарга185 000 000 сўмлик артизан сув чиқариш ускунаси қайтарилганлиги
ва/ёки 185 000 000сўм маблағлар даъвогарга тўлаб берилганлигини фактини
тасдиқловчи далилларни тақдим этмади.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан 185
000 000 сўм қарздорлик ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда
даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига асосан суд, даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб
топилганлиги сабабли 185 000 000 сўм қарздорлик бўйича (185 000 000 х 2%=
3 700 000) 3 700 000 сўм давлат божи ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм
почта харажатларижавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “БББ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 185 000 000 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“ААА” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 185 000 000 сўм асосий қарз
ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Давлат
бюджетига 3 700 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида
ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув
қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.У. Махмудов