Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2401/4737 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID dd6c0fb8-30c9-414d-a32a-3ef984a655dd Claim ID PDF Hash 806e3aa85295c226... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
онунининг 20-моддаси онуни 20 law
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
онун 17-моддаси онун 17 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2401/4737-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Д.Соатов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Тўхтабоев Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – А.Абдурахманов ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 1 декабрь Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси А.Абдурахмановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва Д.Акрамовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари А.М. (паспорт асосида) ва вакили адвокат Ж.А. (ордер ва ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Ғ. (ишончнома асосида), учинчи шахс “ХХХХ” АТБ вакили Ш.А. (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “ХХХХ” МЧЖнинг жавобгар “ХХХХ” АТБга нисбатан 2018 йил 22 майдаги 1-Г-78-сонли реестр рақам билан қайд этилган нотариал тасдиқланган ипотека шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 26 августдаги қароридан норози бўлиб, даъвогар “ХХХХ” МЧЖ томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни вилоят судининг биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилаётган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ХХХХ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХХ” АТБ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2018 йил 22 майдаги 1-Г-78-сонли реестр рақам билан қайд этилган нотариал тасдиқланган ипотека шартномасини бекор қилишни сўраган. Суднинг 2024 йил 4 ноябрдаги ажримига асосан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “ХХХХ” АТБ, 2024 йил 13 декабрдаги ажримига асосан “ hust t m rq izm ti” МЧЖ, Чуст туман адлия бўлими ҳамда Чуст туман 1-сонли нотариал идораси жалб этилган. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантириш рад этилиб, суд харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 26 августдаги қарори билан даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериб, шикоятида “ hust t m rq izm ti” МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2018 йил 21 майда 367-сонли кредит шартномаси тузилганлиги, мазкур шартномага асосан ажратилган кредит маблағининг таъминоти сифатида 2018 йил 22 майдаги 1-Г-78 реестр рақами билан қайд этилган, нотариал тасдиқланган ипотека шартномасига асосан даъвогар ўзига қарашли бўлган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун 1000 тонна ҳажмли музлаткич, маъмурий бино, омбор ва ёрдамчи бино-иншоотлар, кран козловой ККС-10 ҳамда музлаткич дастгоҳ, жиҳоз ва анжомлари”ни гаровга қўйиб берганлиги, жавобгар, “ХХХХ” АТБ Чуст филиали ва “ hust t m rq izm ti” МЧЖ ўртасида 2019 йил 11 мартда тузилган 1-сонли “Кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтиши тўғрисида”ги шартнома тузилишида даъвогар иштирок этмаганлиги, ушбу шартномага асосан “ hust t m rq izm ti” МЧЖнинг жавобгар олдидаги 367-сонли кредит шартномасига асосан вужудга келган мажбурияти “ХХХХ” АТБ Чуст филиалига ўтганлиги, “ХХХХ” АТБ Чуст филиали жавобгарга 2019 йил 11 мартдаги 015-сонли мемориал ордер билан “ hust t m rq izm ti” МЧЖнинг 2 999 999 400 сўм кредит қарздорлигини тўлаб берганлиги, “ХХХХ” АТБ Чуст филиали ва “ hust t m rq izm ti” МЧЖ ўртасида 2019 йил 12 мартда 107-сонли кредит шартномаси тузилганлиги, 2019 йил 20 мартдаги 8-сонли тўлов топшириқномаси билан “ hust t m rq izm ti” МЧЖ 2 999 999 400 сўм кредит маблағини “ХХХХ” АТБ Чуст филиалига тўлаб берганлиги ва шу билан “ХХХХ” АТБ Чуст филиали олдидаги 367-сонли кредит шартномасига асосан юзага келган барча мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги, мазкур ҳолатда 2018 йил 22 майдаги 1-Г-78 реестр рақами билан қайд этилган ипотека шартномаси шартлари бажарилган деб ҳисобланиши, жавобгар ва “ХХХХ” АТБ Чуст филиали олдидаги гаров шартлари тўлиқ бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъвогарга тегишли мулк тақиқдан чиқарилмасдан, мулкни эркин реализация қилиш, ундан қонунда белгиланган ҳолатда эркин фойдаланиш ҳуқуқлари чекланаётганлиги, жавобгар гаров билан таъминланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлса-да, гаровдан чиқариш хатини бермасдан, гаров шартномаси шартларини қўпол равишда бузаётганлиги, мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 382-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги қонунининг 20-моддаси талабларини жиддий бузиш ҳисобланиши ва бошқа важларни келтириб, судлов ҳайъатидан суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 24 октябрдаги 06-10/25-41867-сонли хатига асосан Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказилган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар “ hust t m rq izm ti” МЧЖ, Чуст туман адлия бўлими ҳамда Чуст туман 1-сонли нотариал идорасидан суд мажлисида вакил иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати ушбу қоидага асосланиб, ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили тафтиш тартибидаги шикоятини қўллабқувватлаб, шикоятда келтирилган важларини такрорлаб, судлов ҳайъатидан тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг 2024 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси судининг 2025 йил 26 августдаги қарорини бекор қилиб, янги қарор билан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили тафтиш тартибидаги шикоятга нисбатан эътироз билдириб, шикоят асоссиз эканлиги, 2019 йил 11 мартдаги “Кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтиши тўғрисида”ги 1-сонли шартномага асосан “ hust t m rq izm ti” МЧЖнинг жавобгар олдидаги 367-сонли кредит шартномасига асосан вужудга келган мажбурияти “ХХХХ” АТБ Чуст филиалига ўтганлиги, “ХХХХ” АТБ Чуст филиали “ hust t m rq izm ti” МЧЖнинг жавобгар олдидаги 2 999 999 400 сўмлик кредит қарздорлигини 2019 йил 11 мартдаги 015-сонли мемориал ордер асосида тўлаб берганлиги, шундан сўнг даъвогар жавобгарга мурожаат қилиб, 367-сонли кредит шартномасига асосан мажбурият бажарилганлиги сабабли гаровга қўйилган мулкини гаровдан чиқариб беришни сўраганлиги, жавобгар ундан “ХХХХ” АТБ Чуст филиалидан мулкни гаровдан чиқаришга розилик хати олиб келишни сўраганлиги, “ hust t m rq izm ti” МЧЖнинг “ХХХХ” АТБ Чуст филиали олдидаги кредит қарздорлиги бартараф этилмаганлиги сабабли “ХХХХ” АТБ Чуст филиали мулкни гаровдан чиқаришга розилик бермаганлигини билдириб, судлов ҳайъатидан тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантирмасликни ҳамда суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида учинчи шахс “ХХХХ” АТБ вакили тафтиш тартибидаги шикоятга нисбатан эътироз билдириб, шикоят асоссиз эканлиги, жавобгар, “ХХХХ” АТБ Чуст филиали ҳамда “ hust t m rq izm ti” МЧЖлар ўртасида 2019 йил 11 мартда “Кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтиши тўғрисида”ги 1-сонли шартнома имзоланганлиги, шартноманинг 1.1-бандига кўра, дастлабки кредитор “ХХХХ”АТБ Чуст филиали ва қарз олувчи “ hust t m rq izm ti” МЧЖ ўртасида 2018 йил 21 майдаги 367-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган 5 000 000 000 сўмлик 5 йил муддатли кредит суммасининг бугунги кундаги қолдиқ суммаси, яъни 2 999 999 400 сўмлик қарздорликни ундириш “янги кредитор” “ХХХХ” АТБ Чуст филиали фойдасига ўтказилиши, бундан буён “ hust t m rq izm ti” МЧЖ 2018 йил 21 майдаги 367-сонли кредит шартномасидаги барча мажбуриятлари бўйича ушбу кредит шартномаси муддати тугагунга қадар “янги кредитор” “ХХХХ” АТБ Чуст филиали олдида тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олиши белгилаб қўйилганлиги, “ХХХХ” АТБ Чуст филиали ўз навбатида “ hust t m rq izm ti” МЧЖнинг жавобгар олдидаги мажбуриятини, яъни 2018 йил 21 майдаги 367сонли кредит шартномасига асосан вужудга келган 2 999 999 400 сўмлик кредит қарздорлигини 2019 йил 11 мартдаги 015-сонли мемориал ордерга асосан тўлаб берганлиги, шундан сўнг “ХХХХ” АТБ Чуст филиали ва “ hust t m rq izm ti” МЧЖ ўртасида 2019 йил 12 мартда 107-сонли кредит шартномаси тузилганлиги, мазкур 107-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган 5 000 000 000 сўм кредит маблағларидан 2 999 999 400 сўми “ hust t m rq izm ti” МЧЖ томонидан “ХХХХ” АТБ Чуст филиалига МЧЖнинг жавобгар олдидаги қарздорлиги учун тўлаб берилган 2 999 999 400 сўмни қоплаш учун йўналтирилганлиги, қолган суммадан 1 050 000 000 сўми имтиёзли кредит сифатида сўми “ hust t m rq izm ti” МЧЖга ажратиб берилганлиги, 107-сонли кредит шартномасининг 3.2-бандига мувофиқ, “ hust t m rq izm ti” МЧЖ кредит мажбуриятларини бажарилиши таъминлаш мақсадида мустақил баҳоловчи томонидан 7 138 647 068 сўмга баҳоланган даъвогарга тегишли “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун 1000 тонна музлаткич, маъмурий бино, омбор ва ёрдамчи бино-иншоотлар, кран козловой ККС-10 ҳамда музлаткич дастгоҳ, жиҳоз ва анжомлари, шунингдек кредит ҳисобига сотиб олинаётган мини тракторлар, Лабо ва Исузи русумли автомашиналар, уч ғилдиракли мотоцикл ва мотокультиваторларни гаровга қўйиш мажбуриятини олганлиги, ҳозирда “ hust t m rq izm ti” МЧЖ томонидан “ХХХХ” АТБ Чуст филиали олдидаги кредит қарздорлиги бартараф этилмаганлиги, шу сабабли кредит таъминоти сифатида гаровга олинган даъвогарга тегишли мулкларни гаровдан чиқариш рад этилганлигини билдириб, судлов ҳайъатидан тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантирмасликни ҳамда суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш материалларидан аниқланишича, жавобгар ва “ hust t m rq izm ti” МЧЖ ўртасида 2018 йил 21 майда 367-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига биноан, 12 ой имтиёзли давр билан 2023 йил 20 майгача 7 фоиз устама тўлаш шарти билан “Шахсий томорқа хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини реализация қилиш ҳамда қайта ишлаш мақсадида мева-сабзавотларни саралаш, қадоқлаш, тозалаш, қуритиш ва қайта ишлаш цехи, уруғлик кўчат етиштиришга мўлжалланган иссиқхона, ер ҳайдов мини тракторлари, “Лабо” русумли автомашиналар, “Исузи” русумли автофургонлар ҳамда мотокультиваторлар сотиб олиш” учун 5 000 000 000 сўм миқдорида кредит ажратиш белгиланган. Мазкур кредит шартномасига асосан “ hust t m rq izm ti” МЧЖга 3 000 000 000 сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилган. Кредит ва унинг фоизларини ўз вақтида қайтарилиши таъминлаш мақсадида жавобгар, даъвогар ва “ hust t m rq izm ti” МЧЖ ўртасида 2018 йил 22 майда ипотека шартномаси тузилиб, унга кўра даъвогарга тегишли Наманган вилояти, Чуст шаҳри, “Зарафшон” МФЙ, Наманган кўчасида жойлашган 41 ишчи ўринли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш учун 1 000 тонна ҳажмли музлаткич, маъмурий бино, омборхона ва ёрдамчи биноиншоотларига, кран козловой ККС-10 ҳамда музлаткич дастгоҳ, жиҳоз ва анжомлари ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Тарафлар ўртасидаги ипотека шартномаси нотариал идора томонидан рўйхатдан ўтказилиб, тақиқ қўйилган. Шунингдек, Наманган вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг Чуст туман филиали томонидан 2018 йил 22 майда давлат рўйхатидан ўтказилган. Жавобгар, “ХХХХ” АТБ Чуст филиали ва “ hust t m rq izm ti” МЧЖ ўртасида 2019 йил 11 мартда 1-сонли “Кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтиши тўғрисида”ги шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Дастлабки кредитор” (“ХХХХ” АТБ Чуст филиали) ва “Қарз олувчи” (“ hust t m rq izm ti” МЧЖ) ўртасида 2018 йил 21 майдаги 367-сонли кредит шартномасига асосан 2023 йил 20 майгача йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан “Шахсий томорқа хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини реализация қилиш ҳамда қайта ишлаш мақсадида мева-сабзавотларни саралаш, қадоқлаш, тозалаш, қуритиш ва қайта ишлаш цехи, уруғлик кўчат етиштиришга мўлжалланган иссиқхона, ер ҳайдов мини тракторлари, “Лабо” русумли автомашиналар, “Исузи” русумли автофургонлар ҳамда мотокультиваторлар сотиб олиш” учун ажратилган 5 000 000 000 сўмлик 5 йил муддатли кредит суммасининг бугунги кундаги қолдиқ суммаси, яъни 2 999 999 400 сўмлик қарздорликни ундириш “Янги кредитор” (“ХХХХ” АТБ Чуст филиали) фойдасига ўтказилиши, бундан кейин “Қарз олувчи” 2018 йил 21 майдаги 367-сонли кредит шартномасидаги барча мажбуриятлар бўйича ушбу кредит шартномаси муддати тугагунга қадар “Янги кредитор” олдида тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олиши белгилаб қўйилган. “ХХХХ” АТБ Чуст филиали томонидан “ХХХХ” АТБ Чуст филиалига “ hust t m rq izm ti” МЧЖ орқали 2019 йил 11 мартдаги 015-сонли мемориал ордер билан 2 999 999 400 сўм кредитдан бўлган қарздорлик тўлаб берилган. “ХХХХ” АТБ Чуст филиали (“Банк”) ва “ hust t m rq izm ti” МЧЖ (“Қарз олувчи”) ўртасида 2019 йил 12 мартда 107-сонли қўшимча кредит шартномаси тузилиб, шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Банк” “Қарз олувчи”га Бандликка кўмаклашиш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан 5 000 000 000 сўм қарз бериши, жумладан 3 000 000 000 сўм ён бериш шартномасига асосан “ХХХХ” АТБ Чуст филиалидан олинган кредитни сотиб олиш, 2 000 000 000 сўм ишлаб чиқариш дастгоҳлари сотиб олиш, айланма маблағни тўлдиришга бериш, “Қарз олувчи” эса “Банк”га олинган қарз суммасини шартномада белгиланган муддатда ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг 3.2-бандига мувофиқ, “Қарз олувчи” кредит мажбуриятларини бажарилиши таъминлаш мақсадида мустақил баҳоловчи томонидан 7 138 647 068 сўмга баҳоланган қўшимча жавобгарга (“ХХХХ” МЧЖ) тегишли “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун 1000 тонна музлаткич, маъмурий бино, омбор ва ёрдамчи бино-иншоотлар, кран козловой ККС-10 ҳамда музлаткич дастгоҳ, жиҳоз ва анжомлари, шунингдек кредит ҳисобига сотиб олинаётган мини тракторлар, Лабо ва Исузи русумли автомашиналар, уч ғилдиракли мотоцикл ва мотокультиваторларни гаровга қўйиш шартномасини тақдим қилиш мажбуриятини олган. Мазкур кредит шартномасига асосан “ hust t m rq izm ti” МЧЖга қолган 1 050 000 000 сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилган. Шунингдек, жавобгар, “ХХХХ” АТБ Чуст филиали, “ hust t m rq izm ti” МЧЖ ва даъвогар ўртасида 2020 йил 20 февралда Чуст туман нотариал идорасининг 22.05.2018 йилдаги 1-Г-78 рақам билан реестрга қайд этилган ипотека шартномасига ўзгартириш, қўшимча киритиш ва мулкни гаровга қўйиш тўғрисида 1-сонли келишув битими тузилган. Ушбу келишув битимининг 2-бандига биноан “Гаровга олувчи” “ХХХХ” АТБ Чуст филиали ўрнига “ХХХХ” АТБ Чуст филиали сифатида ўзгартиришга, шунингдек ипотека шартномасининг 1-бандида кўрсатилган йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти йиллик 8 фоиз устама тўлаш шартига ўзгартиришга ҳамда 3-бандига мувофиқ кредит таъминотига қўшимча равишда “ hust t m rq izm ti” МЧЖ ўзига тегишли кредит ҳисобига сотиб олинган божхона ҳужжатларига асосан “Мева-сабзавотларга қайта ишлов бериш ва қуритиш” технологик ускуна ва уни бутловчи қисмларни гаровга тақдим қилишга розилик берган. Бундан ташқари, жавобгар, “ХХХХ” АТБ Чуст филиали, “ hust t m rq izm ti” МЧЖ ва даъвогар ўртасида 2020 йил 20 февралда Чуст туман нотариал идорасининг 22.05.2018 йилдаги 1-Г-78 рақам билан реестрга қайд этилган ипотека шартномасига ўзгартириш, қўшимча киритиш ва мулкни гаровга қўйиш тўғрисида 2-сонли келишув битими имзоланган. Мазкур келишув битимининг 1-бандида ипотека шартномасида “Ипотека олувчи” сифатида кўрсатилган “ХХХХ”АТБ Чуст филиалини “ХХХХ” АТБ Чуст филиалига ўзгартириш, 2-бандида 22.05.2018 йилдаги Т-127 рақам билан рўйхатга олинган ипотека шартномаси ҳамда 2018 йил 21 майдаги 367-сонли кредит шартномаси бўйича “ХХХХ” АТБ Чуст филиалига тегишли барча ҳуқуқлар “ХХХХ” АТБ Чуст филиалига ўтказилиши, 3-бандида 22.05.2018 йилдаги Т-127 рақам билан рўйхатга олинган ипотека шартномасига тегишли тартибда ўзгартириш киритилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилиб, муҳр билан тасдиқланган 2020 йил 20 февралдаги 1- ва 2-сонли келишув битимларида “ХХХХ” АТБ Чуст филиали ва “ hust t m rq izm ti” МЧЖ ўртасидаги кредит шартномасида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилмагунга қадар гаров мулкини тасарруф этмаслик ва гаров мулки “Ипотекага олувчи”нинг розилигисиз тасарруф қилиш ман этилиши ҳақидаги шартлар ўзгаришсиз қолдирилган. ФК 286-моддасининг учинчи қисмида, агар бошқача ҳол исботланган бўлмаса, ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечилиши ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечилишини ҳам англатади. ФК 315-моддасига кўра, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, дастлабки кредиторнинг ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиш пайтида мавжуд бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтади. Хусусан янги кредиторга мажбуриятнинг бажарилишини таъминлайдиган ҳуқуқлар, шунингдек талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар, шу жумладан тўланмаган фоизларга ҳуқуқ ҳам ўтади. “Гаров тўғрисида”ги Қонун 17-моддасига кўра, гаровга олувчи талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш йўли билан кредиторнинг ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ўз ҳуқуқларини қонунчиликка мувофиқ бошқа шахсга ўтказишга ҳақли. Гаровга олувчининг гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ўз ҳуқуқларидан бошқа шахс фойдасига воз кечиши, агар гаров билан таъминланган асосий мажбурият бўйича қарздордан талаб қилиш ҳуқуқидан ҳам ўша шахс фойдасига воз кечилган бўлса, ҳақиқий бўлади. Агар бошқача ҳол исботланган бўлмаса, ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечишни ҳам англатади. Банклар ўртасида тузилган ён бериш шартномасини расмийлаштиришда тарафларнинг ҳуқуқлари бузилмаганлиги кўринади. “ХХХХ” АТБ Чуст филиали томонидан судга берилган маълумотномада “ hust t m rq izm ti” МЧЖнинг “ХХХХ” АТБ Чуст филиали олдидаги кредит мажбуриятлари (367-сонли ҳамда унга қўшимча тузилган 107-сонли кредит шартномалари) бўйича қарздорлиги 2024 йил 17 декабрь ҳолатига 3 296 617 623 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб, қонуний ва асосли қарор қабул қилган. Гарчи, даъвогар тафтиш тартибидаги шикоятида ва вакилининг суд мажлисида берган кўрсатувларида “ХХХХ” АТБ Чуст филиали “ХХХХ” АТБга 2019 йил 11 мартдаги 015-сонли мемориал ордер билан “ hust t m rq izm ti” МЧЖнинг 2 999 999 400 сўм кредит қарздорлигини тўлаб берганлиги, шу билан “ХХХХ” АТБ Чуст филиали олдидаги 367-сонли кредит шартномасига асосан юзага келган барча мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги сабабли 2018 йил 22 майдаги 1-Г-78 реестр рақами билан қайд этилган ипотека шартномаси шартлари бажарилган деб ҳисобланишини баён этса-да, судлов ҳайъати унинг бу важлари билан келишмайди. Чунки, банклар ва “ hust t m rq izm ti” МЧЖ ўртасида 2019 йил 11 март куни расмийлаштирилган 1-сонли “Кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтиши тўғрисида” тузилган шартнома кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилганлигини эмас, балки ушбу мажбуриятларни талаб қилиш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганлигини англатади. Бинобарин, судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тафтиш тартибидаги шикоятида келтирган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгартиришга, бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. Юқорида қайд этилган қонун нормалари талаблари ва шартнома шартларидан келиб чиқиб, ишдаги ҳужжатларга асосланган ҳолда биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш, кассация инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний ва асосли қарор қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг 2024 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси судининг 2025 йил 26 августдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан тафтиш тартибида шикоят беришда олдиндан тўланган 1 875 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42, 68, 118, 308, 3244, 3246, 3247, 3249-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш тартибидаги шикояти қаноатлантирилмасин. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 26 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тафтиш тартибида шикоят беришда олдиндан тўланган 1 875 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф белгиланган муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи А.Абдурахманов Ҳайъат аъзолари М.Умматова Д.Акрамова