← Назад
Решение #2839938 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| амда | 209 | — | law | |
| збекистон Республикаси Солик кодекси | 223 | — | code_article | |
| кодекс | 88 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 84 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 284 символов
*****-сонли иқтисодий иш
Урганч шаҳар
Судья: *****
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч2025
шаҳри
йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида,
судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий
судининг биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар *****нинг «*****» АЖ
манфаатини кўзлаб жавобгар *****дан ***** сўмни ундириш тўғрисидаги
даъво ариза бўйича ишни даъвогар вакили ***** (2025 йил *****-сонли
ишончнома ва 2025 йил *****-сонли ордерга асосан) ва жавобгар вакили
***** (Ишончномага асосан) ҳамда *****нинг ёрдамчиси *****нинг
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
***** (бундан кейинги матнларда палат деб юритилади) «*****» АЖ
(бундан буён матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, *****
(бундан кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан ***** сўмни
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ***** жалб
қилинган.
Бугунги суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган учинчи шахслар ишда вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 127, 128,
170-моддаларига асосан суд ишни ушбу учинчи шахс вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, тушунтириш бериб, *****ходимлари томонидан тузилган
далолатномага асосан жиноят иши қўзғатилиб, пахта тозалаш корхонаси
масъул мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жазо тайинланганлигини,
кейинчалик апелляция инстанциясида бу шахслар оқланганлигини маълум
қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга оғзаки
илтимоснома билан мурожаат қилиб, ушбу низо бўйича умумий даъво
муддати ўтганлигини, қолаверса, корхонадан ундириб олиниши бўйича
солиқ бошқармаси томонидан чиқарилган қарор юзасидан тарафлар
низолашмаганлигини, ушбу қарор бугунги кунда кучда эканлигини маълум
қилиб, даъво талабини рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган ***** даъво талабини қаноатлантиришни
рад қилиш тўғрисида фикр билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
ҳамда прокурор фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжат-далилларни таҳлил қилиб,
даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, жиноят
ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг 2021 йил *****-сонли жиноят иши
бўйича чикарилган ҳукмига кўра, даъвогар «*****» АЖ бош директори
лавозимида ишлаган *****ва жамиятнинг масъул мансабдор ва моддий
жавобгар шахслари *****ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3қисми "а,в" банди ҳамда 209-моддаси
2-қисмининг "а,6" бандларида
назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларга
нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазолар тайинланган.
Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил *****даги ҳукми билан жиноят ишлари бўйича
Янгиариқ туман судининг 2021 йил *****ларга оид ҳукм бекор қилинган ва
улар айбсиз деб топилиб, тўлиқ оқланган.
Ушбу жиноят иши доирасида даъвогар «*****» АЖда корхонанинг
2016 йил *****гача бўлган даврдаги молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан
тафтиш ўтказилиб, текшириш якунлари бўйича 2020 йил *****куни
далолатнома расмийлаштирилган.
Далолатномага кўра даъвогар «*****» АЖга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Солик кодексининг 223-моддасига асосан *****сўм молиявий
жарима, *****сўм, кўшимча киймат солиғи, *****сўм фойда солиғи, *****
сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши тавсия қилинган.
Шундан сўнг юқоридаги ***** сўм солиқ ва бошка мажбурий тўловлар
жиноят иши бўйича якуний суд хукми қабул қилинишидан олдин жавобгар
*****нинг 2020 йил *****-сонли карори билан даъвогар «*****» АЖдан
тўлик ундириб олинган.
Бироқ, ушбу иш бўйича Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил *****даги суд
ҳужжатига асосан даъвогар«*****» АЖнинг мансабдор шахслари айбсиз деб
топилган.
Жиноят иши доирасида солиқ органи томонидан ундириб олинган
мажбурий тўловларни қайтариб тўлаб беришни сўраб, Ўзбекистон *****
сўмлик солиқ ва бошка Республикаси Давлат солиқ хизмати органларини
"Электрон солик хизматлари" портали оркали *****-сонли ариза билан
жавобгар *****га мурожаат қилган.
Мурожаатга жавобан, *****си томонидан *****йилдаги *****сонли
хатига асосан жамият томонидан ҳеч қандай ортиқча солиқ ва бошқа
мажбурий тўловлар тўланмаганлиги маълум қилиниб, сўров рад қилинган.
Шундан кейин даъвогарлар жиноят ишлари бўйича судлов ҳайтанинг
суд ҳужжатини асос сифатида келтириб, вилоят солиқ бошқармаси
томонидан олинган ***** сўмни қайтариб ундириб олишни сўраб палат
орқали судга даъво қўзғатган.
Бироқ, солиқ органи даъво аризада ундириш талаб қилинаётган *****
сўмни жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмига асосан эмас, балки 2020 йил
*****-сонли қарорга асосан ечиб олган ва ушбу қарор бугунги кунда ҳам
қонуний кучга эга.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилиб, суд харажатларини манфаати кўзланган
шахсдан ундиришни лозим топади.
Шунингдек, иш бўйича жавобгар вакили оғзаки илтимоснома билан
мурожаат қилиб, даъво муддати қўллашни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
19 июндаги «Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун
ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида»ги 282-сонли қарорининг 9-бандига кўра судларга
тушунтирилсинки, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза фақатгина
биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати
қабул қилингунга қадар берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг 88-моддасига асосан солиқ
органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказишга, текширув
натижалари бўйича солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида
талабнома юборишга ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ
тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқишга ҳақли
бўлган муддат солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ҳисобланади.
Агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ
мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ
мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин уч йилни ташкил
этади. Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат
билан боғлиқ бўлса, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган
бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат
содир бўлган пайтдан эътиборан уч йилни ташкил этади.
Ушбу Кодекс 84-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган
ҳолларда даъво қилиш муддати солиқ тўғрисидаги қонунчиликка кўра солиқ
тўловчи томонидан солиқ ставкаси, тўланадиган солиқ миқдори, солиқ
имтиёзи ёки солиқ чегирмаси қўлланилиши ва (ёки) солиқни тўлаш муддати
ўзгариши билан боғлиқ шартларнинг амал қилиш муддатига узайтирилади.
Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатининг ўтиши фуқаролик
қонунчилигига мувофиқ тўхтатиб турилади, узилади ва қайта тикланади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, пахта тозалаш корхонаси мансабдор
шахсларига нисбатан оқлов ҳукми 2023 йилнинг *****куни чиқарилган.
Бундан кўринадики, даъво муддати ўтмаган.
Ушбу қонун нормасига асосланиб, суд жавобгар вакилининг низога
нисбатан умумий даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги оғзаки
илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъвосини
қаноатлантиришни рад қилиб, суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 129, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб,
қ а р о р
қ и л а д и:
Даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар «*****» АЖдан Республика бюджетига *****сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвогар томонидан тўланган *****сўм почта харажати даъвогар
зиммасида қолдирилсин ва тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
*****