← Назад
Решение #2839947 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/10178 - сонли иқтисодий иш
Чуст тумани
Судья: Д.Соатов
ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
2025 йил 01 декабрь
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья Д.Соатов раислигида,
судья ёрдамчиси О.Мирзақуловнинг суд мажлиси котиблигида, Чуст туман
прокурорининг катта ёрдамчиси С.Қурбонованинг иштирокида, Тўрақўрғон
туман прокуратураси даъвогар – AAAAAнинг манфаатида жавобгар –
«BBBBB» МЧЖ ҳисобидан 10.832.951,24 сўм асосий қарз, 953.299,71 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни
тарафлардан даъвогар вакили – XXXXX, жавобгар вакили – YYYYYларнинг
иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
AAAAA судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «BBBBB» МЧЖ ҳисобидан 10.832.951,24 сўм асосий қарз, 953.299,71 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Чуст туман прокурори ёрдамчиси даъвони қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъвони тўлиқ тан олди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
12 апрелдаги 202-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб
юритилади) 5 - бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб
ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи
юридик шахслар, юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа
аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи
моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар
ҳисобланади.
Ўз навбатида мазкур субъектлар атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг
биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи тоифаларига ажратилади.
1
Мазкур ҳолатда жавобгар иккинчи тоифага мансуб бўлиб, Низомнинг
26-бандига кўра, I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар
ҳар чоракда атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги, чиқиндилар
жойлаштирганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25 кунигача
аванс компенсация тўловини амалга оширадилар.
Низомнинг
22-бандига
кўра,
атроф
табиий
муҳитни
ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация
тўлови суммаси ҳисоб-китоби I — IV тоифаларга мансуб компенсация
тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низом 6-иловасига
мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарга нисбатан 2025 йил
3 чорак якунлари бўйича атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги,
чиқиндилар жойлаштирганлиги учун жами 10.832.951,24 сўм миқдорида
компенсация тўловлари ҳисобланган.
Жавобгарга компенсация тўловларини тўлаш юзасидан талабнома хати
юборилган, бироқ ушбу қарздорлик тўланмаган.
Қайд этилганлардан кўринадики, жавобгар атроф табиий муҳитни
ифлослантирганлиги,
чиқиндилар
жойлаштирганлиги
учун
жами
10.832.951,24 сўм миқдорида компенсация тўловларини тўламаган ва ушбу
ҳолат иш хужжатлари асосида тасдиқланади.
Шу асосда, даъвогарнинг 10.832.951,24 сўм миқдорида компенсация
тўловларини ундириш талаби қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгардан 953.299,71 сўм
миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Низомнинг 30-бандида, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда,
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича
қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий
суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
ундирилиши назарда тутилган.
Қайд этилганлардан кўринадики, даъвогарнинг пеня ундириш талаби
ҳам асосли, лекин суд жавобгар ва даъвогарнинг манфаатларини эътиборга
олиб, ундирилиши сўралган пеняни тўлиқ 953.299,71 сўм миқдорида
қаноатлантиришни лозим топади.
Зеро, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 10.832.951,24 сўм
2
асосий қарз, 953.299,71 сўм пеня ундиришни қолган даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118 - моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Мазкур модданинг олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 412.000 сўм давлат
божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Тўрақўрғон туман прокуратураси даъвогар – AAAAAнинг манфаатида
киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин.
«BBBBB» МЧЖ ҳисобидан AAAAA фойдасига 10.832.951,24 сўм
компенсация тўлови, 953.299,71 сўм пеня ҳамда тўланган 41.200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
«BBBBB» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Д.Соатов
3