Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/1965 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Sk rt n kstil
Source ID 6cb9bd53-979b-4cdb-a913-7b88485727a8 Claim ID PDF Hash f812e8b448ea4e37... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 68-моддаси нинг 68 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
ИПКнинг 116-моддаси ИПКнинг 116 law
суд харажатларини ушбу Кодекснинг 118-моддаси суд харажатларини ушбу Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1965-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан тумани 2025 йил 1 декабрь Избоскан туманлараро иқтисодий суди судьяси Р.Асқаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, тугатиш бошқарувчиси Х.Аминов (шахсини тасдиқловчи хужжат асосида) ва жавобгар жамият вакили А.Султонов (2025 йил 1 декабрдаги 187-сонли ишончнома асосида), М.Темиров (2025 йил 1 декабрдаги 188-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “ hni l D t S luti n” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “Sk rt n kstil” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 12 122 096 сўм маблағларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконферецалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “ hni l D t S luti n” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Sk rt n kstil” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 12 122 096 сўм маблағларни ундиришни сўраган. Тугатиш бошқарувчиси суд мажлисида иштирок этиб, тугатилаётган жамиятнинг хужжатлари ўрганилганида, 2023 йилда 12 122 096 сўмлик маҳсулот жавобгарга етказиб берилганлигини, яъни ушбу маҳсулот бўйича счёт-фактура 2023 йил 26 январь куни ва 1 февраль куни тарафлар томонидан тасдиқланганлигини, биринчи счёт-фактура бўйича жавобгар томнидан маблағлар ўтказилганлигини, иккинчи счёт-фактура бўйича маблағлар келиб тушмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар жамият вакили суд мажлисида иштирок этиб, ҳақиқатда ҳам даъвогар билан 2023 йилда 12 122 096 сўмлик мой маҳсулотларини сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилганлигини, шартномага асосан даъвогардан маҳсулотларни олганлигини, ушбу олинган маҳсулот бўйича маблағлар ўтказиб берилганлигини, даъвогар жамиятининг масъул мансабдор шахслари томонидан техник хатолик сабабли ҳисоб фактура икки марта айнан шу шартнома бўйича қайта юборилганлигнии билдириб, тасдиқловчи шартнома, счёт-фактура ва ишончномани тақдим этиб, суддан даъвони рад қилиб беришни сўради. Тугатиш бошқарувчиси тўловга қобилиятсиз деб топилган жамиятнинг бухгалтерия хужжатини ўрганиб чиққан ҳолда 2023 йилда жавобгарга маҳсулотлар берилганлигини тасдиқловчи счёт-фактура мавжудлиги ва ушбу маҳсулотлар учун маблағлар келиб тушмаганлигини асос қилиб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида маълум бўлдики, тарафлар ўртасида 2023 йил 23 январь куни DS-029/23-сонли 12 122 096 сўмлик мой маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан шартнома тузилган, ушбу шартнома бўйича жавобгарга 12 122 096 сўмлик мой маҳсулотлар етказиб берилган, жавобгар томонидан ушбу маҳсулотлар қийматини даъвогарнинг ҳисоб рақамига 2023 йил 23 январь куни ўтказиб берилган. Жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига 12 122 096 сўмлик маҳсулот қийматини ўтказиб берилганлиги 2023 йил 23 январь кунги 135сонли тўлов топшириқнома билан ва Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг 2025 йил 25 ноябрь кунги маълумотномаси билан ўз тасдиғини топди. Суд, низодаги шартнома қиймати тарафлар ўртасида 12 122 096 сўм деб белгиланганлиги, ушбу сумма бўйича жавобгар томонидан ўз вақтида маблағларни ўтказиб берганлиги, тарафлар ўртасида 2023 йил 24 январь куни тузилган 16-сонли счёт-фактура 2023 йил 26 январь куни тасдиқланганлиги, ушбу счёт-фактура орадан 5 кун ўтиб такроран юборилганлиги, такроран юборилган счёт-фактура бўйича маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилганлигини тасдиқловчи юк хати ва ишончнома мавжуд эмаслиги сабабли даъводаги шартнома бўйича жавобгар ўз мажбуриятини тўлиқ бажарган деб ҳисоблаган ҳолда даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига ишлаб чиқилган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандига биноан, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топди. Чунки, суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган бўлиб, ИПКнинг 116-моддаси биринчи қисмига кўра, суд видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ суд харажатларини ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ жавобгар ҳисобидан ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий хисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда ундирилади. Юқоридагиларга мувофиқ суд, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини, Олий суднинг депозит хисоб рақамига видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини эса даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 333-моддасини, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 116, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. “ hni l D t S luti n” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи; Олий суднинг депозит хисоб рақамига видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. “ hni l D t S luti n” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик этувчи, судья Р.Г.Асқаров