Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/15188 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1b2e8f11-5b3c-449e-8a24-aa9951786d7b Claim ID PDF Hash ee51148fe4af4384... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15188-сонли иқтисодий иш судья О.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 1 декабр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «*******» АЖнинг, жавобгар «*******» МЧЖдан 8 705 713 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва 4 000 000 сўм пеняни ва 3 750 000 сўм қайта улаш хизмати ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили фффффффффф (ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И : «*******» АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) ва «*******» МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга электр қуввати етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2025 йил 31 октябр ҳолатига 8 705 713 сўм қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига фойдаланилган электр энергиясидан бўлган 8 705 713 сўм қарздорликни ва шартномага асосан ҳисобанган 4 000 000 сўм пеняни хамда 3 750 000 сўм тармоқдан узиш ва улаш хизмати хақини ундириш сўралган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар суд мухокамасига қадар қарзларини тўлаб бермаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича берган кўрсатмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар (Корхона) ва жавобгар (Истеъмолчи) ўртасида улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ орқали Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий энергия миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга оширилади. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобкитоби қилинган ва 2025 йил 31 октябр ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлиги 8 705 713 сўмни ташкил этган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини ўз муддатида тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган. Суд муҳокамасига қадар жавобгар қарзларини тўлаб бермаган, бу ҳақда даъвогарнинг вакили судга маълумотнома тақдим этди. Мазкур ҳолатда суд, даъво аризасида ундириш сўралган 8 705 713 сўм қарздорликни ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Шартномага асосан етказиб берилган электр энергияси вақтида тўланмаганлиги учун ҳар бир кечиктирлган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. Шунга кўра, даъвогар 2025 йил 31 октябр ҳолатига тўланиши лозим бўлган қарздорликни тўлови кечиктирилганлиги учун 4 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумот даъво аризасида кўрсатилган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғри амалга оширилган. Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасининг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, шартнмоа бўйича тармоқдан узиш ва қайта улаш харажатларини тўлаш жавобгарнинг зиммасида эканлиги боис, жавобгардан 3 750 000 сўм тармоқдан узиш ва қайта улаш хақини хам ундиришни лозим топади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 8 705 713 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ва 4 000 000 сўм пеняни ва 3 750 000 сўм қайта улаш хизмати ҳақини ундиришни, даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186моддаларини қўллаб, суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И : Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «*******» МЧЖдан даъвогар «*******» АЖ фойдасига 8 705 713 сўм электр энергиясидан бўлган қарзи, 4 000 000 сўм пеня, 3 750 000 сўм қайта улаш хизмати ҳақи ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «*******» МЧЖдан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов