← Назад
Решение #2839960 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1903-2502/3538-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сариосиё тумани
2025 йил 1 декабрь
Сариосиё туманлараро иқтисодий суди, судья А.Н.Сатторовнинг
раислигида, Ф.Йўлдошевнинг котиблигида, ***нинг “***” АТБ манфаатида
“***” хусусий корхонаси ҳисобидан 94 400 000 сўм кредит асосий қарзи,
10 409 552,87 сўм муддати ўтган кредит фоизни ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
*** (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “***” АТБ (бундан буён
матнда даъвогар ёки Банк деб юритилади) манфаатида Сариосиё туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***” хусусий
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар ёки Қарздор деб юритилади)
ҳисобидан
94 400 000 сўм кредит асосий қарз, 10 409 552,87 сўм муддати ўтган кредит
фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни унинг
иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида тарафлар вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни
унинг вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо
берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даьвони қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, банк ва қарздор ўртасида 2024 йил 8 апрелда
546-сонли кредит шартномасига асосан 84 ой муддатга (шундан 24 ой имтиёзли
давр) 18 (ўн саккиз) фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 94 400 000 сўм
миқдарида кредит маблағлари ажратилган.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, банк қарз олувчига мазкур
шартномада кўсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз новбатида олинган пул
маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан
фойдаланганлиги учун фоиз тўлаш мажбуриятини олган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур кредит шартномасига асосан банк томонидан шартномада
кўрсатилган пул маблағлари тегишли тартибда ўтказиб берилган. Шу билан
банк томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган.
Кредит шартномасининг 2.3-бандига кўра, кредит бўйича асосий қарз ва
фоизлар ушбу шартноманинг 1-сонли иловасида кўрсатилган жадвалга асосан
қайтариши белгилаб қўйилган.
Қарздор томонидан шартномаларда кўрсатилган мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмаганлиги оқибатида банк олдида 2025 йил 2 октябрь
ҳолатида 10 409 552,87 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги вужудга
келган.
Низони судгача ҳал қилиш чораси сифатида қарзни қайтаришни сўраб
банк томонидан қарздорга бир неча маротаба ёзма огоҳлантириш хати
юборилган бўлса-да, қарздор томонидан ўз мажбуриятни бажармаган,
шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзи ва унга ҳисобланган
фоизлар қайтарилмаган.
ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида
қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш
назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасини қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини
муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Шунингдек, шартноманинг 5.1.4-бандида қарз олувчи томонидан мазкур
шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятларини бажармаган
ҳолларда қарз олувчини бундан буён кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни
ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ундирувни
кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш белгиланган.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан
94 400 000 сўм кредит асосий қарзи ҳамда 10 409 552,87 сўм муддати ўтган
кредит фоиз қарзини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан
озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги
далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 94 400 000 сўм
кредит асосий қарзи ҳамда 10 409 552,87 сўм муддати ўтган кредит фоиз
қарзини ундиришни, суд харажатлари масаласини мухокама қилиб, қарздордан
банк фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати,
республика бюджетига 2 096 191 сўм давлат божи, Олий суд депозитига
103 000 сўм ВКА харажатини ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб суд
қарор қилди:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
“***” хусусий корхонаси ҳисобидан:
- “***” АТБ фойдасига 94 400 000 сўм кредит асосий қарзи,
10 409 552,87 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи ва 41 200 сўм
почта харажати;
- Республика бюджетига 2 096 191 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм ВКА
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сурхондарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
А.Н.Сатторов
4-1903-2502/3538-сонли иқтисодий иш
Сариосиё тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
2025 йил 1 декабрь
Сариосиё туманлараро иқтисодий суди, судья А.Н.Сатторовнинг
раислигида, Ф.Йўлдошевнинг котиблигида, ***нинг “***” АТБ манфаатида
“***” хусусий корхонаси ҳисобидан 94 400 000 сўм кредит асосий қарзи,
10 409 552,87 сўм муддати ўтган кредит фоизни ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини
қўллаб суд
қарор қилди:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
“***” хусусий корхонаси ҳисобидан:
- “***” АТБ фойдасига 94 400 000 сўм кредит асосий қарзи,
10 409 552,87 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи ва 41 200 сўм
почта харажати;
- Республика бюджетига 2 096 191 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм ВКА
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сурхондарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
А.Н.Сатторов