← Назад
Решение #2839967 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 915 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 1 декабрь
4-1501-2502/21128-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) Б.Аъзамжоновни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ “****************”
манфаатида жавобгар “****************” АЖ суғурта компаниясидан
130 291 158,07 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси
АТБ “****************” манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “****************” АЖ
суғурта компанияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
130 291 158,07 сўм суғурта товони ҳамда тўланган суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, суғурта шартномасига асосан
жавобгарни суғурта ҳодисаси юзасидан ўз вақтида хабардор қилинганлиги,
қарздорга нисбатан ундирув чоралари кўрилганлигини билдириб, даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Улар тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги боис, суд ИПК 128, 170-моддаларини қўллаб, суд
мажлисини жавобгар вакили иштирокисиз ўтказишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг суд мажлисларида берган тушунтиришини
тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даьвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, АТБ “****************” Олтиариқ БХМ
билан ЯТТ Рустамов Мухаммадусмон Мухамматалиевич ўртасида 2023 йил 10
август куни 516/23-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, шартнома
шартларига мувофиқ АТБ “****************” Олтиариқ БХМ томонидан
қарздорга 60 ой муддатга йиллик 21% устама ҳақ тўлаш шарти билан қуёш панель
қурилмаларини сотиб олиш учун 150 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилган.
Кредитнинг таъминоти сифатида АТБ “****************” Олтиариқ БХМ
(Суғурта
қилдирувчи),
“****************”
АЖ
суғурта
компанияси
(Суғурталовчи) ҳамда ЯТТ Рустамов Мухаммадусмон Мухамматалиевич (Қарздор)
ўртасида 2023 йил 10 август кунги №0500/1401/1/230027-сонли кредитни
қайтмаслик хатарини суғурталаш бўйича суғурта шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Суғурталовчи” кредит шартномасига кўра,
қарзини тўлаш бўйича Қарз олувчи мажбуриятларини бажармаслиги натижасида
Суғурта қилдирувчига етказилган зарарни қуйида кўрсатилган тартибда ва ҳажмда
қоплаш мажбуриятини олади, бунда Суғурта қилдирувчи суғурта мукофотини
шартномада белгиланган миқдорда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олади,
ҳамда шартномани ажралмас қисми бўлган Суғурталовчига тақдим этилган ариза
сўровномада келтирилган маълумотларнинг тўла ва ҳаққонийлигини тасдиқлайди.
Шартноманинг 3.1.1-бандига кўра, Қарз олувчининг банкротлиги (иқтисодий
ночорлиги) бу Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ Қарз олувчининг пул маблағлари ва мажбурий тўловлар бўйича
мажбуриятларнинг бажарилиши қарз берувчиларнинг талабини тўлиқ хажмда
қондириши юзасидан тўлов қобилиятсизлиги ваколатли суд томонидан тан
олиниши.
Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 март кунги 4-15052501/2719-сонли ҳал қилув қарорига асосан ЯТТ Рустамов Мухаммадусмон
Мухамматалиевичдан 129 025 559,94 сўм кредит қарздорлиги муддатидан олдин
ундириш ҳамда 2025 йил 8 сентябрь кунги 4-1505-2501/8012-сонли ҳал қилув
қарори билан ЯТТ Рустамов Мухаммадусмон Мухамматалиевич банкрот деб
топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Шу сабабли даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 25 июнь кунги 06/573сонли суғурта ҳодисаси юз берганлиги юзасидан жавобгарга хабарнома юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал
этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
қарорининг 15.2.–бандига кўра, агар суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта
пулини тўлашни рад этиш ёхуд суғурта товони миқдорини камайтиришни суғурта
қилдирувчи ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида суғурта ҳодисаси
юз берганлиги билан асослаган бўлса, судлар шуни эътиборга олиши лозимки,
бундай вазиятда суғурталовчини суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан
озод қилиш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.
Қонунда белгиланмаган қўпол эҳтиётсизлик оқибатида суғурта ҳодисаси юз
берган тақдирда суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни
рад этиш ҳуқуқи назарда тутилган суғурта шартномасининг шарти ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига
мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта
мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир
бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг
фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида
суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий
манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули)
доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
130 291 158,07 сўм суғурта товонини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади
деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 130 291 158,07 сўм суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига
2 605 823,16 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар
АТБ
“****************”
фойдасига
жавобгар
“****************” АЖ суғурта компанияси ҳисобидан 130 291 158,07 сўм
суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “****************” АЖ суғурта компанияси ҳисобидан
Республика бюджетига 2 605 823,16 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисм)
Фарғона шаҳри
2025 йил 1 декабрь
4-1501-2502/21128-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) Б.Аъзамжоновни иштирокида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ
“****************” манфаатида жавобгар “****************” АЖ суғурта
компаниясидан 130 291 158,07 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар
АТБ
“****************”
фойдасига
жавобгар
“****************” АЖ суғурта компанияси ҳисобидан 130 291 158,07 сўм
суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “****************” АЖ суғурта компанияси ҳисобидан
Республика бюджетига 2 605 823,16 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова