Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2504/8981 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Hum B z r Str
Source ID 65a34e22-54c4-4772-892c-12c15c3f1274 Claim ID PDF Hash 142eadfb95e97213... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 261-моддаси ФК 261 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8981-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 1 декабрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Исмоиловнинг котиблигида, тарафлар вакилининг иштирокисиз, даъвогар Сурхондарё вилоят ИИБ 41-сонли Манзил колониясининг жавобгар "Hum B z r Str " масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-19012504/8981-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Сурхондарё вилоят ИИБ 41-сонли Манзил колонияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Hum B z r Str " масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 20000000 сўм асосий қарз, 9600000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган суд ҳаражатларини ундиришни сўраган. Тарафлар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тарафлар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд тарафларга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинганлигини, улар узрсиз сабабларга кўра судга келмаганлигини инобатга олиб, ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Олдинги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қаноатлантириш сўраган. Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, Сурхондарё вилоят ИИБ Жазони ижро этиш департаментининг 41-сонли манзилколонияси ва "Хумо Базар Строй" МЧЖ ўртасида 2025 йилнинг 4 январида 1-сонли етказиб бериш шартномаси электрон шаклда тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар 20000 дона пишган ғишт етказиб бериши ва жавобгар 20000000 сўм тўлаши келишилган. Судга тақдим этилган 20000000 сўмлик электрон ҳисобварақ фактурага ва 4 дона юк хатларига кўра маҳсулот жавобгарга етказиб берилган. Ушбу шартноманинг 3 пункт 3.1-бандида "Истеъмолчи" товар моддий бойликларнинг қийматининг олдиндан 30%и миқдорида банк кунида "Таъминотчи"нинг махсус хисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан тўловни амалга оширилиши ва 3.2 бандида товар моддий бойликлар тўлиқ етказиб берилгандан сўнг хисоб фактура асосида 1 банк кунида қолган 70% тўловни "Таъминотчи"нинг маҳсус хисоб рақамига ўтказиб бериши лозимлиги белгиланган. Шунингдек, низоли шартноманинг 6.2-бандида эса тўловлар муддати кечиктирилганда "Истемолчи" кечиктирилган хар бир кун учун 0,5 миқдорида пеня тўлаши, жами пенянинг миқдори муддати ўтган тўловнинг 50% дан ошмаслиги шартлиги кўрсатилган. "Хумо Базар Строй" МЧЖ томонидан муддати ўтган қарздорликни колония ҳисоб рақамига ўтказилишини сўраб бир неча бор огоҳлантириш хати ва талабнома юборилишига қарамасдан жавобгар масъул ходимлари томонидан ушбу талаб ва мажбуриятлари бажарилмай келган. Юқоридагиларга асосан даъвогарнинг жавобгардан қарздорлик ва пеня ундириш ҳақидаги талаби асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирдагина мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 238-моддаларида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади деб белгиланган. Хўжалик шартномаси тадбиркорлик субъектлари ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий шаклининг асосини ташкил этади. Тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, айбдор тараф бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди, Фуқаролик кодексида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги 1998 йил 29 августдаги Қонунда назарда тутилган тартибда жавобгар бўлади. ФКнинг 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. ФКнинг 261-моддасига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши белгиланган. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Шунга кўра суд жавобгардан ундирилиши мумкин бўлган пеняни 1920000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабини асосли деб топиб, уни қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 20000000 сўм асосий қарз, 1920000 сўм пеня ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасида юклашни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. "Hum B z r Str " масъулияти чекланган жамиятининг ҳисобидан Сурхондарё вилоят ИИБ 41-сонли Манзил колонияси фойдасига 20000000 сўм асосий қарздорлик, 1920000 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 592000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов