← Назад
Решение #2839974 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1971-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОР
Избоскан туман
2025 йил 1 декабрь
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Асқаров
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, даъвогар вакили
С.Бутаев (2025 йил 3 январь 11-06/31-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмади, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси
“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар “Охунжон
бобо” фермер хўжалиги ҳисобидан 6 473 337 сўм асосий қарздорлик,
3 236 668 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси палата аъзоси “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “Охунжон бобо” фермер хўжалиги ҳисобидан
6 473 337 сўм асосий қарздорлик ва 3 236 668 сўм пеня ундириб беришни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар томонидан суд
кунига қадар қисман тўловларни амалга оширганлигини, тўланган
маблағлари асосий қарздорликка йўналтирилганлигини билдириб, даъвони
қолган қисми бўйича қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган,
бироқ суд мажлисига жавобгар ёки унинг вакили иштирок этмади ва ўз
эътирозларини билдирмади.
Шу билан бирга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) ишни
вакилнинг иштирокисиз кўришни сўраган.
Шу сабабли суд, мазкур иқтисодий ишни палата ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Ресепубликаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 3-қисмига
асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра асосий
қарздорликни қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб аталади)
томонидан 2014 йил 22 июль куни тузилган 14/02-4-46-сонли лизинг
шартномаси асосан “Охунжон бобо” фермер хўжалигига бир дона “TTZ8011” русумли трактор топширган.
Лизинг шартномаси бўйича лизинг маблағларини тўлаб бориш
муддатлари ҳақида тарафлар келишилган. Мазкур тузилган шартнома бўйича
жавобгар шартномага илова қилинган жавдал асосида тўловларни амалга
ошириб бориш мажбуриятини олган.
Ушбу шартнома бўйича лизинг маблағларини тўлаб бориш муддатлари
ҳақида тарафлар келишилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу тўлов
муддатларини бузиб, 30.10.2025 йил ҳолатига 6 473 337 сўм қарздорликка
йўл қўйган.
Хусусан, жавобгар 30.06.2023 йилга қадарли 2 133 858 сўм тўловларни
амалга ошириши лозим бўлган бўлсада, 381 173 сўм тўловни амалга
оширган, қолган 1 752 685 сўм тўловни амалга оширмаган, 30.06.2024 йилда
2 133 858 сўм, 31.12.2024 йилда 2 106 507 сўм ва 12.02.2025 йилда 480 287
сўм тўловларни амалга ошириш белгиланган бўлсада, лекин жавобгар
умуман тўловни амалга оширмаган.
Даъвогар томонидан 13.10.2025 йилда жавобгарга қарздорликни
бартараф этиб қўйишни талаб қилган ҳолда 12-03-09/40-сонли талабномани
юборган, лекин жавобгар талабномани ҳам оқибатсиз қолдирган ҳолда
қарздорликни бартараф этмаган. Шунга кўра, даъвогар судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан 25.11.2025 йилда
4 700 000 сўм тўловларни амалга оширганлиги, қолган қарздорлик
тўланмаганлигини маълум қилган ҳолда маълумотнома тақдим этди.
Зеро, лизинг шартноманинг 6.5-бандига кўра, лизингга берувчи лизингга
олувчи томонидан тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган тақдирда,
лизинг маблағларини муддатидан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эга.
Мазкур шартноманинг 6.4-бандига асосан, лизинг олувчи лизинг
тўловларини ўз вақтида ва белгиланган муддатларда лизинг берувчига тўлаб
бориш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига биноан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 597-моддасига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши,
мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз
ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш
бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Лизинг олувчи лизинг
тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг берувчи
ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин.
Суд, даъво талабидаги пеня ундириш қисмини муҳокама қилган ҳолда
жавобгар фермер хўжалигининг фаолияти мавсумий бўлганлиги ва қисман
тўловни амалга оширганлиги сабабли иқтисодий аҳволини инобатга олган
ҳолда пеняни камайтиришни лозим топди.
Пенянинг ҳисоб китобини ўрганиб чиқилганида, даъвогар томонидан
3 236 668 сўм пеня тўғри ва асосли ҳисобланганлиги маълум бўлди.
Суд, сўралган пеняни адолатли миқдорини белгилашни лозим топди.
Зеро, ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
ФКнинг 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон
Қарорининг 2-бандида, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги кўрсатилган.
Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларга таянган ҳолда пеня қисмини 647 334
сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Суд, иқтисодий иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, давлат божи жавобгардан ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПК 118-моддаси бешинчи қисмига биноан, даъвогарнинг
талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий
равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилади, олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун
талаблари бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга биноан суд, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236,
263, 326, 597-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176179, 186- моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Охунжон бобо” фермер хўжалиги ҳисобидан:
Даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 1 773 337
сўм асосий қарздорлик, 647 334 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Охунжон бобо” фермер хўжалиги ҳисобидан:
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб
бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Асқаров