Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/4515 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение NIL-GR NIT Ответчик / Подсудимый IRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER
Source ID 6dd5d43d-9f86-4cb5-911e-eea9d357256a Claim ID PDF Hash 7c2a2ed5aa63f2ea... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2509/4515-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2025 йил 1 декабрь Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Усманов раислигида, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида даъвогар “NIL-GR NIT” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ IRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 429 525 000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакиллари Э.Худойбердиев, Ғ.Жалилов (2025 йил 3 январдаги 25/01-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Нармаматов (25 ноябрдаги 0255/11-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “NIL-GR NIT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ IRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 429 525 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасида келтирилган талабларни қўллаб қувватлаб, жавобгар вакилининг келишув битими тузиш масаласи суднинг ҳал қилув қарори чиққандан кейин тарафлар ўртасида кўриб чиқилишини, ҳозирги суд жараёнида даъвогар раҳбари келишув битими имзоламаслигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида даъвогар билан келишув битими имзолаш бўйича музокара олиб борилаётганлигини маълум қилиб ишни қонуний кўришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахсларни тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 2 сентябрда 82-сонли “промышленная швейная машина, 4-х ниточный оверлок, модель М952-52Н-2х4/Z054, “P g sus” 2016” 60-дона жами 380 535 000 сўмлик ҳамда “винтовый ваздушный компрессор модели OSC 30” 1-дона 48 990 000 сўмлик маҳсулотларни етказиб бериш ҳақида электрон шартнома имзоланган. Шартноманинг умумий қиймати 429 525 000 сўмни ташкил этган. Шунга асосан даъвогар 2022 йил 23 сентябрдаги TGC-01-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага асосан жами 429 525 000 сўмлик маҳсулотларни жавобгарга етказиб берилган. Маҳсулот жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура электрон рақамли имзо билан тасдиқланган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2-бандига кўра, “Харидор” жавобгарга шартномага асосан етказиб берилган маҳсулотни қабул қилиб олгандан сўнг тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномасига мувофиқ олдисотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 429 525 000 сўм асосий қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура, ишончнома, талабнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз исботини топади. Шу боис суд, даъво талаби асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ IRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “NIL-GR NIT” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 429 525 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “ IRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 8 590 500 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Усманов