← Назад
Решение #2840000 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/8030-сонли иш
Судья: Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2025 йил 1 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судъя Х.К.Абдураимов
раислигида, А.Азизовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Андижон
вилоят
ҳудудий
бошқармаси
палата
аъзоси
“Микрокредитбанк” АТБ манфаатида, жавобгар – “E O FISH FRIENDS”
масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгарлар “V LLEY FISH”
масъулияти чекланган жамияти, “R S FISH” масъулияти чекланган жамияти ва
“SHIN
FU BOLL REN ” масъулияти чекланган жамиятлари ҳисобидан
солидар тартибда фоиз тўловларидан 711 397 260,27 сўм кредит қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни,
даъвогар вакили Д.Уматалиев ва Ж.Қорабоев (2025 йил 3 январь кунги 0109/06-сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар ва қўшимча жавобгар
иштирок этмади, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
“Микрокредитбанки” АТБ манфаатини кўзлаб (бундан буён матнда “даъвогар”
деб юритилади) Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар “E O FISH FRIENDS” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ва қўшимча
жавобгарлар “V LLEY FISH” масъулияти чекланган жамияти, “R S FISH”
масъулияти чекланган жамияти ва “SHIN
FU BOLL REN ” масъулияти
чекланган жамиятлари ҳисобидан солидар тартибда фоиз тўловларидан
711 397 260,27 сўм кредит қарздорликни ундиришни сўраган.
Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо
унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни
палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Даъвогар вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида, даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар билан кредит шартномаси тузилганлиги, шартномага
асосан ҳар ойда белгиланган график асосида олинган кредитнинг асосий тани
ва унга ҳисобланган фоизларни сўндириб борилиши белгиланганлиги, жавобгар
томонидан олинган кредит маблағларини тўланмасдан келаётганлиги,
қарздорлик бўйича тўловларни амалга ошириш бўйича жавобгар ёзма равишда
огохлантириш хати юборилган бўлса-да, шу кунга қадар жавобгар томонидан
графикка амал қилинмай, қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгарлар тегишли тартибда суд мажлиси куни,
жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар ҳамда қўшимча
жавобгарлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Микрокредитбанк” АТБ Андижон
банк хизматлар маркази билан жавобгар ўртасида 2024 йил 13 августда
10-сонли кредит шартномаси (кейинги матнларда шартнома деб юритилади)
тузилган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 17 фоиз устама
тўлаш шарти билан, 84 ой муддатга 24 ой имтиёзли давр билан 10 000 000 000
сўм миқдорда кредит маблағи ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида эса қўшимча жавобгарлар “V LLEY FISH”
масъулияти чекланган жамияти билан 2024 йил 16 августдаги 15-сонли
12 500 000 000 сўмга тузилган кафиллик шартномаси, “R S FISH” масъулияти
чекланган жамияти билан 2024 йил 16 августдаги 14-сонли 12 500 000 000
сўмга тузилган кафиллик шартномаси ва “SHIN
FU BOLL REN ”
масъулияти чекланган жамияти билан 2024 йил 16 августдаги 12 500 000 000
сўмга тузилган кафиллик шартномаси тақдим этилган.
Жавобгар томонидан олинган кредит маблағларни ўз вақтида
тўланмасдан келинганлиги оқибатида 2025 йил 25 август куни ҳолатига
жавобгарнинг муддати ўтган фоиз тўловларидан 711 397 260,27 сўм
қарздорлиги ҳосил бўлган.
Даъвогар томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича жавобгар ёзма
равишда огохлантириш хати юборилган бўлсада, шу кунга қадар жавобгар
томонидан графикка амал қилмай қарздорлик бартараф этилмаганлиги.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
Қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни
қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини
аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг
суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида
белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб
чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит
ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан
амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик
мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини
қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги, шунингдек, ушбу Қарорнинг 10бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан
қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз
берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши
кераклиги, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит
ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш
кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги
бўйича тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.4-бандига кўра,
даъвогар кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб
тўланиши, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ
маротаба бузилиши ҳолларида кредит шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиб, кредит қарздорликни ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, даъвогарнинг ушбу кредит қарздорликларни жавобгар билан
бирга қўшимча жавобгарлардан ундириш талабини муҳокама қилган ҳолда
ушбу талабини ҳам қаноатлантиришни лозим топди.
Чунки, қўшимча жавобгарлар “V LLEY FISH” масъулияти чекланган
жамияти билан 2024 йил 16 августдаги 15-сонли 12 500 000 000 сўмга тузилган
кафиллик шартномаси, “R S FISH” масъулияти чекланган жамияти билан 2024
йил 16 августдаги 14-сонли 12 500 000 000 сўмга тузилган кафиллик
шартномаси ва “SHIN
FU BOLL REN ” масъулияти чекланган жамияти
билан 2024 йил 16 августдаги 12 500 000 000 сўмга кафиллик шартномаси
тузилган. Ушбу кафиллик шартномаларининг 1.2-бандида, кафил қарз олувчи
кредит қарздорлигини тўлай олмаса, банк олдида тўлиқ ҳажмда ҳисобланган
фоизлар, суд чиқимлари ва бошқа зарарларни тўлашни ўз зиммасига олган.
ФКнинг 292-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб
беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Агар
кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, суд ҳаражатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим
топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгар ва қўшимча жавобгарлар ҳисобидан солидар
тартибда даъвогар фойдасига муддати ўтган 711 397 260,27 сўм кредит фоизи
ва 41 200 сўм почта харажатини ҳамда республика бюджетига 14 227 945,21
сўм давлат божини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий кодексининг 118, 170,
176, 177-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар-“E O FISH FRIENDS” масъулияти чекланган жамияти ва
қўшимча жавобгарлар “V LLEY FISH” масъулияти чекланган жамияти, “R S
FISH” масъулияти чекланган жамияти ва “SHIN
FU BOLL REN ”
масъулияти чекланган жамиятлари ҳисобидан солидар тартибда:
- даъвогар - “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига
фоиз тўловларидан 711 397 260,27 сўм кредит қарздорлик ва 41 200 сўм почта
харажати;
- республика бюджетига 14 227 945,21 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон
вилоят суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи,
судья
Х.К.Абдураимов