Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/6370 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение DIN R TEKSTIL Ответчик / Подсудимый S NO T BO
Source ID 47f1ce83-2d20-4e29-ae7e-e7445b0d5eb1 Claim ID PDF Hash 5e9110a0c5f1fa60... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 68-моддаси нинг 68 law
нинг 333-моддаси нинг 333 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6370-сонли иш Судья: Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2025 йил 1 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судьяси Х.К.Абдураимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котиблигида, даъвогар “DIN R TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижоновнинг, жавобгар “S NO T BO’YOQL RI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 110 000 000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижонов иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “DIN R TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “S NO T BO’YOQL RI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавогар” деб юритилади) ҳисобидан 110 000 000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганлигини. Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга 110 000 000 сўм пул маблағларини ўтказиб берганлигини, бироқ жавобгар ушбу даъвогар томонидан ўтказилган пул маблағларини қайтариб бермаганлигини ёки ушбу пул маблағлари учун уксус кислотаси маҳсулотини бермаганлигини, шу сабабли қарздорлик вужудга келганлигини, даъвогар қарздорга ушбу қарздорликни бартараф этиш бўйича юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлигини, шу сабабли судга даъво ариза билан мурожаат қилганлигини билдириб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин суд мажлисида иштирок этмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаларига асосан, даъвогар ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “DIN R TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти Андижон вилоят судиниг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 23 майдаги 4-17-2507/8-сонли ҳал қилув қарори билан тўловга қобилиятсиз деб топилиб, Ф.Алижонов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамиятнинг банк айланмаси таҳлил қилинганда, даъвогар жавобгарга 2020 йил 17 сентябрда 80 000 000 сўм ва 30 000 000 сўм жами 110 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги аниқланган. Бироқ, жавобгар ушбу тўланган 110 000 000 сўм пул маблағларини шу кунга қадарли даъвогарга қайтариб бермаган ёки маҳсулот етказиб бермаган. Шу сабабли, бугунги кун ҳолатига жавобгар даъвогарнинг олдида 110 000 000 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан 2025 йил 14 октябрь куни жавобгарга қарздорликни бартараф этиш тўғрисида юборилган талабномасини почта алоқа бўлими орқали жавобгарга юборилган, лекин талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Даъво талабининг асослилиги тугатиш бошқарувчисига тақдим этилган банк айланмаси, талабнома ва даъво ариза билан ўз тасдиғини топди. Бундай ҳолатда суд даъво талабидаги тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб аталади)нинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 437-моддасига биноан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқнома-лари билан амалга оширилади. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий хисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 2 200 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 333, 437, 449-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176179, 186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “S NO T BO’YOQL RI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “DIN R TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 110 000 000 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 2 200 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья Х.К.Абдураимов