Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2503/6115 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья BOBONAZAROV MUZAFFAR ABDUSHARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 72fc1e72-159e-4cee-9aa6-1c7780827581 Claim ID PDF Hash 8b4695b896c3b969... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
исмлари ва 55-моддаси исмлари ва 55 law
онуннинг 47-моддаси онуннинг 47 law
онунининг 3-моддаси онуни 3 law
онуннинг 4-моддаси онуннинг 4 law
онуни 40-моддасининг 1-қисми онуни 40 1 law
онун 47-моддаси онун 47 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 12 318 символов
************-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – ************ Кассация инстанцияси судида маърузачи судья – ************ ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2025 йил 0 декабрь Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ************ раислигида, ҳайъат аъзолари ************ ва ************дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ********* котиблигида, тарафлардан аризачи Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси вакили **** (2025 йил 4 январдаги 00000-сонли ишончнома асосида), жавобгар «************» хусусий корхонаси вакили ************(раҳбар), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Хоразм вилояти шўъбаси вакили ***** (2025 йил 4 январдаги И-0000-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Урганч туманлараро иқтисодий судининг ************-сонли иқтисодий иши доирасида 0000 йил 00 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили томонидан жавобгар «************» хусусий корхонаси манфаатида берилган кассация шикояти асосида ишни Хоразм вилоят судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, «************» хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан ************сўм молиявий жарима қўллаш ва ундиришни сўраган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 00000 йил 00 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. Ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бундан буён матнда Бизнесомбудсман деб юритилади) томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилиниб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янгидан қарор қабул қилиш сўралган. 1 Бунга асос қилиб, шикоятда «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига асосан тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг текширувлар натижалари бўйича кўрсатмаларини бажарган, шунингдек етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган муддатларда ва тўла ҳажмда ихтиёрий равишда қоплаган, шу жумладан пеня тўлаган тақдирда, уларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмаслигини, жавобгар томонидан қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган Бизнес-омбудсман вакили кассация шикоятида баён этилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида баён этилган важларни қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, кассация шикоятини рад этишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари ва 55-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Хоразм вилоят ҳокимлиги 00000 йил 0 майдаги 000000-сонли хат билан даъвогарга мурожаат қилиб, Урганч шаҳрида реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузган тадбиркорлик субъектларига нисбатан чоралар кўриш сўралган. Ушбу маълумотда жавобгар фаолият кўрсатувчи Урганч шаҳрида жойлашган «************» номли объектнинг витринасида чилим мосламаси рекламаси мавжудлиги аниқланган. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 0000 йил 12 октябрдаги 000-сонли қарори билан тасдиқланган «Рақобат, 2 истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисида»ги низомга асосан даъвогар томонидан жавобгарга 00000 йил 000 майдан 0000/000 -сонли иш қўзғатилиб, иш Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва қонуности ҳужжатлари талаблари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссия томонидан 2025 йил 21 майда кўриб чиқилиб, жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисми талаблари бузилган деб топилган ва ушбу қонуннинг 47-моддаси 1-қисми 4-хатбошисига асосан жавобгарга ************сўм миқдорида молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш тавсия қилинган. Бироқ, жавобгар томонидан молиявий жарима суммаси ихтиёрий тўланмаган. Шундан кейин даъвогар судга юқоридаги талаблар билан ариза киритган. Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, у томонидан аниқланган ҳолатлар исботлангани ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллагани ҳолда аризани қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарорининг Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламенти тўғрисидаги илованинг 4-бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари ваколатли орган қилиб белгиланган. Шунингдек, ушбу қарорнинг 2-боби, 13-бандига мувофиқ, «Ташқи реклама объектларини (конструкциялари) ўрнатиш реклама жойининг паспорт асосида амалга оширилиши» белгиланган. «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига кўра, тамаки — тамаки маҳсулотини ишлаб чиқариш учун хом ашё олиш мақсадида етиштириладиган, Ni ti n b um ва Ni ti n usti турларига тегишли итузумдошлар оиласига мансуб бўлган Ni ti n навидаги ўсимлик эканлиги, чилим эса — тамакининг, шунингдек таркибида тамаки мавжуд бўлмаган маҳсулотларнинг туташи ва (ёки) қиздирилиши натижасида ҳосил бўладиган аэрозолни (буғни, тутунни) нафас орқали ютиш учун фойдаланиладиган мослама бўлиб, унда аэрозол (буғ, тутун) суюқлик солинган идиш (чилим сувдони) орқали ўтади. Мазкур қонуннинг 4-моддасига кўра, чекиш, шу жумладан тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланган ҳолда чекиш учун, шунингдек шимиш, чайнаш, ҳидлаш ёки бошқача усулларда истеъмол қилиш учун хом ашё сифатида тўлиқ ёки қисман тамаки баргидан ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмларидан тайёрланган маҳсулотлар 3 (бундан қонунчиликка мувофиқ рўйхатдан ўтказилган дори воситалари мустасно) тамаки маҳсулотларидир. «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасининг 1-қисмига кўра, тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реклама қилишга йўл қўйилмайди. Ушбу қонун 47-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисига асосан реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар қуйидаги миқдорларда пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади, яъни энергетик ичимликлар, алкоголли ичимликлар, тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари, пиротехника воситалари, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар рекламасига доир талабларни бузганлик, шунингдек ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди жавобгар фаолият кўрсатаётган объектнинг витринасида чилим мосламаси рекламаси мавжудлиги аниқланганлиги натижасида жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси «Реклама тўғрисида»ги Қонуни талабларини бузган деб топилганлиги сабабли, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш ва ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важлари билан келишмайди. Чунки, Махсус комиссиянинг 2025 йил 21 майдаги қарори билан жавобгар томонидан «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси 1-қисми талаблари бузилган деб топилиб, ************ сўм миқдорида молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш тавсия қилинган бўлиб, ушбу қарор бугунги кунда қонуний кучда ва унинг устидан шикоят қилинмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган «Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисида»ги Низомнинг 44-бандида қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар комиссиянинг қарорлари, иш қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги ажрими, кўрсатмаси, ваколатли давлат органи раҳбари ёки ўринбосарининг кўрсатмаси ёки хати устидан қарор, ажрим, кўрсатма ёки хат қабул қилинган ёхуд чиқарилган кундан бошлаб бир ой муддатда бевосита судга ёхуд Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига шикоят қилишга ҳақлилиги белгиланган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. 4 ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди аризани қаноатлантиришда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати Бизнесомбудсманнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Судлов ҳайъати, ИПК 118-моддасига асосан ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар томонидан 000.0 00 сўм почта харажати олдиндан тўлаганлигини инобатга олиб, жавобгардан Республика бюджетига 000 .000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15, 55-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Урганч туманлараро иқтисодий судининг ************ - сонли иқтисодий иши доирасида 2025 йил 00 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ************ кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. «************» хусусий корхонасидан Республика бюджетига ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ 0000.0000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарорга нисбатан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик қилувчи ************ ҳайъат аъзолари ************ ************ 5