← Назад
Решение #2840007 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| ФКнинг | 682 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| Ушбу кодекси | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 201 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2503/9809-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 01 декабрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, З.Казиеванинг котиблигида, даъвогар вакили
– А.Музаффаров (21.11.2025 йилдаги №01-20/80-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи
хизмати” давлат муассасасининг жавобгар " HINO " масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат
муассасаси (бундан кейин матнда даъвогар ёки “Буюртмачи”) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, " HINO " масъулияти чекланган жамиятидан
(бундан кейин матнда жавобгар ёки “Бош пудратчи”) 5 129 905 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд
мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра суд ишни жавобгарнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб
қувватлаб,
жавобгар
томонидан
пудрат
ишларини
бажаришни
кечиктирилганлигини билдириб, кечиктирган кунлари учун пеня ундириш
талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган
ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
10.07.2025 йилда № 177386-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Даъвогар пудрат шартномасининг 14-бандига асосан жавобгарга
11.07.2025 йилда 213 746 069,85 сўм бўнак пулини ўтказиб берган. Жавобгар
бўнак пули ўтказиб берилгандан кейин 29.09.2025 йилга қадар шартнома
бўйича ишларни тўлиқ бажариб тугатиши лозим бўлса-да, жавобгар ишларни
топширишни 80 кунга кечиктирган.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 8 октябрда тасдиқланган ҳисобварақ
фактурага кўра 997481659 сўм пудрат ишлари бажарилган.
Низоли шартноманинг 65-бандига кўра, Пудратчи (жавобгар) объектни ўз
вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун
буюртмачига (даъвогар) муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
мажбуриятлар бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди,
бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий
қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги лозим.
Даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда
- ФК) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда қонунда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 666-моддасига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан
муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб
бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 673-моддасига кўра буюртмачи пудратчининг бажарган иши
учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати
шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди.
ФКнинг 682-моддасига кўра агар қурилиш пудрати шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи қурилиш объектининг
лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичларга эришишини ва
объектни кафолат муддати давомида шартномага мувофиқ ҳолда ишлатиш
мумкинлигини кафолатлайди.
ФКнинг 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат
ичида бажариши шарт.
ФКнинг 236-238-моддаларига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ушбу кодексининг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини
кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир
куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан
ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Шунга кўра, суд жавобгардан ундирилиши мумкин бўлган пеняни
3847429 сўмга қадар камайтиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга
тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра
тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш
миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвони қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 847 429 сўм пеня ундиришни, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджети ҳамда суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 412 000 сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига иш учун олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р
қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“ HINO ” масъулияти чекланган жамиятидан Сурхондарё вилоят
ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат муассасаси фойдасига 3 847 429
сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ HINO ” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджети ҳамда
суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 412 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
Ж.Ачилов
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
Термиз шаҳри
2025 йил 01 декабрь
4-1901-2503/9809-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, З.Казиеванинг котиблигида,
даъвогар
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат
муассасасининг жавобгар " HINOR" масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан киритган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ
суд мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиб қандай иш кўрилишини эълон қилди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига
келганлигини, уларнинг ваколатларини, суд мажлисига келмаган шахслар
тегишли равишда хабардор қилинганликларини ҳамда улар келмаганлигининг
сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини текширди.
Суд мажлисида даъвогар вакили – А.Музаффаров (21.11.2025 йилдаги
№01-20/80-сонли ишончнома асосида)иштирок этмоқда.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган " HINOR" масъулияти чекланган жамияти суд мажлисига келмади.
Раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, ишни унинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Раислик қилувчи судья Б.Абдуллаев хизмат сафарига кетганлиги
сабабли, мазкур ишни ўзининг иш юритувига қабул қилганлигини маълум
қилди.
Раислик қилувчи тарафларга уларнинг Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва
мажбуриятларини тушунтирди.
Тарафлар ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунарли эканлигини билдирди.
Раислик қилувчи суд таркиби, суд мажлиси котибига нисбатан раддиялар
бор ёки йўқлигини сўради.
Рад қилиш ҳақида ариза берилмади.
Очиқ суд мажлиси тарафлар розилигига биноан ўзбек тилида олиб
борилишига келишилди.
Раислик қилувчи иш кўриш тартибини тушунтириб, далилларни
текшириш жараёни бошлашдан олдин иштирок этувчи шахсларда
илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради.
Илтимоснома ва аризалар бўлмади.
Раислик қилувчи далилларни текшириш тартибини белгилаб, сўз
навбатини даъвогар вакилига берди.
Даъвони қувватлаймиз, жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини
лозим даражада бажармаган, жавобгар томонидан пудрат ишларини
бажаришни кечиктирилган, кечиктирган кунлари учун пеня ундириш
талабимизни сўрайман.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этувчи шахсларда ариза ва
илтимосномалар бор йўқлигини сўради.
Ариза ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаб, суд
музокараларига ўтишни эълон қилди ва сўзни даъвогар вакилига берди.
Даъвогар вакилининг музокара сўзи:
Даъво талабларини қаноатлантиришингизни сўрайман.
Раислик қилувчи маслаҳатда қолди, маълум вақт ўтгач маслаҳатдан
чиқиб ҳал қилув қарорини ўқиб эшиттирди, унинг устидан шикоят ва протест
бериш тартибини, муддатларини ҳамда суд мажлиси баённомаси билан
танишиш ҳуқуқини тушунтирди.
Раислик қилувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 201-моддаси талаблари асосида ёзилди.
Раислик қилувчи
Ж.Ачилов
Суд мажлиси котиби
З.Казиева