← Назад
Решение #2840015 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/7429-сонли иш
Судья Х.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОР
Андижон шаҳар
2025 йил 1 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий суди, судьяси Х.Абдураимовнинг
раислигида, А.Азизовнинг котиблигида, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, жавобгар –
“O’zbekist n Res ublik si S rt v zirligi ndij n vil t b shq rm si t s rrufid gi
Olim i v P r lim i s rt turl rig t rl sh m rk zi” давлат муассассаси
ҳисобидан 360 123 920 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили С.Матиминов
(ишончнома асосида), иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “O’zbekist n Res ublik si S rt
v zirligi ndij n vil t b shq rm si t s rrufid gi Olim i v P r lim i s rt
turl rig t rl sh m rk zi” давлат муассассаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 360 123 920 сўм асосий қарздорликни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, тарафлар ўртасида
шартнома тузилганлигини, мазкур шартномага асосан табиий газ етказиб
берилганлигини, бироқ жавобгар томонидан ишлатилган табиий газ ҳаққи
тўланмаганлиги сабабли, судга мурожаат қилинганлигини, бироқ жавобгар
томонидан суд мажлисига қадар қисман тўловларни амалга оширганлигини
маълум қилиб, даъвони қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади.
Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни
жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этганларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ва тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 26 августда
1730120236-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва
қабул қилиш шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан
етказиб берувчи ўз зиммасига газ тармоқлари орқали истеъмолчининг
келишилган буюртмаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олган.
Истеъмолчи эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган
хажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олган ҳамда тўловларни белгиланган
нарх бўйича ўз муддатида амалага оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларини бажарган ҳолда жавобгарнинг
буюртмасига кўра табиий газ маҳсулотларини етказиб берган, жавобгар эса
истеъмол қилинган табиийгаз қийматини ўз вақтида тўлиқ тўламаган, бунинг
натижасида 2025 йил 1 май кунидан 2025 йил 1 октябрга қадар бўлган давр ичида
360 123 920 сўм қарздорлик юзага келган. Мазкур қарздорликни ўз вақтида
тўланмганлиги сабабли даъвогар судга мурожаат қилган.
Бироқ, жавобгар суд мажлисига қадар даъво судга тақдим этилгандан
сўнг 2025 йил 20 ноябрда қисман 327 428 000 сўм тўловларни амалга оширган.
Юқоридагиларни инобатга олиб суд, даъвогар томонидан сўралган
360 123 920 сўм қарздорликдан жавобгар томонидан тўланган 327 428 000 сўмни
чегириб ташлаган ҳолда, жавобгардан даъвогар фойдасига қолган 32 695 920
сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим топади.
Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандига асосан,
истеъмолчи хисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин
етказиб берувчининг хисоб рақамига ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларида
кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг 100 фоиз суммасини олдиндан
тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларини
111-бандига асосан, истеъмолчи табиий газ етказиб бериш учун тузилган
шартнома асосида етказиб бериладиган табиий газ учун юз фоиз олдиндан
тўловни амалга ошириши шарт.
Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилган ҳолда давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг икки фоизи миқдорида, лекин базавий хисоблаш миқдорининг бир
баробаридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан Республика бюджети ва
судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига 7 202 478,40 сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг
234, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“O’zbekist n Res ublik si S rt v zirligi
ndij n vil t b shq rm si
t s rrufid gi Olim i v P r lim i s rt turl rig t rl sh m rk zi” давлат
муассассаси ҳисобидан;
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 32 695 920 сўм асосий қарздорлик,
41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 7 202 478,40 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Х.Абдураимов