← Назад
Решение #2840020 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | 1 | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 1 декабрь
4-1501-2501/20314-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) Ж.Вахобов, жавобгар, қўшимча жавобгар вакили
(ишончномага асосан) Ш.Иминовларни иштирокида, даъвогар АТБ “А§1а
АШапсе Ьапк”нинг жавобгар «Ва1оп ип хопоёоп1» масъулияти чекланган
жамияти, қўшимча жавобгар “Ғег 8рееё” масъулияти чекланган жамиятидан
жами 185 264,25 АҚШ доллари кредит қарздорликларини ундириш,
ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
АТБ “А§1а АШапсе Ьапк” (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ВаШп ип хопоёот»
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан кредитдан асосий қарзи 88 892 АҚШ доллари,
муддати ўтган кредит қарздорлиги 84 236,90 АҚШ доллари, муддати ўтган
фоиз 5 128,85 АҚШ доллари, муддати ўтган кредитга ҳисобланган пеня
5093,94 АҚШ доллари, муддати ўтган фоизга ҳисоблаган пеня 860,20 АҚШ
доллари, жорий ҳисобланган фоиз 962,36 АҚШ доллари, жами 185 264,25
АҚШ долларини муддатидан олдин ундириб беришни ҳамда ундирувни
қўшимча жавобгар “Ғег 8рееё” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган гаровга олинган Фарғона тумани, Тошқўрғон МФЙ, Тошқўрғон
кўчаси 62-уйда жойлашган сут товар фермаси бино-иншоотларига ерга эгалик
қилиш ҳуқуқи билан қаратишни сўраган.
Шунингдек, даъвогар даъво талабини ўзгартириш бўйича қўтттимча.
ариза билан мурожаат қилиб, “А§1а АШапсе Ьапк” АТБ фойдасига жавобгар
“ВаШп ип хопоёот” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан кредитдан
асосий қарзи 44 448 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит қарздорлиги 128
770,90 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиз 7 072,08 АҚШ доллари, муддати
ўтган кредитга ҳисобланган фоиз (оширилган фоиз) 8 990,07 АҚШ доллари,
муддати ўтган фоизга ҳисоблаган пеня 1 394,51 АҚШ доллари, жорий
ҳисобланган фоиз 388,66 АҚШ доллари, жами 191 064,22 АҚШ долларини
муддатидан олдин ундириб беришни ҳамда ундирувни қўшимча жавобгар
“Ғег 8рееё” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаровга
олинган Фарғона тумани, Тошқўрғон МФЙ, Тошқўрғон кўчаси 62-
2
уйда жойлашган сут товар фермаси бино-иншоотларига ерга эгалик қилиш
ҳуқуқи билан қаратишни сўраган.
Даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён
қилиб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли кредит қарздорлиги
бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, ўзгартирилган
даъвони қаноатлантириб берилишини сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз
кўрсатмаларини баён қилиб, ушбу кредит қарздорлигини қоплаш чоралари
кўрилаётганлигини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157моддаси биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида
кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини
ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво аризани
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “А§1а АШапее Ъапк” акциядорлик
тижорат банки Фарғона минтақавий филиали билан «ВаШп ип хопоёот»
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 30 январь кунги 7-сонли
кредит шартномаси тузилган.
Мазкур кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга
400 000 АҚШ доллари миқдорида, 24 ой муддатга, йиллик 14,99 фоиз устама
ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратиб берилган бўлсада,
жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя
қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келган.
Ушбу кредит шартномасининг 6.5.-бандига кўра, Банк кредитни
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги
белгиланган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф
қилиш юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
3
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият
бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли
фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги қарорининг 4.-бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар кредит
суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда
кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг
йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги
талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини
эътиборга олишлари лозим.
Ушбу Пленум қарорининг 5.-бандига кўра, қарз олувчилар
(қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари
олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига
кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик
учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар
(комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти
томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда
фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик
мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш
даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин.
ФКнинг 234-моддасига кўра, Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига ва тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномаси шартларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан кредитдан
асосий қарзи 44 448 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит қарздорлиги 128
770,90 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиз 7 072,08 АҚШ доллари, муддати
ўтган кредитга ҳисобланган фоиз (оширилган фоиз) 8 990,07 АҚШ доллари,
муддати ўтган фоизга ҳисоблаган пеня 1 394,51 АҚШ доллари,
4
жорий ҳисобланган фоиз 388,66 АҚШ доллари, жами 191 064,22 АҚШ
доллари ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим
деб топди.
Бундан ташқари, АТБ “А§1а АШапее Ьапк” (“Ипотекага олувчи”),
«Ва1оп ип хопоёоп1» масъулияти чекланган жамияти (“Қарз олувчи”) ҳамда
“Ғег 8рееё” масъулияти чекланган жамияти (“Ипотекага қўювчи”) ўртасида
2024 йил 30 январь кунги ипотека шартномаси тузилган.
Ушбу ипотека шартномасининг 2-бандига кўра, “Ғег 8рееё”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Фарғона тумани,
Тошқўрғон МФЙ, Тошқўрғон кўчаси 62-уйда жойлашган умумий майдони 1
672,00 кв.м, умумий фойдаланиш майдони 1 587,78 кв.м.дан иборат сут товар
фермаси бино-иншоотлари умумий ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга
тақдим қилиниши белгиланган.
ФКнинг 279-моддасининг 1-қисмига кўра, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
ФКнинг 280-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг ундирувни кредит таъминотига гаровга
қўйилган қўшимча. жавобгарга тегишли бўлган Фарғона тумани, Тошқўрғон
МФЙ, Тошқўрғон кўчаси 62-уйда жойлашган умумий майдони 1 672,00 кв.м,
умумий фойдаланиш майдони 1 587,78 кв.м.дан иборат сут товар фермаси
бино-иншоотлари умумий ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан қаратиш ҳақидаги
талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъвогарнинг даъво
талабини ўзгартириш ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни
ҳамда даъво аризани қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан кредитдан асосий қарзи 44 448 АҚШ доллари, муддати ўтган
кредит қарздорлиги 128 770,90 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиз 7 072,08
АҚШ доллари, муддати ўтган кредитга ҳисобланган фоиз (оширилган фоиз) 8
990,07 АҚШ доллари, муддати ўтган фоизга ҳисоблаган пеня 1 394,51 АҚШ
доллари, жорий ҳисобланган фоиз 388,66 АҚШ доллари, жами 191 064,22
АҚШ доллари кредит қарздорлиги ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни ҳамда даъво аризаси судга 2025 йил 15 октябрь куни келиб
тушганлиги сабабли Марказий банк томонидан 2025 йил 15 октябрь куни
ҳолатига АҚШ доллари курс бўйича миллий валютада 12 185,11 сўм
белгиланганлигини ҳисобга олиб, (даъво қиймати 191 064,22 АҚШ доллари х
12 185,11 сўм) = 2 328 138 537,76 сўм, (2 328 138 537,76 сўм х 2 фоизи) = 46
562 770,75 сўмни ташкил қилганлиги сабабли даъвогар томонидан тўланган
44 594 301 сўм давлат божини жавобгардан даъвогар фойдасига
5
ундиришни ва жавобгар ҳисобидан 1 968 469,75 сўм давлат божини
Республика бюджетига ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 157, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Даъвогар АТБ “А§1а АШапее Ъапк”нинг даъво талабини ўзгартириш
ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ “А§1а АШапее Ъапк” фойдасига жавобгар «ВаШп ип
хопобоп1» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан кредитдан асосий қарзи
44 448 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит қарздорлиги 128 770,90 АҚШ
доллари, муддати ўтган фоиз 7 072,08 АҚШ доллари, муддати ўтган кредитга
ҳисобланган фоиз (оширилган фоиз) 8 990,07 АҚШ доллари, муддати ўтган
фоизга ҳисоблаган пеня 1 394,51 АҚШ доллари, жорий ҳисобланган фоиз
388,66 АҚШ доллари, жами 191 064,22 АҚШ доллари кредит қарздорлиги ва
тўланган 44 594 301 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ундирув гаров предмети ҳисобланган “Ғег 8рееб” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Фарғона тумани, Тошқўрғон МФЙ,
Тошқўрғон кўчаси 62-уйда жойлашган умумий майдони 1 672,00 кв.м,
умумий фойдаланиш майдони 1 587,78 кв.м.дан иборат сут товар фермаси
бино-иншоотларига умумий ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан қаратилсин.
Г аровга қўйилган бино-иншоотларни кимошди савдосидаги бошланғич
реализация қилиш нархи 5 698 526 000 сўм этиб белгилансин.
Жавобгар «ВаШп ип хопобош» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 1 968 469,75 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протест)
келтиришга ҳақли.
а
и
с
л
и
к
э
т
у
в
ч
и
:
Р
Т.Маматожиев