← Назад
Решение #2840022 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 29 | — | law | |
| онуни | 22 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9054-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 1 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар ***масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар ***масъулияти чекланган жамияти қўшма
корхонасидан 6.665.364.007 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Темиров (ишончнома асосида)
иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар ***масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ***масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси (матнда жавобгар
деб юритилади)дан 6.665.364.007 сўмни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили мазкур низо юзасидан
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни унинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра тарафлар ўртасида
тузилган медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиш ҳақидаги
илтимономани ва даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
“Медиация
тўғрисида”ги
Ўзбекситон
Республикаси
Қонуни
29-моддасининг бешинчи қисмига кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи
медиатив келишувни тузишга йўл қўйилмайди:
1) агар унинг шартлари қонунчиликка зид бўлса;
2) агар унинг шартлари медиацияда иштирок этмаётган учинчи
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига
дахл қилса ёки дахл қилиши мумкин бўлса.
Бинобарин, суд даъвогар томонидан тақдим этилган тарафлар ўртасида
тузилган медиатив келишувни муҳокама қилиб, мазкур медиатив келишув
шартлари қонунчиликка зид эканлиги ва жавобгарнинг манфаатларига зид
тузилганлиги, хусусан қонунчиликда белгиланган йирик битим тузиш ва
шартнома тузишдан манфаатдорлик (афилланган шахслар) қоидаларига риоя
этилмаганлиги, жавобгар номидан корхона раҳбари сифатида медиатив
келишувни имзолаган А.Улуғов даъвогар корхонада раҳбар ва таъсисчи
эканлиги ҳолатларини инобатга олиб, ушбу медиатив келишувни инобатга олиш
ҳақида илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни ва ишни мазмунан кўриб
чиқишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар қўшма корхона сифатида 2017
йил 16 декабрда 559419-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатдан ўтказилган
ва унинг устав фонди 9.500.000.000 сўмни ташкил қилиб, иштирокчилар
***масъулияти чекланган жамияти (даъвогар) 4.750.000 сўмлик 50 фоиз улуш
миқдорида (пул маблағлари ва ишлаб чиқариш биноларини таъмирлаш билан
боғлиқ харажатлар ҳисобидан шакллантирилган) ҳамда Эрон Ислом
Республикаси “ rs B r nz Riz n” ишлаб чиқариш компанияси 4.750.000 сўмлик
50 фоиз улуш миқдорида (ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ҳисобидан
шакллантирилган) тақсимланган.
Жавобгар иштирокчилари умумий йиғилишининг 2021 йил 11 мартдаги
қарори билан даъвогар томонидан улуш сифатида сарфланган 6.665.000.000 сўм
миқдоридаги харажатларини иштирокчи чет эл ҳамкори фуқаро
А.Ҳидоятифорузешнинг бир йил муддат ичида, яъни бошқарувни олгандан сўнг
бир йилдан кейин олти ойда ойма-ой тенг бўлинган ҳолда қайтариш таклифи
маъқулланган. Белгиланган муддат ичида даъвогарнинг улуш сифатида
сарфланган 6.665.000.000 сўм миқдоридаги харажатлар қайтарилмаган тақдирда
ушбу давр мобайнида жавобгар томонидан олинган фойда унинг Низомида
белгиланган тартибда тенг улушларда тақсимланиши белгиланган. Шунингдек,
белгиланган муддат ичида даъвогарнинг улуш сифатида сарфланган
6.665.000.000 сўм миқдоридаги харажатлар қайтарилган тақдирда мазкур учун
чет эл иштирокчиси ҳисобига ўтиши белгиланган.
Мазкур умумий йиғилиш қароридан келиб чиқиб, тарафлар ўртасида 2021
йил 16 март куни 47/50-сонли шартномаси тузилиб, унга кўра ушбу жамият
иштирокчилари умумий йиғилиши қарорида белгиланган талаблар шартнома
мазмунига киритилган.
Даъвогар даъво аризасида шартноманинг 3.1-бандига кўра жавобгар
даъвогарга унга қилинган харажатлар учун 6.665.364.007 сўмни шартнома
имзолангандан сўнг бир ярим йил муддатда, яъни 2022 йил 16 сентябрь кунига
қадар қайтариб беришга келишилганлиги, бироқ ушбу муддатда бир неча оғзаки
ва ёзма огоҳлантиришларга қарамасдан пул маблағлари қайтариб бермаганлиги
ҳолатларини кўрсатган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Бироқ, суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгарнинг даъвогар олдида
6.665.364.007 сўм қарздорлиги ёки ушбу пул маблағларини тўлаш мажбурияти
мавжуд эмас. Ваҳоланки, даъвогар томонидан жавобгарга 6.665.364.007 сўм
миқдоридаги харажатларни ўз улуши сифатида сарфланган, бу ҳолат иш
ҳужжатларидаги уставлар, умумий йиғилиш қарорлари ва даъвогар вакилининг
тушунтиришлари билан тасдиқланади. Мазкур ҳолатда даъвогар улуш сифатида
сарфланган пул маблағларини қонунчиликка мувофиқ жавобгардан тўғридантўғри қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Чунки, Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган жамиятлар
тўғрисида”ги Қонуни 22-моддасининг бешинчи қисмига кўра, жамиятдан
чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган жамият иштирокчисининг улуши жамиятга
ўтади. Бунда жамият жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига
2
улушининг чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот
даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича
аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб
кетган иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги молмулкни асли ҳолида бериши шарт. Бироқ, даъвогар жавобгар корхонанинг
иштироклари сафидан чиқмаган.
ФК 363-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд шартнома шартларини
шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади.
Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва
бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади.
Ваҳоланки, шартноманинг 3.1-бандига кўра, даъвогар томонидан улуш
сифатида сарфланган 6.665.364.007 сўм миқдордаги харажатларни чет эл
ҳамкори А.Ҳидоятифорузешн бир йил муддат ичида, яъни бошқарувни олгандан
сўнг бир йилдан кейин олти ойда ойма-ой тенг бўлинган ҳолда қайтариш
мажбуриятини олган. Бинобарин, мазкур низо жамият иштирокчилари
ўртасидаги улуш бўйича келиб чиққан корпоратив низо ҳисобланади. Қайд
этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган важлари
билан қўшилмайди.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби исботлаб
берилмаганлиги сабабли асоссиз ҳисобланади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли иш
юзасидан суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогардан
тугатиш бошқарувчиси орқали республика бюджетига 133.307.280,14 сўм давлат
божи ундиришни ва иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179, 186-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогар вакилининг тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни
инобатга олиш ҳақида илтимосномасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар ***масъулияти чекланган жамиятидан тугатиш бошқарувчиси
орқали республика бюджетига 133.307.280,14 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
3
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
4