Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4896 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ромитан туманлараро иқтисодий суди Ответчик / Подсудимый Жўрабобо-2
Source ID 5e85b3b4-0707-430f-9bb7-81e8bb7c0ec6 Claim ID PDF Hash e780287cbb256e23... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 269-моддаси нинг 269 law
тисодий процессуал кодексининг 269-моддаси тисодий процессуал кодекси 269 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4896-сонли иш иқтисодий иш Судъя: Х.Абдуллаев БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ (апелляция шикоятини қайтариш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2025 йил 25 декабрь Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Х.Абдуллаев, Ромитан туман фермер кенгаши жавобгар “Жўрабобо-2” фермер хўжалиги манфаатида Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан берган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйид гил рни аниқлади: Ромитан туман ҳокимлиги (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Жўрабобо-2” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасидаги 2013 йил 3 январдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги 5-сонли шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасидаги 2013 йил 3 январдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги 5-сонли шартномасини муддатидан олдин бекор қилинган. Мазкур суд ҳужжатига нисбатан жавобгар манфаатида Ромитан туман фермер кенгаши (матнда кенгаш деб юритилади) томонидан апелляция шикояти берилган, шикоятида суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилганда, апелляция шикояти билан биргаликда кенгаш апелляция шикоятини иш юритувга қабул қилинмасдан қайтариш ҳақида ариза ҳам тақдим этган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 269-моддаси биринчи қисми 6-бандида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар шикоятни (протестни) берган шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) тўғрисида ариза тушган бўлса, апелляция шикояти (протести) судья томонидан қайтарилиши кўрсатилган. Юқоридагиларга асосан, суд апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни кенгашга қайтаришни лозим деб топди. Баён этилганларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 269-моддасини қўллаб, суд ажрим қилади: Ромитан туман фермер кенгашининг берган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилсин. Ажримдан норози тараф белгиланган тартибда ва муддатда тафтиш тартибида шикоят ёки прокурор протест келтириши мумкин. Судья Х.Абдуллаев