Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/20555 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6f503f93-5948-433c-92c3-b60a48495386 Claim ID PDF Hash f82153451d6d8c7f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
--------------------сонли иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 1 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар --------------- МЧЖнинг жавобгар -------------- МЧЖдан 2507000 сўмни ундириш ҳақидаги даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризасида баён этилишича, --------------- МЧЖ Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 майдаги 4-1601-2501/10371сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш бошланган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчиси О.Салимова тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан, --------------- МЧЖ(бундан буён матнда – даъвогар)нинг фаолияти ўрганилганда, жамият томонидан -------------- МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар)га жами 2507000 сўмлик маблағ ўтказиб берилганлиги ва ҳозирга қадар қайтарилмаганлиги аниқланган. Даъвогарнинг пул маблағини қайтариш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилгач, судга даъво аризаси киритилган. Суднинг 2025 йил 10 ноябрдаги ажрими билан ишни 2025 йил 1 декабрда кўриб чиқиш белгиланган ҳамда жавобгарга ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикри, далилларни ҳамда бошқа хужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилган. Бироқ жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ҳеч қандай эътироз билдирилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 2034-моддасига асосан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга 2020 йил 2 февралдаги 6-сонли шартномага асосан жами сўм молиявий ёрдам суммаси қайтариш шарти билан ўтказиб берилган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг молиявий ҳолати таҳлил қилинганда мазкур суммалар қайтарилмаганлиги аниқланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга талабнома берган. Бироқ, талабнома оқибатсиз қолдирилган. Мазкур ҳолатда қарздорликнинг мавжудлиги ишдаги ҳужжатлар, хусусан, даъвогар МЧЖнинг жавобгарга пул маблағларини ўтказганлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъвогарнинг ушбу талабини қаноатлантириш лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли жавобгар ҳисобидан олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатини даъвогар фойдасига, 412000 сўм давлат божини эса бюджетга ундириш лозим бўлади. Суд, ИПКнинг 113,118,176,177,179,2031-2-3-4-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар --------------- МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар --------------- МЧЖ фойдасига 2507000 сўм ҳамда олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати;‬ - бюджетга 412000 сўм давлат божи ундирилсин.‬ Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Мадрахимов