Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2518/107400 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7918ff32-048e-4eb8-a8e2-9fd3b5610853 Claim ID PDF Hash 1dfd69f9a97321f9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 330-моддаси ФКнинг 330 law
лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддаси лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФК 327 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
нинг 14-моддаси нинг 14 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2518/107400-сонли иқтисодий иш судья О.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 1 декабр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «*******» МЧЖнинг, жавобгар «*******» МЧЖдан 45 219 984 сўм асосий қарз, 4 522 358 сўм пеняни ва 6 500 000 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, видеоконференцалоқа режимида, даъвогар вакили ааааааааа (ордер ва ишончномага асосан) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,- А Н И Қ Л А Д И : «*******» МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида «*******» МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ва даъвогар ўртасида 2024 йил 14 декабрда 14 588 000 сўмлик, 2025 йил 14 январда 30 000 000 сўмлик, 2025 йил 4 февралда 948 640 сўмлик, 2025 йил 2 майда 100 000 000 сўмлик товарларни етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга тегишли товарлар (автотранспорт ускуналари) етказиб берилган. Лекин жавобгар томонидан олинган махсулотлар ҳақи тўлиқ тўланмаганлиги учун 45 219 984 сўм асосий қарзни ва шартноманинг 4.2-бандида етказиб берилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги учун харидор ҳар бир кечиктирилган кун учун қарздорликнинг 0,5 фоизи миқдорида пеня хисобланганлиги, юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномага асосан ўз ҳуқуқларини химоя қилиш мақсадида, адвокатлик фирмасига 6 500 000 сўм тўланганлигини баён этиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 45 219 984 сўм асосий қарзни, 4 522 358 сўм пеня, 6 500 000 сўм етказилган зарарни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили даъво аризасида кўрсатилган ҳолатларни таъкидлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Даъвогар» (махсулот етказиб берувчи) ва «Жавобгар» (Харидор) ўртасида 2024 йил 14 декабрда 14 588 000 сўмлик, 2025 йил 14 январда 30 000 000 сўмлик, 2025 йил 4 февралда 948 640 сўмлик, 2025 йил 2 майда 100 000 000 сўмлик товарларни етказиб бериш шартномалари тузилган. 2 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар шартномаларга мувофиқ, 2024 йил 14 декабрдаги 358-сонли хисобварақ-фактура орқали даъвогар жавобгарга 14 588 000 сўмлик, 2025 йил 4 февралдаги 26-сонли хисоб-фактурга биноан 948 640 сўмлик, 2025 йил 15 январдаги 8-сонли хисобфактурага биноан 190 400 сўмлик, 2025 йил 2 июлдаги 259- сонли хисобфактурага биноан 55 051 024 сўмлик, 2025 йил 19 июлда 277-сонли хисобфактура орқали 4 441 920 сўмлик махсулот (автотранспорт ускуналари ва уларга тегишли техник хизматлар кўрсатиш ) етказиб берилган. Аммо, харидор шартнома бўйича олинган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан даъвогарга етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини ўз муддатида тўламасдан, даъвогардан 45 219 984 сўм қарздор бўлиб қолган. ФКнинг 449-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 449-моддаси учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда, суд, даъвогарнинг жавобгардан 45 219 984 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди. Шартноманинг 4.2-бандида, Етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, пеня тўлаши қайд этилган. 3 Шунга кўра, даъвогар шартноманинг ушбу бандига таяниб, жавобгардан 4 522 358 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумотлар даъво аризасида кўрсатиб ўтилган, шунингдек иш ҳужжатларига илова қилинган. Қонунда мазкур ҳолатда пеня тўланиши назарда тутилганлиги сабабли даъвогарнинг жавобгардан 4 522 358 сўм пеняни ундириш талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 13- бандида шартномалардан келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозим. Қонунда ёхуд тарафлар келишувида пул мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун қарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти кўзда тутилиши мумкин. Бундай ҳолатларда суд шундан келиб чиқиши керакки, агар қонунда ёки шартномада тўғридан-тўғри бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор пул мажбуриятини бажармаганлиги учун зарар етказилганлиги ҳолатини ва зарарнинг миқдорини исботламаса ҳам, ушбу чоралардан бирини қўллаш ҳақидаги талабни қўйишга ҳақли эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда даъвогар жавобгардан юқоридаги Пленум қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда ушуб чоралардан бирини қўллашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Юқоридаги Пленум қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, шунингдек қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг даъво талабидаги 4 522 358 сўм пеняни камайтириб, ушбу пенянинг адолатли миқдорини белгилаб, 2 000 000 сўм қисмини қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Суд даъво талабининг 6 500 000 сўм етказилган зарарни ундириш қисмини муҳокама қилиб, уни қисман 4 500 000 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Хусусан, даъвогар 2025 йил 26 сентябрда ўз ҳуқларини химоя қилиш мақсадида, “ДЛД Легал Протект” адвокатлик фирмаси билан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган. Шартномага асосан даъвогар 2025 йил 2 октябрдаги тўлов ҳужжатига асосан адвокатлик фирмасининг ҳисоб рақамига 6 500 000 сўм кўчириб берган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Пленум Қарорининг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Шартнома мажбуриятини бузганлик оқибатида етказилган зарарни қоплаш алоҳида даъво талаби асосида кўриб чиқилиши мумкин. Судларга тушунтирилсинки, қонунда ёки шартномада бошқача назарда тутилмаган бўлса, агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади. Шу сабабли, суд 6 500 000 сўм зарарни неустойка билан қопланмаган 4 500 000 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 45 219 984 сўм асосий қарз ва 2 000 000 сўм пеня, 4 500 000 сўм етказилган зарарни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогарнинг кичик тадбиркорлик субъекти сифатида тўлаб чиққан давлат божи билан чекланишни ва суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И : 5 Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*******»МЧЖдан даъвогар «*******» МЧЖ фойдасига 45 219 984 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня, 4 500 000 сўм етказилган зарар ҳамда олдиндан тўланган 562 424 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов