Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/12193 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fb5f9f62-29cc-418b-81cf-724289571013 Claim ID PDF Hash 71ec003105841fb4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12193-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қўқон шаҳри 2025 йил 1 декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 74500000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ҳисобидан 74500000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Тугатиш бошқарувчиси ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган, лекин суд мажлисида улардан вакил иштирокини таъминламаган. Шу сабабли, суд ишни тарафлар вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Суд иш ҳужжатларига баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Аниқланишича, “Даъвогар номи” МЧЖ Боғот туманлараро иқтисодий судининг 25.07.2025 йил кунги ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб топилган ва М.Рахимов суд тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. “Даъвогар номи” МЧЖнинг тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 144-моддасига асосан, қарздорнинг молиявий ҳолати ўрганилганида, “Даъвогар номи” МЧЖнинг ҳисоб-рақамидан “Жавобгар номи”МЧЖнинг ҳисоб-рақамига техникалар етказиб бериш учун жами 251000000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, ўтказиб берилган пул маблағлари учун 177000000 сўмлик техникалар етказиб берилганлиги, қолган 74500000 сўм қисми бўйича техникалар етказиб берилмаганлиги ёки пул маблағлари қайтарилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли, даъвогар жавобгар ҳисобидан 74500000 сўм ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларидан кўринадики, даъвогар бундан олдин ушбу талаб бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ҳусусан, Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 ноябрь кунги 4-1502-2502/12194-сонли иқтисодий иш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинган. Ҳал қилув қарори бўйича даъво аризасини қаноатлантириш рад қилиниб, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1490000 сўм давлат божи ундирилган ва тўланган 41200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 1.1-бандида фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Шу асосда, мазкур низо юзасидан 2025 йил 27 ноябрь куни қарор қабул қилинганлиги ва мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирмаганлиги сабабли, суд мазкур даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси 7-бандида, суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозимлиги назарда тутилган. Демак, иш бўйича давлат божи ундирмаслик, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилиши лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 107, 118, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Ф.Аманов