← Назад
Решение #2840032 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15191-сонли иқтисодий иш судья О.Асатов Ўзбекистон
Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 1 декабр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «*******» АЖнинг,
жавобгар «*******» АЖдан 39 041 343 сўм электр энергиясидан бўлган
қарздорлик ва 19 000 000 сўм пеняни ва 5 000 000 сўм қайта улаш хизмати ҳақини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили
ффффффффф (ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И : «*******» АЖ (кейинги ўринларда даъвогар
деб юритилади) ва «*******» АЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
ўртасида улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга электр қуввати етказиб
берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли 2025 йил 11 октябр ҳолатига 39 041 343 сўм
қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги баён
қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига фойдаланилган электр энергиясидан
бўлган 39 041 343 сўм қарздорликни ва шартномага асосан ҳисобанган 19 000
000 сўм пеняни хамда 5 000 000 сўм тармоқдан узиш ва улаш хизмати хақини
ундириш сўралган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни
унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз
тушунтиришида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар суд
мухокамасига қадар қарзларини тўлаб бермаганлигини маълум қилиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича
берган кўрсатмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим
топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар (Корхона) ва жавобгар (Истеъмолчи) ўртасида улгуржи
истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Шартноманинг 1бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ орқали
Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол
қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, Истеъмолчига электр энергиясини етказиб
бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий энергия
миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга
оширилади. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда
жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан
шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия
ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида
назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал
қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот
берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари
билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки
энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси
ҳисобкитоби қилинган ва 2025 йил 11 октябр ҳолатида жавобгарнинг
фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлиги 39 041 343 сўмни ташкил
этган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси
ҳақини ўз муддатида тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини
бузган. Суд муҳокамасига қадар жавобгар қарзларини тўлаб бермаган, бу ҳақда
даъвогарнинг вакили судга маълумотнома тақдим этди. Мазкур ҳолатда суд,
даъво аризасида ундириш сўралган 39 041 343 сўм қарздорликни ундириш
қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Шартномага асосан етказиб берилган
электр энергияси вақтида тўланмаганлиги учун ҳар бир кечиктирлган кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда
тутилган. Шунга кўра, даъвогар 2025 йил 11 октябр ҳолатига тўланиши лозим
бўлган қарздорликни тўлови кечиктирилганлиги учун 19 000 000 сўм пеня
ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумот даъво
аризасида кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек,
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда
карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
тўғрисида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга кўра суд пеня миқдорининг
адолатли миқдорини белгилаб, уни 8 000 000 сўм қисмини қаноатлантиришни
лозим топди. Шунингдек, шартнмоа бўйича тармоқдан узиш ва қайта улаш
харажатларини тўлаш жавобгарнинг зиммасида эканлиги боис, жавобгардан 5
000 000 сўм тармоқдан узиш ва қайта улаш хақини хам ундиришни лозим топади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 39 041 343 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ва 8 000 000
сўм пеняни ва 5 000 000 сўм қайта улаш хизмати ҳақини ундиришни, даъво
аризасининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари
масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати, Республика бюджетига 1 260 826 сўм давлат божи ундиришни лозим
топади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-, Қ А
Р О Р Қ И Л Д И : Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «*******» АЖдан даъвогар «*******» АЖ фойдасига 39 041 343 сўм
электр энергиясидан бўлган қарзи, 8 000 000 сўм пеня, 5 000 000 сўм қайта улаш
хизмати ҳақи ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «*******» АЖдан Республика бюджетига 1 260 826 сўм давлат божи
ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси
берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти
ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов