← Назад
Решение #2840036 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 1 декабрь
4-1501-2502/21384-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, прокурор
ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили (ишончнома асосида)
Ж.Вахобов иштирокида, даъвогар “****************” ДМнинг жавобгар –
“****************” ИЙФДМдан 18 156 449 сўм асосий қарз, 726 300 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни уд биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар **************** Давлат муассасаси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“****************” ИЙФДМ(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 18 156 449 сўм асосий қарз, 726 300 сўм пеня ва суд харажатларини
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва Молия
бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси низо предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб
этилган.
Суд мажлисида прокурор фикр билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадарли тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб,
даъво аризани қаноатлантирилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд жавобгар ва учинчи шахсларни суд мажлиси куни ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли уларнинг иштирокисиз ишни
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, прокурор фикрини, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
даъвони
қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, **************** Давлат муассасаси билан
“****************” ИЙФДМ ўртасида 2024 йил 18 октябрда кунги
4 tr/m-сонли машина ва механизмларда хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Шартномага асосан **************** давлат муассасаси томонидан шартнома
мажбуриятлари тўлиқ бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган
хизматлар қиймати тўлаб берилмасдан келинмоқда.
Шартноманинг 2.1.-бандига кўра, Буюртмачи кўрсатилган хизматлар учун
Бажарувчига хизмат ҳақини ўз вақтида тўлаш белгилаб қўйилган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ
ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан,
шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган
шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича
ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни
бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш),
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
18 156 449 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида
бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 726 300 сўм пеня сўраган.
Пеня ҳисоб-китоби даъво аризасига илова қилинган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шартноманинг 4.1-бандига кўра, ишлар, хизматлар кўрсатиш кечиктирганлик
ва тўловларни амалга ошириш муддатлари кечиктирилган тақдирда айдор тараф
иккинчи тарафга мажбурият бажарилиши кечиктирилган ҳар бир кунга 0,4 фоиз
миқдорида, бироқ шартнома баҳосининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши
белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли
деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007
йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар
ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларни бажарилиши,
пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини
эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 300 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг
қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 18 156 449 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ва
тўланган 41 200 сўм почта харажатларини, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божини ундиришни, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг
68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар **************** ДМ фойдасига жавобгар “****************”
ИЙФДМ ҳисобидан 18 156 449 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “****************” ИЙФДМ ҳисобидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2025 йил 1 декабрь
4-1501-2502/21384-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, прокурор
ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили (ишончнома асосида)
Ж.Вахобов иштирокида, даъвогар “****************” ДМнинг жавобгар –
“****************” ИЙФДМдан 18 156 449 сўм асосий қарз, 726 300 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни уд биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар **************** ДМ фойдасига жавобгар “****************”
ИЙФДМ ҳисобидан 18 156 449 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “****************” ИЙФДМ ҳисобидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова