Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/15301 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2590d1f8-f92b-4bf1-9994-836201c112fd Claim ID PDF Hash be98808aa6d50130... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
Конституциянинг 55-моддаси Конституция 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
тисодий процессуал кодексининг 118- моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15301-сонли иқтисодий иш судья О.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шахри 2025 йил 1 декабр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар *******АТБнинг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор *******ҳисобидан 13 524 505 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 5 967 758 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 770 246 сўм ҳисобланган пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар *******АТБ вакили ааааааааа (2025 йил 20 майдаги 1585/13-01- сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгарнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И : *******АТБ (кейинги ўринларда Банк ёки даъвогар деб юритилади) якка тартибдаги тадбиркор *******(кейинги ўринларда Қарздор ёки жавобгар деб юритилади)га 2024 йил 14 мартдаги 214- сонли кредит шартномаси бўйича 235.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасининг бандига кўра банк қарздорга шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарздор эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ шартнома мажбуриятлари қарздор томонидан ўз вақтида бажарилмаганлиги натижасида 2025 йил 3 ноябр ҳолатига муддати ўтган кредит асосий қарзи, 5 967 758 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 770 246 сўм ҳисобланган пеня жами 32 634 089 сўм қарздорликни ташкил этиши, жавобгар бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай шу кунга қадар кредит қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги сабабли даъвогар Жиззах туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб қарздор ҳисобидан муддати ўтган кредит асосий қарзи, 5 967 758 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 770 246 сўм ҳисобланган пеня жами 20 262 510 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан бугунги кундаги қадар кредит қарздорлигини тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Суд ИПКнинг 127-129, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар (Банк) билан жавобгар (Қарз олувчи) ўртасида 2024 йил 14 мартда 214-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, Банк Қарз олувчига 28 фоиз устама тўлов шарти билан 36 ой муддатга 235.000.000 сўм кредит ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)нинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1.бандида кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш ҳамда тўлаш белгиланган. Қарз олувчи ва банк томонидан кредит шартномасининг иловасига асосан ажратилган кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган. Шартноманинг 8.4.-банди иккинчи қисмида қарз олувчи кредит тўловларни ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0.2 фоиз, муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан 0.2 фоиз миқдоридап пеня тўлашга келишилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Конституциянинг 55-моддасига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ФКнинг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. 2025 йил 3 ноябр ҳолатига жавобгарнинг кредит қарздорлиги жами 31 852 170 сўм сўмни ташкил этиб, бу даъвогар томонидан берилган 2025 йил 1 декабрдаги №1612/11-05-сонли банк маълумотномасига асосан ўз тасдиғини топади. Мазкур ҳолатда суд, тарафлар, яъни Банк ва жавобгар (карздор) ўртасида кредит шартномаси тузилганлигини, кредит шартномаси шартлари банк томонидан бажарилганлигини, кредит шартномасида кўрсатилган миқдорда кредит ажратилганлигини, бироқ, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 13 524 505 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 5 967 758 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 770 246 сўм ҳисобланган пеня жами 20 262 510 сўм қарздорликни ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118- моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга мувофиқ, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 13 524 505 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзини, 5 967 758 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини, 770 246 сўм ҳисобланган пеняни жами 20 262 510 сўм қарздорликни ва олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 270, 279, 280, 736, 744-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор *******ҳисобидан даъвогар *******АТБ фойдасига 13 524 505 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 5 967 758 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 770 246 сўм ҳисобланган пеня жами 20 262 510 сўм қарздорликни ва олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор *******ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. судья О.С.Асатов