Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/6389 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ee0ac670-8f16-44ac-b9f8-40d57011ad55 Claim ID PDF Hash 113181c40cf02e84... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 205 code_article
банди ва 209-моддаси банди ва 209 law
збекистон Республикаси ЖК 205-моддаси збекистон Республикаси ЖК 205 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 64-моддаси збекистон Республикаси ЖК 64 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
нинг 113-моддаси нинг 113 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
бандида ФК 116-моддаси бандида ФК 116 law
битим ФКнинг 116-моддаси битим ФК 116 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6389-сонли иш Судья:Х.К.Абдураимов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 1 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.К.Абдураимов раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – “IPOTEK B NK” TIBнинг жавобгар – “Равшан Бекмирза” фермер хўжалиги билан “Одил сой оил” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2019 йил 6 майдаги реестр 20190062900-3941-сонли рақами билан қайд этилган кўчмас мулкларнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Д.Кабилджанов (2025 йил 1 январь кунги 2108-сонли ишончнома асосида) гувоҳлар Б.Қорабоев ва Д.Абдурахимовлар иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар – “IPOTEK B NK” TIB (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Равшан Бекмирза” фермер хўжалиги билан “Одил сой оил” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2019 йил 6 майдаги реестр 20190062900-3941-сонли рақами билан қайд этилган кўчмас мулкларнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга гувоҳ сифатида Б.Қорабоев ва Д.Абдурахимов ҳамда ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят адлия бошқармасини жалб қилинган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризани қўллабқувватлаб қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин суд мажлисида иштирок этмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилоят адлия бошқармаси суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин суд мажлисида иштирок этмади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаларига асосан, жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Гувоҳ сифатида жалб қилинган Б.Қорабоев суд мажлисида иштирок этиб, аввал банк бошқарувчиси вазифасида ишлаганлигини, кредит таъминотига берилган мулкни тақиқдан чиқармаган ҳолда “Равшан Бекмирзо” фермер хўжалиги номидан “Одил сой оил” масъулияти чекланган жамияти номига ўтказилишига эътирози йўқлиги тўғрисидаги 2019 йил 25 апрелдаги 1024-сонли хатга у имзо қўймаганлигини ва бу ҳақда кейин хабар топганлигини, унинг ўринбосари Д.Абдурахимовнинг мазкур хатга имзо қўйишга ваколати бўлмаганлигини, лекин бу каби хатлар банк томонидан банк бошқарувчиси имзоси билан мижозларга аввал ҳам берилганлигини, бошқа асосларга асосан банк бошқарувчиси вазифасидан озод этилганлигини маълум қилди. Гувоҳ сифатида жалб қилинган Д.Абдурахимов суд мажлисида иштирок этиб, аввал банк бошқарувчиси ўринбосари вазифасида ишлаганлигини, кредит таъминотига берилган жами мулкни тақиқдан чиқармаган ҳолда “Равшан Бекмирзо” фермер хўжалиги номидан “Одил сой оил” масъулияти чекланган жамияти номига ўтказилишига эътирози йўқлиги тўғрисидаги 2019 йил 25 апрелдаги 1024-сонли хатга у имзо қўйганлигини, бу билан ваколат доирасида чиққанлигини, ушбу қилмиши натижасида мулклар йўқотилмаганлигини фақат мулклар гаровга қуювчи балансидан кредит олувчининг балансига ўтганлигини, бироқ ушбу қилмиши юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ҳукми қабул қилиниб мазкур хукмга асосан айбдор деб топилганлигини маълум қилган. Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, процесс иштирокчиларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Хусусан иш ҳужжатларига кўра, “Ипотека-банк” АТИБ Андижон вилоят филиали ва “Одил сой оил” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 25 февраль куни 968-сонли кредит шартномаси имзоланган. Ушбу шартномага асосан, даъвогар томонидан замонавий автоматлаштирилган иссиқхона ташкил этиш учун ускуналарни сотиб олишга “Одил сой оил” масъулияти чекланган жамиятига 701 580 АҚШ доллари 3 фоизлик устама ҳаққи тўлаш шарти билан 84 ой муддатга 18 имтиёзли даври билан кредит маблағлари ажратиб берилган. Кредит таъминоти сифатида, “Равшан Бекмирза” фермер хўжалигига тегишли бўлган Андижон Пахтаобод тумани, Пахтакор ҚФЙ, Уч кўза маҳалласида жойлашган умумий майдони 9 000 кв.метр шундан фойдали майдони 2 184,14 кв.метрдан иборат маиший хизмат, савдо ошхона ва ишлаб чиқариш бино-иншоотлари гаровга тақдим қилинган. “Одил сой оил” масъулияти чекланган жамияти кредит шартномаси шартларини қўпол тарзда бузганлиги сабабли даъвогар томонидан 2021 йилда судга даъво аризаси киритилган. 2021 йил 17 декабрда Бўстон туманлараро иқтисодий суди томонидан ушбу даъво аризаси иш юритувига қабул қилиниб, иш бўйича 2022 йил 14 январь куни ҳал қилув қарори қабул қилинган. Унга кўра даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, “Одил Сой Оил” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар фойдасига 510 166,35 АҚШ доллари ва 1 850 АҚШ доллари пеня ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш белгиланган. Ижро ҳужжати мажбурий ижро бюроси Пахтаобод туман бўлимига топширилган. Ижро иши давлат ижрочиси томонидан қўзғатилиб, ижро харакатларини амалга ошириш ишлари олиб борилаётган даврда, яъни 2019 йил 6 майда Андижон вилояти, Пахтаобод шаҳри, А.Темур кўчаси, Пахтаобод туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Н.Х.Акбаров томонидан банкнинг 2019 йил 25 апрельдаги 1024-сонли розилик хатига асосан гаровдаги “Равшан Бекмирза” фермер хўжалигига тегишли бўлган Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, Пахтакор ҚФЙ, Уч кўза маҳалласида жойлашган умумий майдони 9 000 кв.метр шундан фойдали майдони 2 1847.14 кв.метрдан иборат маиший хизмат, савдо, ошхона ва ишлаб чиқариш бино иншоотларини “Одил сой оил масъулияти чекланган жамиятига 2019 йил 6 май кунги реестр 20190062900-3941-рақамли олдисотди шартномасига асосан сотиб юборилган. 2019 йил 25 апрелдаги 1024-сонли розилик хатини имзолаш ваколати бўлмаган банкнинг ўша даврдаги “Ипотьека-банк” Андижон вилоят филиали бошқарув ўринбосари лавозимида ишлаган Д.Абдурахимов томонидан имзоланиб тасдиқланган. Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилинган. Даъвогарнинг ушбу мурожаати Олтинкўл туман прокуратураси томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилиб, собиқ банк бошқарувчиси ўринбосари Д.Абдурахимовга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 2024 йил 4 декабрдаги 1-17032401/343-сонли ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисмининг “а” банди ва 209-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Шунингдек, Д.Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси ЖК 205-моддаси 2-қисмининг “а” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 64-моддаси 1-қисмининг “а,б” бандларига асосан жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилинган. Шу ўринда, ИПКнинг 73-моддасига кўра ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Мазкур ҳолатда, “Ипотьека-банк” Андижон вилоят филиали бошқарув ўринбосари лавозимида ишлаган Д.Абдурахимовнинг ваколат доирасидан чиқиб розилик хатига имзо қўйганлиги, бунинг натижасида “Равшан Бекмирза” фермер хўжалиги билан “Одил сой оил” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2019 йил 6 майдаги реестр 20190062900-3941рақамли билан қайд этилган кўчмас мулкларнинг олди-сотди шартномаси тузилганлигини, бу билан гаров мулкига нисбатан зарар етказилганлиги суднинг ҳукми билан ўз тасдиғини топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). ФКнинг 116-моддасига асосан, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон қарорининг 12-бандида ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланади. Бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонун ҳужжатларининг талабаларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади деб кўрсатилган. Ушбу қарорнинг 12.1-бандида битимни тузган шахс томонидан амалга оширилган имзонинг асллиги бўйича шубҳа мавжудлиги сабабли битимнинг ҳақиқийлиги юзасидан низолашилганда, билдирилган талаб асосли бўлса, битим ФКнинг 116-моддасига мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилади деб белгиланган. Суд, иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига ундиришни лозим топди. Зеро, ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи стакавларининг 2-банди 2-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар “Равшан Бекмирза” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 73, 170, 176, 177, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Пахтаобод туман 1-сон Давлат нотариал идораси нотариуси Н.Акбаров томонидан “Равшан Бекмирза” фермер хўжалиги билан “Одил сой оил” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2019 йил 6 майдаги реестр 20190062900-3941-рақамли билан қайд этилган кўчмас мулкларнинг олдисотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин. Жавобгар – “Равшан Бекмирза” фермер хўжалиги ҳисобидан: - “IPOTEK B NK” АТИБ фойдасига 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат давомида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.К.Абдураимов