← Назад
Решение #2840050 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 264 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| онуннинг | 21 | — | law | |
| онуннинг | 13 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 385 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 73 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6398-сонли иш
Судья: Х.Абдураимов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ РOРИ
Андижон шаҳар
2025 йил 1 декабрь
Андижон
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Х.К.Абдураимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар “S ID ISLOM” фермер хўжалигининг, жавобгар –
“IPOTEK B NK” TIBга нисбатан даъвогарга тегишли Андижон вилояти,
Пахтаобод туманида жойлашган нотурар бино-иншоотга қўйилган тақиқини
олиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар раҳбари С.Ашуров (паспорт асоида) ва жавобгар
вакили М.Яхшибоев (2025 йил 9 сентябрдаги 15/054-сонли ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - “S ID ISLOM” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда
даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза киритиб, жавобгар
жавобгар – “IPOTEK B NK”
TIB (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан даъвогарга тегишли Андижон вилояти, Пахтаобод
туманида жойлашган нотурар бино-иншоотга қўйилган тақиқни олиш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризани қўллабқувватлаб, гаров билан таъминланган мажбуриятларни бажарганлигини, шу
сабабли Асака туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 15 январдаги 4-17012303/8823-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъвогар ва “UM
O’J
N SIL HILIGI” фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 24 апрелдаги тузилган
мулкларни гаровга қўйиш тўғрисидаги гаров шартномасининг даъвогарга оид
қисми бекор қилинганлигини, бироқ даъвогар томонидан жавобгарга мурожаат
қилинишига қарамасдан жавобгар томонидан ушбу гаров шартномаси асосида
қўйилган тақиқларни шу кунга қадар олиб ташламаганлигини, шу сабабли судга
мурожаат қилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъвогар томонидан
тўланган 750 000 000 сўм пул маблағлари “UM
O’J N SIL HILIGI”
фермер ҳўжалиги томонидан олинган кредит қарздорликни сўндириш учун
йўналтирилганлигини, ҳозирда кредит қарздорлик мавжудлиги сабабли
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этган иштирокчи вакилларининг тушунтиришини,
ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган хужжатларини ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича,
2020 йил 17 апрель куни “IPOTEK B NK” TIB Андижон вилоят филиали
ишончнома асосида ва “UM
O’J N SIL HILIGI” фермер хўжалиги
ўртасида 40-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра, 22 фоиз устама
тўлаш шарти билан 5 йил муддатга 1 200 000 000 сўм кредит пул маблағлари
ажратилган.
Мазкур шартномасининг таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ва
“UM
O’J N SIL HILIGI” фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 24 апрель
куни ипотека шартномаси тузилган.
Ушбу гаров шартномасига асосан, даъвогар ўзига тегишли бўлган
Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, Лолазор МФЙ, Ҳилол кўчасида
1679 кв.метр майдонида жойлашган умумий қурилиш майдони 421,45 кв.метр,
фойдаланиш майдони 421,45 кв.метр, 11 та хонадан иборат савдо дўкони ва
маиший хизмат кўрсатиш бино-иншоотлари кредит таъминоти сифатида
гаровга қўйган.
“UM
O’J N SIL HILIGI” фермер хўжалиги кредит қарздорлигини
ўз вақтида тўламаганлиги сабабли жавобгар Фуқаролик ишлари бўйича
Қўрғонтепа туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“UM
O’J N SIL HILIGI” фермер хўжалиги ҳисобидан 1 163 932 584,12
сўм миқдорида кредит қарздорликни ундириш ва ундирувни даъвогарга
тегишли бўлган гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратишни сўраган. Суднинг
2022 йил 24 февралдаги 2-1701-2205/1637-сонли фуқаролик иши юзасидан ҳал
қилув қарори қабул қилинган. Унга кўра, даъво аризаси қаноатлантирилиб,
жавобгар фойдасига “UM
O’J
N SIL HILIGI” фермер хўжалиги
ҳисобидан 1 163 951 484,12 сўм миқдорда кредит қарздорликни ундириш ва
ундирувни даъвогар тегишли бўлган 750 000 000 сўмлик гаровга қўйилган
бино-иншоотларга қаратиш белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қарорида кўрсатилган 750 000 000 сўмлик гаровга
қўйилган бино-иншоотлар учун даъвогар томонидан жавобгар ҳисоб-рақамига
750 000 000 сўм пул маблағларини тўлаб берган. Бу билан даъвогар гаров
билан таъминланган мажбуриятларни бажарган.
Шунга кўра, даъвогар судга мурожаат қилиб, 2023 йил 5 июнда жавобгар
“IPOTEK
B NK”
TIB ҳамда 2023 йил 13 октябрда “UM
O’J
N SIL HILIGI” фермер хўжалигига кредит қарздорлик гаров билан
таъминланган қисми доирасида мулклар реализация қилишдан олдин даъвогар
томонидан 750 000 000 сўм тўланганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган
ипотека гаров шартномасининг даъвогарга тегишли қисмини бекор қилиш
бўйича мурожаат қилган, бироқ, жавобгар 2023 йил 12 июнда 15/2523-сонли
хўжалиги томонидан кредит қарздорлик тўлиқ қоплангандан сўнг гаров билан
таъминланган мулкларни тақиқдан чиқаришни билдирган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
тарафлар ўртасида тузилган ипотека шартномасининг даъвогарга тегишли
қисмини бекор қилишни сўраган. Асака туманлараро иқтисодий судининг
2024 йил 15 январдаги 4-1701-2303/8823-сонли қарорига асосан даъвогарнинг
даъво аризаси қаноталантирилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 24 апрелда
тузилган мулкларни гаровга қўйиш тўғрисидаги ипотека гаров шартномасида
даъвогарга оид қисми бекор қилинган.
Даъвогар жавобгарга Асака туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил
15 январдаги ҳал қилув қарори билан тарафлар ўртасида тузилган гаров
шартномасининг даъвогарга оид қисми бекор қилинганлиги сабабли, ушбу
мулкларга қўйилган тақиқни бекор қилишни сўраб мурожаат қилган. Бироқ,
жавобгар ушбу мурожаатни оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли, даъвогар яна судга мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига
даъвогарга тегишли бўлган Андижон вилояти, Пахтаобод туманида
жойлашган нотурар бино-иншоот устидан белгиланган тақиқни олиб ташлаш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига
асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб юритилади)нинг 264-моддасига асосан, бир шахснинг бошқа шахсга
мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун
бериши гаров ҳисобланади. Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият
бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк
эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда
имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда,
ҳақли бўлади.
ФКнинг 384-моддасига кўра, Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан
бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина
ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган
муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб
олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддаси
биринчи қисмига кўра, гаровга қўювчи гаров билан таъминланган
мажбуриятни ушбу Қонунда белгиланган тартибда муддатидан олдин
бажариш, гаровга олувчининг розилиги билан гаров нарсасини алмаштириш,
ушбу Қонуннинг 13-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда
гаров нарсасини оқилона муддатда тиклаш ва уни бошқа тенг қимматли молмулкка алмаштириш, ушбу Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ ундирув
қаратилган гаров нарсаси сотилгунга ёки гаровга қўйилган мулкий ҳуқуқлар
реализация қилингунга қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган
мажбуриятни ёки унинг бажарилиши кечиктирилган қисмини бажариб, уларга
ундирувни қаратишни тўхтатишга ҳақлилиги белгиланган.
ФКнинг 385-моддасига кўра, шартнома бекор қилинганида
тарафларнинг мажбурияти бекор бўлади. Шартнома ўзгартирилган ёки бекор
қилинган тақдирда, агар келишувдан ёки шартномани ўзгартириш
хусусиятидан бошқача тартиб англашилмаса, тарафлар шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилишга келишган пайтдан бошлаб, шартнома суд
тартибида ўзгартирилган ёки бекор қилинганида эса — суднинг шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган пайтдан
бошлаб мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади.
Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб белгилаб
қўйилган бўлмаса, тарафлар шартнома ўзгартирилгунча ёки бекор қилингунча
мажбурият бўйича ўзлари бажарган нарсаларни қайтариб беришни талаб
қилишга ҳақли эмаслар.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 15 январдаги
4-1701-2303/8823-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар, жавобгар ва
“UM
O’J N SIL HILIGI” фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 24
апрелда тузилган Мулкларни гаровга қўйиш тўғрисидаги ипотека гаров
шартномасининг даъвогарга оид қисми бекор қилинган.
Бу билан, жавобгар томонидан даъвогарга тегишли бўлган гаров
мулкларига қўйилган тақиқлар учун асослар қолмаганлиги сабабли
даъвогарнинг мулклари тақиқдан чиқарилиши лозим бўлган.
Ваҳоланки, даъвогар томонидан суднинг юқоридаги қарорини илова
қилган ҳолда гаровдаги даъвогарга тегишли бўлган мулкларга қўйилган
тақиқиларни олиб ташлаш тўғрисида жавобгарга мурожаат қилган бўлсада,
жавобгар томонидан шу кунга қадар даъвогарга тегишли бўлган мулкларга
қўйилган тақиқлар олиб ташланмаган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат
қилишга мажбур бўлган.
Бундай вазиятда суд, даъвогарнинг талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни лозим топади.
Зеро, ФКнинг 8 ва 236-моддаларига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
73-моддасига кўра, Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний
кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу
шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот
қилинмайди.
Суд, иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама
қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
ундиришни лозим топди.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
билан тасдиқланган давлат божи стакавларининг 2-банди 2-кичик бандига
мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан БҲМнинг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши
белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига аввал
тўлаб чиқилган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларига асосланиб
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “IPOTEK B NK” АТIB зиммасига даъвогар - “S ID
ISLOM” фермер хўжалигига тегишли бўлган Андижон вилояти Пахтаобод
туманида жойлашган нотурар бино-иншоот устидан белгиланган тақиқни олиб
ташлаш мажбурияти юклансин.
Жавобгар - “IPOTEK B NK” АТIB ҳисобидан даъвогар - “S ID
ISLOM” фермер хўжалиги фойдасига аввал тўлаб чиқилган 4 120 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
Х.Абдураимов