Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2401/10612 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a1fcb8eb-ec5c-4236-a9fa-4de58b66dbe8 Claim ID PDF Hash 3fa71213c321645b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 111-моддаси онуннинг 111 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
йича шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун ЖКнинг 64-моддаси йича шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун ЖК 64 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
онунинг 9-моддаси онунинг 9 law
Текст решения 7 648 символов
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил ***** Урганч шаҳар Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси *****котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносидаги очиқ суд мажлисида аризачи *****нинг жавобгар *****» акциядорлик жамиятига нисбатан *****сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни жавобгар вакили ***** (2025 йил *****кунги рақамсиз ишончномага асосан)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Хоразм вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «*****» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (кейинги матнларда – Низом деб юритилади) 27-бандига асосан *****сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Бугунги иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган аризачи вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127, 128, 129, 170-моддаларига асосан ишни аризачи вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили молиявий жаримага ҳеч қандай асос мавжуд эмаслигини, бу ҳолат эса терговнинг қарори билан ўз тасдиғини топганлигини, шундай бўлсада, солиқ органи томонидан асоссиз равишда *****кўпроқ пул маблағлари тадбиркорнинг ҳисоб рақамидан ечиб олинганлигини маълум қилиб, аризадаги талабни рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, жавобгар «*****» савдо харид корхонаси ва 2020 йил ***** номли тадбиркорлик субъектлари билан умумий қиймати *****доллари миқдорида экспорт шартномалари имзоланган. Мазкур экспорт шартномаларига асосан ҳужжатлар бўйича жами *****долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. Низомнинг 24-бандига кўра, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан - «экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан-бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Хоразм вилоят солиқ бошқармаси талабнома билан мурожаат қилиб, муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ва жарима суммасини ихтиёрий равишда тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишни сўраган. Мазкур талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган ва ёзма равишда жавоб берилмаган. Шундан кейин, аризачи жавобгарга нисбатан юқоридаги талаблар билан судга мурожаат қилган. Низомнинг 27-бандига мувофиқ, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки маблағларнинг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатларда таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг (кейинги матнларда Қонун деб юритилади) 111-моддасида белгиланган жаримани тўлайдилар. Қонуннинг 111-моддасига кўра, норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди. Талабнома юборилган кунда валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари 12.658 сўм қилиб белгиланган. Бироқ, жавобгар тақдим қилган жиноят иши материалларида Хоразм вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан 2025 йил 26 сентябрь куни юқоридаги экспорт шартномаларини расмийлаштирилиши ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисм “а” бандида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги ҳамда жавобгар раҳбари *****нинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли, жиноят ишининг уларга нисбатан бўлган бир қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилганлиги, ав жиноят иши бўйича шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун ЖКнинг 64-моддаси 1-қисми “б” бандида белгиланган тўрт йиллик муддат ўтганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан тугатилган. Бундан кўринадики, солиқ органи экспорт операциялари амалга оширилган деган ҳолатлар ҳақиқатда содир бўлмаганлиги тергов органининг қарори билан ўз тасдиғини топади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-138-сонли Фармони билан тадбиркорлик субъектларига молиявий жарималар қўллаш бўйича янгича тартиб жорий қилиниб, бир йил давомида молиявий жарима қўлламаслик ҳамда Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида имконият берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги қонунинг 9-моддаси 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод этилган. Юқоридагиларга асосан суд аризадаги талабни қаноатлантиришни рад қилишни, давлат божини ундирувсиў қолдириб, почта харажатини аризачи зиммасига юклашни ва тўланганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186, 222моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризачининг аризаси қаноатлантириш рад қилинсин. Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хоразм вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш, прокурор протест келтириши мумкин. Судья *****