Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2510/3846 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Q shq d r D ri D rm n Ответчик / Подсудимый
Source ID c3caf914-93a0-48e1-b56e-d41554b8282c Claim ID PDF Hash 1aa49db976b42ce6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 324-моддаси ИПКнинг 324 law
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 3247-моддаси ИПКнинг 3247 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2510/3846-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ҳ.Ризаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Н.Хўжақулов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 28 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Бозоров, ҳайъат аъзолари судьялар О.Қурбонов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи А.Мухаммадиев, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони вакили И.Сайитов (ишончнома асосида), даъвогар вакили Д.Жонқувватов (ишончнома асосида), Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқулов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Қашқадарё вилоят иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 11 сентябрдаги қарори устидан Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан даъвогар “Q shq d r D ri D rm n” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берилган тафтиш шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони (бундан буён матнда девон деб юритилади) даъвогар “Q shq d r D ri D rm n” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 523.127.348,15 сўм асосий дебитор қарз ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 4 апрелдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. Қарши шаҳар прокуратураси кассация протести билан мурожаат қилиб, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, кассация протестини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қабул қилишни сўраган. 2 Бунга асос қилиб, тарафлар ўртасидаги шартнома Ғазначилик хизмати бошқармасидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, бюджет кодекси нормалари бузилганлик ҳолатлари ҳақидаги важлар келтирилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 11 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризасини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан даъвогар манфаатида Қашқадарё вилоят иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 11 сентябрдаги қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраб тафтиш тартибида шикоят келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган девон вакили вакили тафтиш шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, кассация инстанция суди қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилишни ва тафтиш шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, кассация инстанция суди қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилишни ва тафтиш шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили кассация инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш шикоятини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва ўзининг ишончли вакиллар иштирокини таъминламади. ИПКнинг 324-моддаси биринчи қисмида тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолда судлов ҳайъати унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, тафтиш шикоятини эса қаноатлантириш рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар 3 кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йилнинг январида бюджетдан маблағ олувчи ташкилот ва муассасаларга дори-дармон ва тиббий воситаларни етказиб бериш тўғрисида 29-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида “Таъминотчи” (даъвогар) “Истеъмолчи”ни (жавобгарни) бир маротабали ёки йиллик талабномаси асосида дори дармон ва тиббиёт маҳсулотлари билан таъминлаш, “Истеъмолчи” олган маҳсулот қийматини “Таъминотчи”нинг банкидаги тегишли ҳисоб-рақамига келишилган муддатда ўтказиб беришни ўз зиммасига олганлиги кўрсатилган. Шартноманинг 4.2-бандига кўра, сотиб олинадиган дори-дармон учун олдиндан тўлов миқдори белгиланган сумманинг 30 фоизини ташкил қилиши ва бу олинган тўлов шартнома тузилган ойда амалга оширилиши, ҳисоб-фактура тақдим этилгандан сўнг, 70 фоиз тўлов амалга оширилишига келишилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномада келишилган тўловлар амалга оширилмаган. Тарафлар ўртасида шартнома бўйича 523.127.348,15 сўм қарздорлик юзага келган. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб девон даъвогар манфаатида судга ушбу даъво ариза билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган. Хусусан, биринчи инстанция суди томонидан мазкур томонлар ўртасида 2024 йил 3 январь куни тузилган 29-сонли шартнома қонунчиликда белгиланган тартибда Ғазначилик бўлинмаси томонидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳолатига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Гарчи, мазкур иқтисодий низо юзасидан Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан 2025 йил 15 апрелда 01-35/140-сонли маълумотнома берилган. 4 Судлов ҳайъати кассация инстанцияси биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган. Айнан ушбу ҳолатдан сўнг, шартнома қонуний кучга эга бўлиб ҳисобланади. Даъвогарнинг шартномани тўғридан-тўғри тузишга ваколати бўлган бўлса-да, бироқ мазкур ҳолатда шартномани ғазначилик бошқармасидан рўйхатдан ўтказилмаслигини истисно этмайди. ФКнинг 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгиланган. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқоридаги асосларга кўра судлов ҳайъати даъвогар манфаатида киритилган тафтиш шикоятидаги важлари билан келиша олмайди. ИПКнинг 3247-моддаси биринчи қисми 1-бандида ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган. 5 Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати кассация инстанция суди қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тафтиш шикояти учун олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдиришни, даъвогардан Республика бюджетига ишни тафтиш инстанция судида кўриш билан боғлиқ 5.231.273,4 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118, 3247 , 3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан “Q shq d r D ri D rm n” масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган тафтиш шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси 2025 йил 11 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар томонидан тафтиш шикояти учун олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Q shq d r D ri D rm n” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига ишни тафтиш инстанция судида кўриш билан боғлиқ 5.231.273,4 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик килувчи М.Бозоров Судьялар О.Қурбонов Д.Рахимов