Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/15022 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d6f0a131-3569-42d5-9038-a920a20174af Claim ID PDF Hash 3c0061243de77a91... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 535-моддаси нинг 535 law
Ушбу Кодекснинг 540-моддаси Ушбу Кодекс 540 code_article
Мазкур Кодекснинг 541-моддаси Мазкур Кодекс 541 code_article
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 330-моддаси ФКнинг 330 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15022-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри судья О.С.Асатов 2025 йил 28 ноябр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар **********нинг жавобгар «**********» МЧЖдан 8 738 240 сўм асосий қарз ва 1 192 770 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, даъвогарнинг вакили ААААААААА (ишончномага асосан) иштирокида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И: ********** даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида **********(матнда кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади), “Ижарага берувчи” ва «**********» МЧЖ (матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади), “Ижарага олувчи” ўртасида 2024 йил 15 апрелда даъвогарга тегишли боғ худудидан ижарага бериш тўғрисида шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан ижарага бериладиган объектнинг ижара ҳақи тўлаб борилиши белгиланган. Бироқ тўлов жадвали бузилиши оқибатида “Ижарага олувчи” “Ижарага берувчи”дан 8 738 240 сўм миқдорида ижара ҳақидан қарзи бўлганлигини, ушбу қарздорлик тўланмасдан келинаётганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 8 738 240 сўм асосий қарзни ва шартноманинг 2.6-бандига асосан тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган 1 192 770 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда (гибрид почта орқали) хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида, учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида қатнашган даъвогар вакили жавобгар қарзларни тўлаб бермаганлигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 15 апрелда 33-сонли ижарага бериш тўғрисида шартнома тузилган. 2 Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарга берувчи “Даъвогар” ўзига тегишли истрохат боғи худудида жойлашган ер майдонини ижарага топшириши, ижарачи “жавобгар” ер майдонини қабул қилиб олиши, хамда даъвогарга ер майдони ва боғ инфратузилмасидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақи тўловларини тўлаб бориш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 535-моддасида, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Ушбу Кодекснинг 540-моддаси биринчи қисмига кўра, мулк ижараси шартномаси шартномада белгиланган муддатга тузилади. Мазкур Кодекснинг 541-моддасига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига мол-мулкни шартнома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда топширмоғи лозим. Шартноманинг 2.1-бандига биноан, ижарага олувчи шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган ер майдони ва боғ инфратузилмасидан фойдаланганлиги учун “Ижарага берувчи”га 1241,58 кв.метр ер майдони учун 7038 сўмдан жами йиллик 8 738 240 сўм миқдорида ижара ҳақи тўлаши лозимлиги қайд этилган. Жавогар йиллик ижара ҳақини тўлаб бермаганлиги боис, мазкур қарздорлик юзага келган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 544-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Ижара тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига кўра, ижара ҳақи ижара шартномасида томонларнинг ўзаро келишувига биноан белгиланади, бунда ер ва табиий ресурслар учун ижара ҳақи Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўрсатилган тартибда ва доирада белгиланади. Ижара ҳақи ижарага олинган мол-мулкнинг эгасига тўланади. Бунда, башарти давлат мол-мулк ижарага берилган бўлса, ижара ҳақи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланиши лозим. Ижара ҳақи ижарага олинган бутун мол-мулк учун яхлит ёки ҳар бир объект бўйича алоҳида-алоҳида натура, пул ёки аралаш шаклларда белгилаб қўйилиши мумкин. Ижара ҳақини тўлаш шартлари ва муддатлари шартномада белгилаб қўйилади. 3 Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 9-банди биринчи хатбошисида, Мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши мумкин., иккинчи хатбошисида, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келиши тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, суд ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, ижара ҳақи ижара шартномасида томонларнинг ўзаро келишувига кўра белгиланганлиги, бироқ, “Ижарага олувчи” ижара тўловларини, ўз муддатида тўлиқ тўлаб бермаслиги натижасида 8 738 240 сўм қарзи мавжудлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан 8 738 240 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим деб топади. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди. Шунингдек, шартноманинг 2.6-бандида ижарага олувчи шартномада белгиланган муддатларда тўловларни тўламаганлиги учун ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган сумманинг 0,05 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Шунга кўра, даъвогар жавобгардан 1 192 770 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб китоби даъво аризасида кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, суд карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пенянинг 600 000 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. 4 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилган ҳолатларга биноан, суд ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 8 738 240 сўм асосий қарз ва 600 000 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ва 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «**********» МЧЖдан даъвогар ********** фойдасига 8 738 240 сўм асосий қарз, 600 000 сўм пеня ҳамда 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов