Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/20932 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1ac536b8-a8a3-43f8-ba14-04c2e6e857b9 Claim ID PDF Hash 0abafa4db975fd85... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 28 ноябрь 4-1501-2502/20932-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Джалалов (ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-ваноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар «****************» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 8 031 324 сўм асосий қарз, 2 817 931 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш материалларига қараганда, даъвогар «****************» масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 07 августда 1314-сонли ичимлик сув етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқлар орқали шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда сув етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган сув учун белгиланган тўловларни амалга ошириши лозим бўлган. Қайд этилган шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга ичимлик суви етказиб бериб келинган, тарафлар ўртасида 2025 йил 30 сентябрь ҳолатига тузилган солиштирма далолатномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги 8 031 324 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Савдо-ваноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар «****************» масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво ариза тақдим этиб, жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 8 031 324 сўм асосий қарз, 2 817 931 сўм пеня ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз ўтказишни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўргазма бериб, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги боис ушбу қарздорлик вужудга келганлиги, жавобгар ўз мажбуриятини бажармаганлиги сабабли судга мурожаат қилишга мажбур бўлганликларини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли уларнинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган. ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган. ФК 470-моддаси 1-қисмида “Энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади” деб кўрсатилган. ФК 478-моддасига мувофиқ агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга фойдаланилган ичимлик суви ва қабул қилинган оқова тармоғи учун 30.09.2025 йил ҳолатига 8 031 324 сўм қарздорликни ташкил қилган. Шу боис, суд даъвогарнинг жавобгардан 8 031 324 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб, уни қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 2 817 931 сўм пеня сўраган. Пеня ҳисоб-китоби даъво аризасига илова қилинган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартноманинг кўра, ҳар бир кечиктирилган куни учун юридик шахслар 0,4 фоиз миқдорида, бироқ шартнома баҳосининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларни бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 1 000 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар «****************» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 8 031 324 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, жавобгардан 412 000 сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-68, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «****************» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 8 031 324 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 412 000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова