Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/9608 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID dad3ee3c-15fb-436c-8bbf-97895f79d620 Claim ID PDF Hash 8fb77f5472495217... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 217-моддаси тисодий процессуал кодекси 217 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/9608 - сонли иқтисодий иш Чуст тумани Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ 2025 йил 28 ноябрь Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Соатовнинг раислигида, О.Мирзақуловнинг котиблигида, Чуст туман прокурорининг ёрдамчиси С.Қурбонованинг иштирокида, аризачи – AAAAAнинг, жавобгар – Чуст туманидаги “BBBBB” МЧЖга нисбатан корхонанинг Чуст тумани, Чуст шаҳри, “Зарафшон” МФЙ, Соҳибкор кўчаси, 21 - уйда жойлашган “Металга ишлов бериш” билан боғлиқ фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни тарафлардан аризачи вакили – XXXXXнинг иштирокида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: AAAAA судга аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар – Чуст туманидаги Чуст туманидаги “BBBBB” МЧЖга нисбатан корхонанинг Чуст тумани, Чуст шаҳри, “Зарафшон” МФЙ, Соҳибкор кўчаси, 21 - уйда жойлашган “Металга ишлов бериш” билан боғлиқ фаолиятини тўхтатишни сўраган. Чуст туман прокурорининг ёрдамчиси С.Қурбонова ҳолат бартараф этилганлиги сабабли аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Аризачи вакили камчиликлар жавобгар томонидан бартараф этилганлиги яъни, давлат экологик экспертиза хулосаси олинганлигини маълум қилиб, даъвони рад этишни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади бироқ, давлат экологик экспертиза хулосасини судга юборган. Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Наманган вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан вилоят ҳудуди бўйлаб ўрганиш ўтказилиб, Чуст тумани, Чуст шаҳри, “Зарафшон” МФЙ, Соҳибкор кўчаси, 21 - уйда жойлашган “Металга ишлов бериш” билан боғлиқ фаолияти бўйича экология ва атроф –муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида назорат амалга оширилган. Назорат натижасига кўра, объектда қонун бузилиш ҳолатлари жумладан: 1. Объектга бугунги кундаги фаолияти учун “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот (АМТТБ)” ишлаб чиқилмаган ва давлат экологик экспертиза хулосаси олинмаганлиги аниқланган. Аниқланган камчиликларни белгиланган тартибда бартараф этиш бўйича муддат берилган. Бироқ, объектда қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этилмаган. 1 Аризачи томонидан жавобгарга ёзма мурожаатлар қилинган бўлса-да, лекин жавобгар томонидан ушбу мурожаатлар оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида №29-сонли қарори билан тасдиқланган, “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида”ги Низомнинг 18-бандида давлат экология қўмитаси ва унинг бўлинмаларига, атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек, атроф муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган. Натижада аризачи иқтисодий судга мурожаат қилиб, корхонанинг фаолиятини тўхтатишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси еттинчи қисмига асосан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари мулк шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда фуқаролар томонидан ижро этилиши учун мажбурийдир деб кўрсатиб ўтилган. “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига кўра, атроф-табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар давлат экологик экспертизаси объекти ҳисобланиши, 12-моддасига кўра, давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобланиши, 13-моддасига кўра, атроф-табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш мажбурийлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. 2 Суд мажлиси жараёнида аризачи вакили аниқланган қамчиликлар бугунги кун ҳолатига бартараф этилганлигини билдирди. Бу ҳолатда, жавобгар томонидан хатлов натижасида аниқланган қамчиликлар бугунги кун ҳолатига бартараф этилганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасига мувофиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш каби ҳуқуқий таъсир чоралари иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2005 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ3619 - сонли Фармонига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига нисбатан фаолиятни тўхтатиб қўйиш тарзидаги ҳуқуқий таъсир чораси фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 9-моддаси 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган. Шунга кўра, суд тарафлардан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, иш ҳужжатларини тўлиқ текшириб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳолатларига қараб ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 184, 217 - моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати жавобгар - “BBBBB” МЧЖ ҳисобидан, аризачи Наманган вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига ундириб берилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериш мумкин. Судья Д.Соатов 3