Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/4015 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Бухоро сув таъминоти
Source ID f54268bb-dfe2-44cf-b494-090f7c82fa0e Claim ID PDF Hash ac203feaa898d59f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/4015-сонли иш ҒИЖДУВОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2025 йил 28 ноябрь Ғиждувон тумани Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котибалигида, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти вакили У.Шукуров иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Бухоро сув таъминоти” акциядорлик жамиятидан 223 452 768,04 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Бухоро сув таъминоти” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2023 йил 4 январда 040249-сонли шартнома имзоланган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса электр энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъво аризасида қайд этилишича, шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар тегишли тартибда электр энергияси етказиб берган бироқ, жавобгар томонидан электр энергия ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 223 452 768,04 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар электр энергия ҳақини тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома юборган ва ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 223 452 768,04 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Даъво аризасига асос қилиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятини лозим даражада бажариб, шартномада кўрсатилган электр энергия етказиб берганлиги, тегишли ҳисоб фактуралар расмийлаштирилганлиги, мазкур ҳисоб фактураларни тасдиқлаган бўлса-да, электр энергия ҳақи тўлаб берилмаганлигини кўрсатган. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасининг учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахс вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, кредитор “Ludwig r iff r h h-und ti fb u G BH nd . KG”(Германия федератив Республикаси) ариза билан судга мурожаат қилиб, “Бухоро сув таъминоти” акциядорлик жамиятини банкрот деб топишни сўраган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 14 ноябрдаги ажрими билан жавобгар “Бухоро сув таъминоти” акциядорлик жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кузатув тартиб таомили жорий этилган (4-20-2507/32-сонли иш). Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Демак, мазкур ҳолатда даъво аризасида банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган жавобгарга нисбатан талаб билдирилган. Шу боис даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195-196-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 4 469 056 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса тарафнинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья О.Жамилов