Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2508/107327 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Grids st m n rg Ответчик / Подсудимый G ld sun-777
Source ID 931b8ba7-771d-4d92-813f-c6afc5fbab7e Claim ID PDF Hash 20b4d1608df6f5fa... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2508/107327-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғиждувон тумани 2025 йил 28 ноябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Ҳусенов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Grids st m n rg ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “G ld sun-777” масъулияти чекланган жамиятидан 152 006 761,69 сўм асосий қарз, 12 464 554,46 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Grids st m n rg ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “G ld sun-777” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 152 006 761,69 сўм асосий қарз, 12 464 554,46 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлаб, тарафлар ўртасида шартнома тузилганлигини, шартномага асосан маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, тўлов амалга оширилмаганлигини, жавобгар томонидан талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар вакили иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасини қўллаб, ушбу шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 18 июнда 459-сонли қуёш панеллари етказиб бериш шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан “Сотувчи” (даъвогар) ўзаро келишилган спецификацияга асосан маҳсулотларни етказиб бериш, “Сотиб олувчи” (жавобгар) эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга ҳисобварақ-фактуралар билан жами 154 000 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Жавобгар томонидан тўловлар бугунги кунга қадар тўлиқ амалга оширилмаган. Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қорздорлиги иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактуралар, ишончнома, шартнома, солиштирма далолатнома билан тасдиғини топади. Даъвогар томонидан қарздорликни ундириш мақсадида бир неча бор оғзаки ва ёзма огоҳлантиришлар берилган. Жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 152 006 761,69 сўм асосий қарз, 12 464 554,46 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги мустаҳкамланган. ФКнинг 437-моддаси талабларига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли суд даъвонинг 152 006 761,69 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар шартномага мувофиқ жавобгардан 12 464 554,46 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 7.1.-бандига асосан етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,2 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши белгиланган. Мазкур банд талабларини инобатга олиб, даъвогар томонидан пеня тўғри ҳисобланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-банди биринчи ва иккинчи қисмларида, ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олишлари тўғрисида судларга тушунтириш берилган. Суд, қайд этилганлардан келиб чиқиб, мажбуриятнинг бузилиши билан неустойка миқдори мутаносиблигини, кредиторнинг манфаатларини, тарафларнинг мулкий аҳволини, мажбуриятни бажариш ҳам жавобгар томонидан кечиктирилганлигини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини тўлиқ, яъни 12 464 554,46 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 152 006 761,69 сўм асосий қарз ҳамда 12 464 554,46 сўм пеня, олдиндан тўланган 3 289 427 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундиришни, шунингдек Олий суд депозитига 103.000 сўм ВКА харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “G ld sun-777” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Grids st m n rg ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 152 006 761,69 сўм асосий қарз, 12 464 554,46 сўм пеня, олдиндан тўланган 3 289 427 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “G ld sun-777” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозитига 103.000 сўм видеоконференцалоқа режими харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақаси берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья О.Жамилов