Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/4000 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Боғишамол даласи
Source ID 6ffd14f0-2db9-48ae-b64d-b9de2c236634 Claim ID PDF Hash a0ddac203f2d8cb3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 223-моддаси ФКнинг 223 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/4000-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 28 ноябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти вакили У.Шукуров (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Боғишамол даласи” фермер хўжалигидан 11 627 573,63 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Боғишамол даласи” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 11 627 573,63 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили маълумотнома тақдим этиб, қарздорлик судга даъво тақдим этилгандан олдин тўлаб берилганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар берувчи суднинг ажрими жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони рад қилишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда ушбу низо тарафлар ўртасида тузилган шартномадан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 5 январда электр энергиясидан фойдаланиш юзасидан 04-1021-сонли шартнома имзоланган. ФКнинг 223-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартноманинг 1-бандига кўра, “корхона” (даъвогар) “истеъмолчи” (жавобгар) электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра, истеъмолчи келгуси ҳисоб-китоб даврига у бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажариб, жавобгарга шартномада кўрсатилган миқдорда электр энергиясини етказиб берган. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномадан кўринишича жавобгар қарздорлик юзасидан тўловларни 2025 йил 23 июлда тўлаган. Бундан кўринадики, даъво судга тақдим этилган вақтда жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган. Демак даъвогарнинг даъво талаби асоссиз бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли даъво талаби рад этилиши керак. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 223, 186, 190 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Суд ҳужжати устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти (протести) ёки қонуний кучга киргач кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья О.Жамилов