← Назад
Решение #2840163 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 635 | — | law | |
| ФКнинг | 647 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14135-сонли иқтисодий иш
судья О.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шахри
2025 йил 28 ноябр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар **********нинг жавобгар
«**********» масъулияти чекланган жамиятидан 266 281 465 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар вакили аааааааа
(ишончнома асосида) жавобгарнинг вакили ааааааааааа (ордер ва 2025 йил 15
ноябрдаги ишончномага асосан)нинг иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий
судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
********** (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) ва «**********»
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
буюртмачи-(даъвогар) ва пудратчи-(жавобгар) ўртасида 2021 йил 7 декабрда пудрат
шартномаси тузилган.
Шартномага асосан, жавобгар инвестиция дастурига киритилган объектда
қурилиш ишларини якунлаши лозимлиги белгиланганлиги, лекин ишлар жавобгар
томонидан 25 кунга кечиктирилиб топширилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 65-бандида пудратчи объектни ўз
вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Буюртмачига
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбурятларнинг бажарилмаган
қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг миқдори обеъкт
шартномавий жорий қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги қайд этилганлиги,
кечиктирилган ишларнинг ҳар бир кунига 0,5 фоизи миқдорида пеня ҳисобланиб, 39
кунга ҳисобланганда пеня суммаси 266 281 465 сўмни ташкил этиши кўрсатилиб,
жавобгардан шу миқдорда пеня ундириб бериш сўралган.
Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили даъво аризада баён этилган
важларни таъкидлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қатнашган жавобгарнинг вакили ишлар тегишли муддатларда
бажарилганлиги ва топширилганлиги, фақатгина объектни қабул ҳайъатига
топшириш далолатномаси кеч тасдиқланганлиги боис, бир оз муддатга
кечиктирилганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, даъвогар (Буюртмачи) ва жавобгар
(Пудратчи) ўртасида 2021 йил 7 декабрда А.Қодирий номидаги Жиззах Давлат
педагогика институтига 2021-2023 йиллар давомида 2500 ўринли ўқув биносини
қуриш ишларини бажариш юзасидан пудрат шартномаси тузилган.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи)
иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш
ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар
келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун
пудратчи таваккал қилади.
ФКнинг 635-моддасига кўра, пудрат шартномасида ишни бажаришнинг
бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга
мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ
муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин.
Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи
ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини
бузганлик учун жавобгар бўлади.
ФКнинг 647-моддасига кўра, Пудратчи бажарган иш пудрат шартномасининг
шартларига, шартлар бўлмаганида ёки тўлиқ бўлмаганида эса, одатда тегишли
турдаги ишларга қўйиладиган талабларга мос келиши керак. Агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
бажарилган иш натижаси буюртмачига топшириш пайтида шартномада
кўрсатилган ёки одатда қўйиладиган талаблар билан белгиланган хусусиятларга
эга бўлиши ва оқилона муддат давомида шартномада назарда тутилганидек
фойдаланиш учун, агар у шартномада белгиланган бўлмаса, бундай турдаги
ишнинг натижасидан одатдагидек фойдаланиш учун яроқли бўлиши керак. Агар
қонун ҳужжатларида пудрат шартномаси бўйича бажариладиган ишга қўйиладиган
мажбурий талаблар назарда тутилган бўлса, тадбиркор сифатида иш олиб бораётган
пудратчи ишни бундай мажбурий талабларга амал қилган ҳолда бажариши шарт.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Жавобгар ушбу объект бўйича ишларни ўз муддатида бажармасдан, объектни
фойдаланишга топшириш билан боғлиқ бўлган мажбуриятларини бузган. Қурилиши
якунланган объектнинг ханузга қадар топшириш қабул қилиш далолатномаси
расмийлаштирилмаган.
Шартноманинг 49-бандига кўра, қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб
олиш шартномани имзолаш санасида амалда бўлган белгиланган тартибга мувофиқ
мазкур шартнмоада назарда тутилган барча мажбуриятлар томонлар тарафидан
бажарилгандан кейин, шунингдек қурилиш тугалланган объект фойадланишга қабул
қилиб олишнинг белгиланган қоидаларига биноан амалга оширилиши қайд этилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 65-бандида пудратчи объектни ўз
вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Буюртмачига
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбурятларнинг бажарилмаган
қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг миқдори объект
шартномавий жорий қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги қайд этилган.
Пудратчи шартномада белгиланган ишларни топшириш муддатига амал
қилмасдан шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Оқибатда,
буюртмачи шартноманинг 65-бандига асосланиб, бажарилмаган ишлар қийматининг
0,5
фоизи
миқдорида
кечиктирилган
ҳар
бир
кун
учун
жами
266 281 465 сўм пеня ҳисоблаган.
Зеро, реконструкция қилинган объектни фойдаланишга қабул қилиш
тўғрисида давлат қабул ҳайъатининг далолатномаси бўйича “объект” 2025 йил
1 июлда фойдаланишга қабул қилиб олиниши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 326-моддасида, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг
энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд, ҳисобланган неустойкани бузилган мажбуриятга
номутаносиб эканлигини, шартнома юзасидан жавобгарнинг айблилик даражасини,
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, жавобгардан ундирилиши
талаб қилинган пеня миқдорини 23 965 331 сўмга қадар камайтиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 23 965 331сўм пеня ундиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 23 965 331 сўм пеня
ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ва Республика бюджетига
5 325 629 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб,
суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «**********» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
**********
фойдасига
23 965 331 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «**********» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 5 325 629 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ой ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов