← Назад
Решение #2840172 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9597-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 28 ноябр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг суд мажлиси котиблигида, туман
прокурори ёрдамчиси С.Қ қатнашувида, даъвогар - АААнинг жавобгарБББга нисбатан 0.08 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб,
100 м2 қуриб олинган “бетон ғишт ишлаб чиқариш ва нотурар бино”ларни
БББ ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ва
0.08 гектар ер майдонини яроқли ҳолатга келтириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили ААА (ишончнома
асосида), жавобгар вакили раҳбар БББ иштирокида, Чуст туманлараро
иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ААА судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар БББга
нисбатан 0.08 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, 100 м2
қуриб олинган “бетон ғишт ишлаб чиқариш ва нотурар бино”ларни БББ
ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ва 0.08
гектар ер майдонини яроқли ҳолатга келтиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлади.
Жавобгар вакили даъвони қисман тан олиб, ҳозирда аниқланган
ҳолатлар бартараф этилганлигини билдирди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини, прокурорни даъвони қаноатлантириш ҳақидаги
фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Кадастр агентлиги томонидан
ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш мақсадида
ўтказилган ер назорати тадбирлари давомида жавобгар томонидан
қонун ҳужжатларига зид равишда ўзбошимчалик билан ерни эгаллаб
олиниб, иморатлар қуриш ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, жавобгар Чуст тумани, Ариқ бўйи МФЙ худудида
жойлашган 0.08 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, 100
м2 қуриб олинган “бетон ғишт ишлаб чиқариш ва нотурар бино”лар қуриб
олганлиги аниқланган.
Кадастр агентлиги Чуст тумани бўлими, жавобгар вакили
иштирокида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ҳолатларни 15
кунлик муддатда ихтиёрий баратаф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида
далолатнома тузилган. Шунингдек, ўзбошимчалик билан қурилган
иморатни 15 кун муддатда бузиш ва ер майдонини ўз ҳолатига келтириб
қўйиш ҳақида 2025 йил 19 сентябрда ёзма кўрсатма берилган. Бироқ,
ўзбошимчалик билан қурилган иморатни жавобгар томонидан ёзма
кўрсатмада белгиланган муддатда бузиб олинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 212-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига
кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари
учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун
зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари
ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино,
иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари
бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай
иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки
унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи
қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судларда ерга
оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори 33-бандига кўра,
қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилмаган (реализация
қилинмаган), шу жумладан, берилган (реализация қилинган) ер
участкасининг чегаралари ваколатли органлар томонидан натурада
(жойнинг ўзида) белгиланмаган, ер участкасига бўлган ҳуқуқни
тасдиқлайдиган ҳужжатлар олинмаган ҳолда фойдаланилган ер
участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси
ҳисобланади.
Даъвогар вакилини бугунги суд мажлисида тақдим этган
маълумотига кўра, ҳозирда 35 м2 қисми бартараф этилганлиги, 750 м2
қисми бартараф этилмаганлиги маълум қилинган.
Бундай ҳолатда суд, қайд этилган қонун талабларидан келиб чиқиб,
даъвогар АААнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
жавобгар БББ томонидан Чуст тумани, Ариқ бўйи МФЙ худудида
жойлашган 0.08 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, 100
м2 га қуриб олинган “бетон ғишт ишлаб чиқариш ва нотурар бино”ларнинг
ҳозирда 35 м2 қисми бартараф этилганлигини инобатга олиб, қолган 75.0
м2 қисмини БББ ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этишни (бузиб
ташлаш) ва 0.08 гектар ер майдонини яроқли ҳолатга келтириш лозим
деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этишни лозим топади.
Шунингдек, суд даъво аризасида кўрсатилган корхона раҳбари
ҳисобидан бартараф этилиши ҳақидаги талаби иқтисодий судга тегишли
бўлмаганлиги сабабли тугатишни лозим топади.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 8.240.000 сўм
давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига
юкланиши лозим.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларига амал қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
АААнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
БББ томонидан Чуст тумани, Ариқ бўйи МФЙ худудида жойлашган
0.08 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, 100 м2 га қуриб
олинган “бетон ғишт ишлаб чиқариш ва нотурар бино”ларнинг ҳозирда
35 м2 қисми бартараф этилганлиги инобатга олиниб, бартараф
этилмаган қолган 75.0 м2 қисмини БББ ҳисобидан мажбурий тартибда
бартараф этиш (бузиб ташлаш) ва 0.08 гектар ер майдонини яроқли
ҳолатга келтириш мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар БББдан республика бюджети даромадига 8.240.000 сўм
давлат божи, даъвогар фойдасига 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво талабининг корхона раҳбари ҳисобидан бартараф этилиши
қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров