← Назад
Решение #2840174 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 47 | — | law | |
| онун | 49 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 215 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9554-сонли иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 28 ноябр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, аризачи- АААнинг
жавобгар- БББга нисбатан 9.936.000 сўм молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Ф.Хасанов (ишончнома асосида)
иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
АААнинг жавобгар БББга нисбатан 9.936.000 сўм молиявий жарима
қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини
тўлиқ қўллаб қувватлади.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади
ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида
ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим
этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари
ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Наманган вилоят
худудий бошқармаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг
06.09.2025 йилдаги 308-сонли буйруғига асосан БББда текширув
ўтказилган.
Текширувда, сотувдаги 1 литр AI-80 русумли нархи 9000 сўм бўлган
автобензин ёқилғисидан олинган намуналар Тошкент маркази назорат
кимё лабораториясининг 1244-сонли сифат паспортига асосан O`z DSt
3031-2015 давлат стандарти талабига мос келмаслиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш” тўғрисидаги ЎРҚ 940сонли Қонуни 47-моддасига кўра, ёқилғи-энергетика ресурслари
истеъмолчилари томонидан сертификатлаштирилмаган энергетика
ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг
элементларидан фойдаланиш — сертификатлаштирилмаган энергетика
ускуналари, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг
элементлари ёрдамида сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг
ўн фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Қонун 49-моддасига кўра, энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида
қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган
ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг
суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно.
Жавобгар томонидан Қонун талаблари бузилганлиги сабабли
“Ўзэнергоинспекция” томонидан 12.09.2025 йилда Қонуннинг 52 ва 53 моддаларига асосан жарима солиш тўғрисида 827- сонли қарори қабул
қилинган ҳамда жавобгарга ижро қилиш учун юборилган.
Бўлим томонидан ваколатли органнинг ҳуқуқий таъсир чораси
сифатида молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги қарори устидан
белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат
қилмаган.
Жавобгар томонидан “Ўзэнергоинспекция”нинг 12.09.2025 йилдаги
жарима солиш тўғрисида 827- сонли қарори ижросиз қолдирилган.
шбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2025
йилдаги 121-сон қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика
ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун
хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 16-бандида, энергияни тежаш,
ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида
қўлланилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
215 - моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
217 - моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига мувофиқ,
молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш,
шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган
ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар
суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно, ҳуқуқий
таъсир чораси ҳисобланади.
Бироқ, суд аризани асоссиз ва қуйидаги асосларга кўра
қаноатлантиришни рад этиш лозим деб топади.
Хусусан,
аниқланган
ҳолат
юзасидан
қабул
қилинган
“Ўзэнергоинспекция”нинг 12.09.2025 йилдаги жарима солиш тўғрисида
827- сонли қарорида қўлланилган жаримани белгиланган муддатда
тўлаши назарда тутилган бўлиб, келгусида ушбу жаримани яна қўллашни
сўралиши қонун хужжатларига зиддир.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан
озод қилинган.
Қайд этилганларга кўра суд, аризани қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,176-180,186,192,215-222 моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр
энергия, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясини 41200 сўм почта харажати тўлаганлиги инобатга олинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан ўн кун ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров