← Назад
Решение #2840182 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/20446-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2025 йил 28 ноябрь
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Ш.Умаров (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Фарғона
вилоят
ҳудудий
бошқармаси
даъвогар
«АААААААААААААА»
АЖ
манфаатида
жавобгар
–
«АААААААААААААА» МЧЖ ҳисобидан 61 259 968 сўм асосий қарз ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган
хужжатларни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар «АААААААААААААА» АЖ манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «АААААААААААААА» МЧЖ
ҳисобидан 61 259 968 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни,
ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2025 йил
27 ноябрь куни профессионал медиатор Ахмедова Азиза Нуриллаевна
иштирокида тузилган медиация келишувини тақдим қилиб, низо келишув
йўли билан ҳал қилинганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Жавобгар
белгиланган тартибда хабардор қилинганлиги ҳамда медиатив келишув
битими жавобгарнинг ваколатли шахси томонидан имзоланиб, мухр билан
тасдиқланганлиги боис суд унинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш
мумкин деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Судга низо тарафлари ўртасида профессионал медиатор Ахмедова
Азиза Нуриллаевна иштирокида 2025 йил 27 ноябрь куни тузилган медиатив
келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддасининг 5³-бандида
тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар
мустасно” – деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган
почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар «АААААААААААААА» АЖ томонидан тўланган 41 200 сўм
почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
беришга ҳақли.
Судья
Х.Жамолиддинов