← Назад
Решение #2840189 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 28 ноябрь
4-1501-2501/21165-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев,
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармасининг “**********” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар
«**********» маъсулияти чекланган жамиятидан жами 690 760,36 сўмни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармаси “**********” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар «**********» маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 460 506,91 сўм асосий қарз,
230 253,45 сўм пеня ва тўланган 41 200 сўм почта ҳаражатини ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
4
203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган.
Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини тақдим қилмади.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларидан кўринишича,
“**********” акциядорлик жамияти (Оператор) билан «**********»
маъсулияти чекланган жамияти (Абонент) ўртасида 2023 йил 10 февраль
кунги F rt l-914-сонли телекоммуникация хизматлари кўрсатиш юзасидан
шартнома имзоланган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга телекоммуникация
хизматлари кўрсатиш, жавобгар эса ушбу хизматлар учун тўловларни ўз
вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.5-бандига кўра, Абонент ушбу шартномага асосан ёки
берилган ҳисоб-фактура асосида ҳар ойда Оператор томонидан ҳисобфактура берилган кундан бошлаб 3 (уч) банк иш куни ичида ушбу
шартномада кўрсатилган Операторнинг шахсий (электрон) ҳисоб рақамига
пул маблағларини ўтказиш йўли билан Оператор томонидан кўрсатилган
хизматлар ҳақини тўлаши белгиланган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф
этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Мазкур қарздорлик электрон тўловлар бўйича талаблар реестри ва
солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 460 506,91 сўм
асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 32моддасига мувофиқ, 230 253,45 сўм пеня суммасини ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2бандида “Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт” деб кўрсатилган.
Мазкур Пленум қарорининг 4-бандида, “ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек,
кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли” деб тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, жавобгарнинг молиявий
аҳволини ҳамда муддати ўтган қарздорликни ўз муддатида ундириш
чораларини кўрмаганликда, даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини инобатга
олиб, пеня суммасини 65 500 сўмга қадар камайтиришни ва қолган қисмини
рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 460 506,91 сўм асосий қарз, 65 500 сўм пеня
ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб
топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “**********” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
«**********» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 460 506,91 сўм
асосий қарз, 65 500 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати, жами 567 206,91
сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «**********» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кун муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев