Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/3121 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый OQTEP NEFT OIL
Source ID 44f7145d-f84f-4ba8-bf64-eda620b938d4 Claim ID PDF Hash c05789a4bac792df... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 43-моддаси онуни 43 law
нинг 73-моддаси нинг 73 law
ИПКнинг 101-моддаси ИПКнинг 101 law
ИПКнинг 106-моддаси ИПКнинг 106 law
олдириш учун ИПКнинг 171-моддаси олдириш учун ИПК 171 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/3121-сонли иш Судья: Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2025 йил 28 ноябрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.К.Абдураимов раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котиблигида, аризачи – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар – “OQTEP NEFT OIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 20 950 350 сўм молиявий санкция ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакиллари – А.Назаров (ишончнома асосида) ва жавобгар адвокати А.Эгамбердиев (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Андижон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар “OQTEP NEFT OIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 20 950 350 сўм молиявий санкция ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан кассация шикояти берилганлигини, кассция шикояти 2025 йил 28 ноябрь куни кирим қилинганлигини, шу сабабли ишни Тошкент шаҳар маъмурий суди 5-1001-2510/1517-сонли маъмурий ишни кассация тартибида кўриб якунига еткунга қадар тўхтатиб туришни сўраган. Иш ҳужжатларида аниқланишича, даъвогар ходимлари томонидан Ўзэнергоинспекциянинг 2025 йил 14 апрелдаги 01-18-02-17/29-161-сонли буйруғига асосан, жавобгарда нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига риоя этилиши борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширув ўтказилган. Теширув жараёнида, жавобгарга қарашли АЁҚШда нефт маҳсулотлари сифат ва миқдори жихатдан истеъмолчиларга тўғри етказилиши ўрганиш мақсадида, шахобчадаги 1,2,4-сон сиғимлардан мос равишда i-80, i-92, русумли автобензинлар ҳамда дизел ёнилғилардан намуналар олинган. Олинган намуналар белгиланган тартибда лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун, Тошкент марказий назорат-кимё лабораториясига юборилган ҳамда лабораториянинг хулосасига кўра, намуналар учун олинган i-92 русумли автобензин O’z DSt 3031:2015 давлат стандарти талабларига мос келмаслиги аниқланиб, 2021 751 200 сўмлик 2 014 литр i-92 русумли автобензин ва 20 149 500 сўмлик 1 919 литр дизел ёнилғиси, жами 41 900 700 сўмлик маҳсулот тарқатилганлиги маълум бўлган. Юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгарга қарашли АЁҚШга санкция қўллаш тўғрисидаги Ўзэнергоинспекциясининг 2025 йил 23 апрелдаги 342сон қарори қабул қилиниб, унга асосан жавобгарга 20 950 350 сўм молиявий санкция қўлланилиб, ушбу жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш учун бир ой муддат берилган. Мазкур қарор жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, ҳозирги кунга қадар молиявий санкция суммаси тўланмаган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб жавобгардан 20 950 350 сўм молиявий санкцияни ундиришни сўраган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сонли қарори билан тасдиқланган Ёнилғи – энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 28-бандида ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда тўлаб берилмган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонунининг 43-моддасига асосан, ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ҳамда сотувчилар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини реализация қилиш — сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шу боис, даъвогар томонидан 2025 йил 23 апрель куни 342-сонли қарор билан жавобгарга Ўзбекистон Республикасининг “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонунининг 43-моддасига асосан, белгиланган талабларга жавоб бермайдиган реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи яъни 20 950 350,50 сўм молиявий санкция қўлланилган. Бундан ташқари, жавобгарниг даъвогарга нисбатан даъвогарнинг 2025 йил 23 апрелдаги 342-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш бўйичаТошкент туманлараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилган. Суд ушбу аризани кўриб чиқиб, 2025 йил 13 октябрда 5-1001-2510/1517сонли ҳал қилув қарори қабул қилган. ушбу қарорга асосан жавобгарнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур маъмурий суднинг Қарори ҳозирги кунда қонуний кучда бўлиб, ўзгартирилмаган ёки бекор қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)нинг 73-моддасига асосан фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Жавобгар қонун талабларини бузганлиги ва молиявий санкцияни ихтиёрий равишда тўламаганлиги аризачи вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмалари, иш ҳужжатларидаги қарор, далолатнома, тилхат ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд жавобгарнинг Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан кассация шикояти берилганлигини, кассция шикояти 2025 йил 28 ноябрь куни кирим қилинганлигини, шу сабабли ишни Тошкент шаҳар маъмурий суди 5-10012510/1517-сонли маъмурий ишни кассация тартибида кўриб якунига еткунга қадар тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини муҳокама қилиб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Чунки, жавобгарнинг Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан берилган кассация шикояти суднинг иш юритувига қабул қилинмаган. Зеро, ИПКнинг 101-моддасига асосан, суд мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт. ИПКнинг 106-моддасига кўра, иш юритишни тўхтатиб туриш, уни тиклаш тўғрисида ёки уни тиклашни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилади. Суд жавобгарнинг ишни кейинга қолдириш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини ҳам муҳокама қилиб, уни ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Чунки, жавобгар суд мажлисини кейинга қолдириш учун ИПКнинг 171-моддасида кўрсатилган асосларни тақдим эта олмади. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундириш лозим. Қайд этилган ҳолатларга асосланган ҳолда суд ариза талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 419 007 сўм давлат божи ва аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176- 180-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Ариза талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар - “OQTEP NEFT OIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - аризачи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фойдасига 20 950 350 сўм молиявий санкция ва 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 419 007сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Х.К.Абдураимов