← Назад
Решение #2840204 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
2 557 символов
4-2302-2501/***-сонли иқтисодий иш
судья ***
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Беруний тумани
2025 йил 28 ноябрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси ***нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ***
даъвогар «***» МЧЖ манфаатини кўзлаб жавобгар «***» МЧЖ ўртасида ***сонли лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ва ижарага
берилган лизинг объекти *** русусмли эксковатор бўлган лизинг объектини
техник жихатдан соз ҳолатда қайтарилишини сўраган аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси *** (бундан буён матнда палата деб
юритилади) даъвогар «***» МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатини кўзлаб жавобгар «***» МЧЖ(бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида ***-сонли лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор
қилишни ва ижарага берилган лизинг объекти *** русусмли эксковатор бўлган
лизинг объектини техник жихатдан соз ҳолатда қайтарилишини сўраган.
Палата, даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса ҳам уларнинг вакиллари суд
мажлисида иштирок қилмади.
Суд ишдаги ҳужжатларда жавобгар суд мажлиси тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат борлигини инобатга
олиб, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ЭПК деб юритилади) 128-170-моддаларига мувофиқ
уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво
аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
24 ноябрь куни медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу боис, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, суд даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан тўланган 41 200
сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-банди ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ***нинг даъвогар «***» МЧЖ
манфаатида берилган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф шу суд орқали Қорақалпоғистон
Республикаси судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
***