← Назад
Решение #2840208 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 28 ноябрь
4-1501-2502/*****-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси ********** раислигида,
судья ёрдамчиси ***********нинг суд мажлиси котиблигида, муваққат
бошқарувчиси ******лар иштирокида, аризачи “**********” масъулияти чекланган
жамияти тугатиш бошқарувчиси Ш.Обидовнинг қарздор “**********” фермер
хўжалигини умумий тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш тўғрисидаги
аризаси бўйича иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи “**********” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
Ш.Обидов (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) иқтисодий судга ариза
билан мурожаат этиб, “**********” фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор
деб юритилади) тўлов мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга
ва мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги сабабли
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 6 октябрь кунги тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатилиб, кузатув тартиб таомили жорий қилиниб, муваққат бошқарувчи А.Ниёзов
тайинланган.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчи ҳисобот тақдим қилиб, бажарилган
ишлар бўйича ахборот бериб, қарздорнинг мол-мулкларини, дебитор-кредиторларини
аниқлаш бўйича юборилган сўровномаларга асосан олинган жавоб хатларига кўра,
қарздорга тегишли мол-мулклар ҳақида маълумот бериб, ҳозирги кунда қарздор
“**********” фермер хўжалиги тўловга қобилиятсизлик кузатув даври давомида
аризачи “**********” масъулияти чекланган жамияти олдидаги қарздорлик
мажбуриятини тўлиқ сўндирганлиги, шунинг учун унинг фаолиятини тиклаш ҳамда
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни тугатишни сўради.
Аввалги суд мажлисида қарздор фермер хўжалиги раҳбари тез кунларда
қарздорлик тўлиқ тўлаб берилишини билдириб, суд мажлисини бошқа кунга
қолдиришни сўраб, кейинги суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига
кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд муваққат бошқарувчисининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан, аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг
08.05.2025 йилдаги 4-1501-2503/10386-сонли ҳал қилув қарори билан “**********”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
тугатишга доир иш жорий қилинган. Қарздор “**********” масъулияти чекланган
жамияти банк ҳисобрақамлари орқали “**********” фермер хўжалигига молиявий
займ учун 11.10.2023 йилда 22-сонли тўлов ҳужжати билан 200 000 сўм, 19-сонли
тўлов ҳужжати билан 26 800 000 сўм, 16.10.2023 йилда 27-сонли тўлов ҳужжати
билан 100 000 сўм, 26-сонли тўлов ҳужжати билан 200 000 сўм, 30.10.2023 йилда 38сонли тўлов ҳужжати билан 3 000 000 сўм жами 30 300 000 сўм миқдоридаги пул
маблағлари ўтказиб берилган, лекин ўз навбатида хўжалик томонидан пул маблағлари
қайтарилмаган ёки тўлаб берилмаган. Натижада 30 300 000 сўм қарздорлик ҳосил
бўлган.
Фарғона
туманлараро
иқтисодий
судининг
05.08.2025
йилдаги
4-1504-2402/15178-сонли ҳал қилув қарорига асосан, қарздор “**********” фермер
хўжалиги ҳисобидан ундирувчи “**********” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 30 300 000 сўм асосий қарз, 37 500 сўм почта харажатларини ундириш
белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қарори асосида 06.09.2025 йилда берилган ижро варақанинг
ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюросига ижро этиш учун
юборилган бўлиб, “**********” фермер хўжалиги томонидан юқоридаги
қарздорликлар тўланмаган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан кейин матнда – Қонун)нинг 5-моддаси биринчи қисмига кўра, вақтинча
тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил
этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой
ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга
қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади.
Қонуннинг 7-моддасига кўра, ушбу Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган
аломатлар мавжуд бўлганда, қарздорни тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳуқуқига
қарздорнинг ўзи ва кредитор ҳақли.
Қонуннинг 55-моддасиг биринчи қисмига кўра, Суднинг қарздорни банкрот
деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига
қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда;
сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Муваққат бошқарувчиси судга ҳисобот тақдим қилиб, қарздор “**********”
фермер хўжалиги томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф этилганини билдириб,
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни тугатишни сўраган.
Шунга кўра суд, қарздор фаолиятини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди ва кредиторнинг қарздорни
банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад этиш лозим деган
хулосага келади.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
кўрсатмаларини эшитиб, “**********” фермер хўжалигининг қарздорни умумий
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш учун
ҳуқуқий асослар етарли эмас деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни рад этишни,
қарздордан Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи, аризачи фойдасига
тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 7, 43, 45, 55-моддаларига ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 27, 36, 118, 176 ва 179моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи
“**********”
масъулияти
чекланган
жамияти
тугатиш
бошқарувчисининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарздор “**********” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
1 236 000 сўм давлат божи ва аризачи “**********” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи, судья
**********