Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2504/9425 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e07825fb-d409-43d0-aefc-59e838aadb22 Claim ID PDF Hash 4799ef7c4fe2d17e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
зР ФКнинг 738-моддаси зР ФК 738 law
аролик кодексининг 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
бандида ФК 116-моддаси бандида ФК 116 law
Бюджет кодексининг 127-моддаси Бюджет кодекси 127 code_article
Мазкур кодекснинг 142-моддаси Мазкур кодекс 142 code_article
ушбу Кодекснинг 143-моддаси ушбу Кодекс 143 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 11 425 символов
-сонли иқтисодий иш Судья: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳар 2025 йил Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси раислигида, судья ёрдамчиси котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида даъвогар манфаатини кўзлаб, жавобгар ва шерик жавобгар сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни шерик жавобгар вакили (2025 йил -сонли ишончномага асосан) ва вилоят вакил (2025 йил унги -сонли ишончномага асосан), вилоя (ишончномага асосан) ҳамда ёрдамчиси иштирокида суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: (бундан буён матнда – деб юритилади) АТБ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва бундан буён матнда шерик жавобгар деб юритилади)дан сўм қарздорликни кафиллик шартномасига асосан шерик жавобгардан ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил кунги ажримига асосан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суднинг 2025 йил кунги ажрими билан ишга жавобгар сифатида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати жалб қилинган. ўз даъво аризасида суд муҳокамасини палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Бугунги суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган даъвогар ва жавобгар тараф ишда вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127, 128, 170-моддаларига асосан суд ишни даъвогар ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган шерик жавобгар даъвони тан олмасдан Бюджет кодекси бўйича маҳаллий давлат ҳокимлик органлари кафиллик бера олмаслигини, бу қонунга зид эканлигини маълум қилиб, даъво талабини рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган маҳаллий ҳокимият органлари кафиллик бериш ваколатига эга эмаслиги, бу ҳолат қонун билан тақиқланганлигини маълум қилиб, даъво талабини рад қилиш тўғрисида фикр билдирди. Суд мажлисида иштирок этган вилоят вакили даъво талабини рад қилишни ва вилоят ҳокимлигига бу юзадан муносабат билдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган вилоят шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлигини, бу кафиллик эса қонунчиликка зид эканлигини маълум қилиб, даъво талабини рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда прокурор фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад қилишни ва суд харажатларини манфаатини кўзланган шахс зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, « » АТБ жавобгар ЯТТ ўртасида 2019 йил куни кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига асосан жавобгарга имтиёзли давр билан 10 йил муддатга 16 фоиз тўлаш шарти била сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасига қўшимча равишда келишув имзоланган ва кредит муддат илгача узайтирилган. Тарафлар ўртасида 2017 йил сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси 10 йил муддатга, 12 ой имтиёзли давр билан, 9 фоиз устама тўлаш шарти била сўм кредит ажратилган. Томонлар ўртасида кредит шартномасига қўшимча равишда имзоланган -сонли келишувга асосан кредит муддати илга қадар ўзгартирилган. Томонлар ўртасидаги 2022 йил кредит шартномасига қўшимча равишда имзоланга онли келишувга асосан кредит муддати йилга кадар ўзгартирилган. Банк билан жавобгар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ўртасида 2017 йил -сонли кредит шартномаси тузилиб, шартномага биноан уй-жойлар коммуникация тизимлари учун материаллар сотиб олиш, бажарилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш, ширкатнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун 10 йил муддатга (12 ой имтиёзли давр билан) йиллик 9 фоиз устама ҳак тўлаш шарти билан сўм миқдорида кредит ажратилган, жавобгар эса банк томонидан ажратилган кредит пулларни 2027 йил жадвал график асосида тўлаш мажбуриятини олган. Томонлар ўртасидаги 2022 йил кредит шартномасига қўшимча равишда имзоланган сонли келишувга асосан кредит муддати йилга кадар ўзгартирилган. Банк билан жавобгар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ўртасида 2018 йил -сонли кредит шартномаси тузилиб, шартномага биноан уй-жойлар коммуникация тизимлари учун материаллар сотиб олиш, бажарилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш, ширкатнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун учун 10 йил муддатга (60 ой имтиёзли давр билан) йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан сўм миқдорида кредит ажратилган, жавобгар эса банк томонидан ажратилган кредит пулларни 2028 йил жадвал график асосида тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ЎзР ФКнинг 738-моддасига кўра эса қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасига қарзни қисман (бўлиб-бўлиб) назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Жавобгарнинг кредит қарздорлиги даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини топади. Жавобгар ажратилган кредит таъминоти сифатида шерик жавобгар Урганч шаҳар ҳокимлигинин сонли кредит шартнома бўйича сўмлик, 139-сонли кредит шартномаси бўйича сўм, сонли кредит шартнома бўйича сўмлик, йилдаг онли кредит шартномаси бўйича йилдаги кредит шартномаси бўйича ўмлик кафиллик шартномалари тузилган. Жавобгар кредит қарздорлигини тўламаганидан кейин банк палата орқали шерик жавобгар сифатида Урганч шаҳар ҳокимлигидан кредит қарздорлигини ундириш юзасидан судга даъво қўзғатган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 23.11.2014 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 269-сонли қарорининг 12-бандида ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланади. Бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонун ҳужжатларининг талабаларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишда судлар, бу битим ҳуқуқ-тартибот асосларини таъминловчи, яъни конституциявий тузум асослари, давлатнинг мудофаа, хавфсизлик ва иқтисодий тизими (қурол-яроғнинг ноқонуний экспорти, солиқ тўловларидан бўйин товлаш ва бошқалар), фуқаро ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқловчи ва ҳимояловчи ҳуқуқ нормаларининг талаблари бузилганлиги ёхуд ижтимоий ахлоқ асослари, яъни жамиятда шаклланган эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гуноҳ ва савоб ҳақидаги қарашларга зид ёки зид эмаслигини аниқлашлари лозим. Бюджет кодексининг 127-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари ўз бюджетларининг баланслилиги бузилишига ва Давлат бюджети тақчиллигининг тасдиқланган чекланган миқдори ошишига олиб келадиган тегишли бюджет даромадларини қисқартиришга ёки харажатларини кўпайтиришга қаратилган бирор-бир қарор қабул қилишга ҳақли эмас. Мазкур кодекснинг 142-моддасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари баланслаштирилган даромадлар ва харажатларга эга бўлиши лозим. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тақчиллигига йўл қўйилмайди. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларини қабул қилиш ва ижро этишда: маблағлар жалб қилишни амалга оширишга, юқори турувчи бюджетлардан бюджет ссудалари олиш бундан мустасно; тасдиқланган бюджетдан ажратилган маблағлардан ортиқ харажатларни амалга оширишга, ушбу Кодекснинг 143-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобидан бошқа юридик ва жисмоний шахслар фойдасига молиявий кафолатлар ва кафилликлар беришга; Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш манбаси аниқ бўлмасдан бошланган тадбирларни молиялаштиришга ва (ёки) параллель лойиҳалаштириш, тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширилган қуриш ва таъмирлаш ишларини молиялаштиришга; юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссудалари ва кредит линиялари беришга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиб, суд харажатларини даъвогар тараф зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилсин. АТБ ҳисобидан Республика бюджетига сўм давлат божи ундирилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья