Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/6349 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение PLUS MEG M TERI LS Ответчик / Подсудимый MEG F RM ND
Source ID 82a71613-2227-4330-b5e2-4b82105deb25 Claim ID PDF Hash c8624c71747c9b2c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 68-моддаси нинг 68 law
нинг 333-моддаси нинг 333 law
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6349-сонли иш Судья: Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 28 ноябрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.К.Абдураимов, даъвогар “PLUS MEG M TERI LS” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Қ.Исақовнинг, жавобгар “MEG F RM ND” масъулияти чекланган жамиятидан 128 029 846,89 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тугатиш бошқарувчиси Қ.Исақовнинг иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар-“PLUS MEG M TERI LS” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси Қ.Исақов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “MEG F RM ND” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 128 029 846,89 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, тарафлар ўртасида молиявий ёрдам кўрсатиш ва кафиллик шартномалари тузилганлигини. Ушбу молиявий ёрдам кўрсатиш шартномаси бўйича 93 600 000 сўм ҳамда кафиллик шартномаси бўйича эса жавобгар учун 34 426 846,89 сўм тўлаб берилганлигини, бироқ жавобгар томонидан ўтказиб берилган пул маблағларини қайтармаганлигини, шу сабабли қарздорлик вужудга келганлигини, даъвогар қарздорга ушбу қарздорликни бартараф этиш бўйича юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлигини, шу сабабли, судга даъво ариза билан мурожаат қилганлигини билдириб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин суд мажлисида иштирок этмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаларига асосан, даъвогар ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 август кунги 4-1701-2502/451/4501-сонли ҳал қилув қарорига билан “PLUS MEG M TERI LS” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб топилиб, Қ.Исақов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси тугатиш ишларини олиб бориш давомида қарздор банк айланмалари таҳлил қилинганда, даъвогар томонидан жавобгарга ўзаро тузилган 2019 йил 31 июлдаги 4-сонли молиявий ёрдам кўрсатиш шартномасига асосан 113 100 000 сўм ўтказиб берган. Бироқ, жавобгар ушбу ўтказилган пул маблағларини қисман 19 500 000 сўм қайтариб берган. натижада ушбу шартнома бўйича 93 600 000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Шунингдек, даъвогар жавобгар учун ўзаро тузилган 2019 йил 30 апрелдаги 1-сонли кафиллик шартномасига асосан 515 483,50 сўм ҳамда ўзаро тузилган 2019 йил 29 апрелдаги 2-сонли кафиллик шартномасига асосан 33 552 130,58 сўм тўловларни амалга оширган. Бироқ, жавобгар ушбу тўловларни даъвогарга қайтармаган. Натижада, даъвогар томонидан юқоридаги шартномаларга асосан ўтказиб берилган жами 128 026 846,89 сўмни жавобгар қайтармаганлиги сабабли, жавобгарнинг даъвогар олдида 128 026 846,89 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогар томонидан 2025 йил 16 октябрь куни жавобгарга қарздорликни бартараф этиш тўғрисида юборилган талабномасини почта алоқа бўлими орқали жавобгарга юборилган, лекин талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Даъво талабининг асослилиги тугатиш бошқарувчисига тақдим этилган банк айланмаси, талабнома ва даъво ариза билан ўз тасдиғини топди. Бундай ҳолатда суд даъво талабидаги тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб аталади)нинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 732-моддасига биноан, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий хисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 2 560 536,94 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 333, 437, 449-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “MEG F RM ND” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “PLUS MEG M TERI LS” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 128 026 846,89 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 2 560 536,94 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья Х.К.Абдураимов