Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/20460 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 81628682-8603-4005-8a1d-0e20dbb49296 Claim ID PDF Hash ab572ec751eeb355... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 28 ноябрь 4-1501-2501/20460-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, прокурор ёрдамчиси О.Холматовни қатнашувида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) ******, жавобгар муассаса директори ******** иштирокида, даъвогар “***********” акциядорлик жамиятининг жавобгар *********** ҳисобидан 90 057 599 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “***********” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *********** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 90 057 599 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Фарғона вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган. Прокурор даъво аризаси юзасидан ўз фикрларини баён қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб, ҳақиқатдан ҳам ушбу қарздорликлари мавжудлигини ва ушбу пул маблағларини тўлаб берилишини билдирди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлсада, Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, “***********” АЖ Фарғона вилояти бўйича филиали (“Етказиб берувчи”) билан *********** (“Истеъмолчи”) ўртасида 2022 йил 5 январь кунги 019-08-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш юзасидан шартнома имзоланган. Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Етказиб берувчи” ўз зиммасига газ тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олади, “Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4.-бандида кўрсатилган хажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга оширади. Шартноманинг 4.1.-бандига кўра, “Истеъмолчи ” мазкур шартнома асосида етказиб берилган газ учун тўловни амалга ошириши шарт. Шартноманинг 4.6.-бандига кўра, “Истеъмолчи” ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисобкитобни амалга ошириши кераклиги белгиланган. Мазкур шартнома шартлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада бажарилмасдан, етказиб берилган газ учун тўловлар муддатида амалга оширилмасдан келинган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 90 057 599 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 90 057 599 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 1 801 151,98 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “***********” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар *********** ҳисобидан 90 057 599 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатлари, жами 90 098 799 сўм ундирилсин. Жавобгар *********** ҳисобидан Республика бюджетига 1 801 151,98 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев