← Назад
Решение #2840231 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9595-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 28 ноябр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг суд мажлиси котиблигида, туман
прокурори ёрдамчиси С.Қ қатнашувида, даъвогар- АААнинг жавобгарБББга нисбатан 0,0038 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан
эгаллаб, қуриб олинган “енгил усулда темир навес ва сим тўсиқ” ни БББ
ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ва 0,0038
гектар ер майдонини яроқли ҳолатга келтириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили ААА (ишончнома
асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ААА судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар БББга
нисбатан 0,0038 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб,
қуриб олинган “енгил усулда темир навес ва сим тўсиқ” ни БББ
ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ва 0,0038
гектар ер майдонини яроқли ҳолатга келтиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлади.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар вакили шу куни суд мажлисида иштирок
этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи
қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан
тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар вакили иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, давъогар вакилининг
тушунтиришларини, прокурорни даъвони қаноатлантириш ҳақидаги
фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Кадастр агентлиги томонидан
ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш мақсадида
ўтказилган ер назорати тадбирлари давомида жавобгар томонидан
қонун ҳужжатларига зид равишда ўзбошимчалик билан ерни эгаллаб
олиниб, иморатлар қуриш ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, жавобгар Чуст тумани, Юқори Карнон МФЙ худудида
жойлашган 0,0038 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб,
қуриб олинган “енгил усулда темир навес ва сим тўсиқ”лар қуриб
олганлиги аниқланган.
Кадастр агентлиги Чуст тумани бўлими, жавобгар вакили
иштирокида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ҳолатларни 15
кунлик муддатда ихтиёрий баратаф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида
далолатнома тузилган. Шунингдек, ўзбошимчалик билан қурилган
иморатни 15 кун муддатда бузиш ва ер майдонини ўз ҳолатига келтириб
қўйиш ҳақида 2025 йил 22 октябрда ёзма кўрсатма берилган. Бироқ,
ўзбошимчалик билан қурилган иморатни жавобгар томонидан ёзма
кўрсатмада белгиланган муддатда бузиб олинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 212-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига
кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари
учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун
зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари
ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино,
иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари
бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай
иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки
унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи
қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судларда ерга
оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори 33-бандига кўра,
қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилмаган (реализация
қилинмаган), шу жумладан, берилган (реализация қилинган) ер
участкасининг чегаралари ваколатли органлар томонидан натурада
(жойнинг ўзида) белгиланмаган, ер участкасига бўлган ҳуқуқни
тасдиқлайдиган ҳужжатлар олинмаган ҳолда фойдаланилган ер
участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси
ҳисобланади.
Бундай ҳолатда суд, қайд этилган қонун талабларидан келиб чиқиб,
даъвогар АААнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар БББ
томонидан Чуст тумани, Ариқ бўйи МФЙ худудида жойлашган 0,0038
гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, қуриб олинган
“енгил усулда темир навес ва сим тўсиқ”ларни БББ ҳисобидан мажбурий
тартибда бартараф этишни (бузиб ташлаш) ва 0,0038 гектар ер
майдонини яроқли ҳолатга келтириш лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, суд даъво аризасида кўрсатилган корхона раҳбари
ҳисобидан бартараф этилиши ҳақидаги талаби иқтисодий судга тегишли
бўлмаганлиги сабабли тугатишни лозим топади.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 8.240.000 сўм
давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига
юкланиши лозим.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларига амал қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
АААнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
БББ томонидан Чуст тумани, Ариқ бўйи МФЙ худудида жойлашган
0,0038 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, қуриб
олинган “енгил усулда темир навес ва сим тўсиқ”ларни БББ ҳисобидан
мажбурий тартибда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ва 0,0038 гектар ер
майдонини яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар БББдан республика бюджети даромадига 8.240.000 сўм
давлат божи, даъвогар фойдасига 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг корхона раҳбари ҳисобидан бартараф этилиши
қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров