Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/20365 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 78d5afcd-a119-4a9b-83a5-cde33b4ae750 Claim ID PDF Hash 8a7566c0994c8e4c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 326-моддаси ФК 326 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 28 ноябрь 4-1501-2501/20365-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари (ишончномага асосан) Б.Юнусов, М.Маматова, бош ҳисобчи Ғ.Юсупов, директор ўринбосари У.Хакимов, жавобгар вакиллари (ишончнома ва ордерга асосан) О.Рахимов, адвокат Ж.Режаповларни иштирокида, даъвогар “**********” акциядорлик жамиятининг жавобгар “**********” маъсулияти чекланган жамиятидан жами 366 426 884 965,72 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “**********” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “**********” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 244 284 589 977,22 сўм асосий қарз, 122 142 294 988,5 сўм пеня ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Шунингдек, “**********” акциядорлик жамияти судга даъво талаби миқдорини камайтириш юзасидан ариза билан мурожаат қилиб, “**********” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 244 284 589 977,22 сўм асосий қарз, 102 837 089 134,28 сўм пеня ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб, даъво аризасида ундирилиши кўрсатилган пеня миқдорига аниқлик киритиш ва қайта кўриб чиқиш учун ташқи аудит фирмаси жалб қилинганлигини, ушбу аудит текшируви натижаларига асосан пеня ҳисоб-китобларида ўзгаришлар бўлганлигини, шундан сўнг даъво талаби миқдорини камайтириш тўғрисида судга ариза тақдим этилганлигини, қарздорликнинг асосий қисми ҳамда ўзгартирилган пеня қисми суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан ихтиёрий равишда бартараф қилинмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан ўз эътирозларини баён қилиб, даъвогар талаб қилаётган қарздорликнинг юзага келиши “**********” МЧЖ томонидан нефтни қайта ишлаш соҳасида амалга оширилаётган инвестиция дастурлари билан боғлиқлигини, шунингдек, ҳисобланган пеня миқдори нотўғри эканлигини, унинг ундирилиши заводнинг молиявий аҳволини янада мураккаблаштириб, ишчи- ходимларнинг иш ҳақини ўз вақтида олмаслигига сабаб бўлиши мумкинлигини билдириб, пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157моддаси биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, “**********” АЖ Фарғона ИЕМ филиали (“Иссиқлик таъминоти корхонаси”) билан “**********” маъсулияти чекланган жамияти (“Истеъмолчи”) ўртасида 2023 йил 29 декабрь кунги 0111/14-сонли ҳамда 2024 йил 23 декабрь кунги 27-11/05-сонли буғ кўринишидаги иссиқлик энергиясини етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилган. Мазкур шартномаларга асосан “Иссиқлик таъминоти корхонаси” иссиқлик энергиясини етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса етказиб берилган иссиқлик энергиясини қабул қилиб олиш ҳамда шартномада белгиланган муддатларда “Иссиқлик таъминоти корхонаси”га тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1.-бандига асосан, иссиқлик энергия учун тўлов “Истеъмолчи”нинг ҳисоб рақамидан пул миқдорини акцепт ечишсиз, 3 (уч) банк куни давомида, банкка “Истеъмолчи” томонидан ҳақиқий қабул қилинган энергия миқдори учун амалга оширади. Шартноманинг 2.2.-бандида кўра, узатилаётган иссиқлик энергия учун “Истеъмолчи” қонунчилик томонидан белгиланган тарифга мувофиқ ойлик истеъмол ҳажмининг 100 фоизи миқдорида тўлов қилишни ўз зиммасига олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан даъвогар томонидан жавобгарга ҳисобвароқ-фактуралар асосида иссиқлик энергияси белгиланган тартибда, ўз муддатида, тўлиқ ҳажмда етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан ушбу етказиб берилган иссиқлик энергияси учун белгиланган муддатларда тўловлар амалга оширилмасдан келинган. Бунинг оқибатида 2023 йил 29 декабрь кунги 01-11/14-сонли шартномага асосан 31.10.2024 йил кунги 128-сонли ҳисобвароқ-фактура билан 21 424 125 000 сўмлик, 30.11.2024 йил кунги 139-сонли ҳисобвароқфактура билан 23 064 750 000 сўмлик, 31.12.2024 йил кунги 150-сонли ҳисобвароқ-фактура билан 32 682 000 000 сўмлик иссиқлик энергияси етказилиб, қисман тўловлар амалга оширилиши натижасида 2024 йил октябрь-декабрь ойлари давомида истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун жами қарздорлик 56 379 142 837,22 сўмни ташкил қилган ва ушбу қарздорлик 2025 йил 10 январь кунги тарафлар ўртасида имзоланган солиштирма далолатнома билан тасдиқланган. Шунингдек, 2024 йил 23 декабрь кунги 27-11/05-сонли шартномага асосан 31.01.2025 йил кунги 2-сонли ҳисобвароқ-фактура билан 34 066 875 000 сўмлик, 28.02.2025 йил кунги 10-сонли ҳисобвароқ-фактура билан 27 583 875 000 сўмлик, 31.03.2025 йил кунги 17-сонли ҳисобвароқфактура билан 26 779 875 000 сўмлик, 30.04.2025 йил кунги 22-сонли ҳисобвароқ-фактура билан 20 383 500 000 сўмлик, 31.05.2025 йил кунги 29сонли ҳисобвароқ-фактура билан 18 624 375 000 сўмлик, 30.06.2025 йил кунги 36-сонли ҳисобвароқ-фактура билан 15 427 875 000 сўмлик, 31.07.2025 йил кунги 94-сонли ҳисобвароқ-фактура билан 13 068 000 000 сўмлик, 31.08.2025 йил кунги 98-сонли ҳисобвароқ-фактура билан 17 406 375 000 сўмлик, 30.09.2025 йил кунги 122-сонли ҳисобвароқ-фактура билан 19 141 500 000 сўмлик иссиқлик энергияси етказилиб, қисман тўловлар амалга оширилиши натижасида 2025 йил январь-сентябрь ойлари давомида истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун жами қарздорлик 187 905 447 140 сўмни, умумий ҳисобда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 2024-2025-йиллар учун 244 284 589 977,22 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатнома ва ҳисобвароқ-фактуралар билан ўз тасдиғини топган. Даъвогарнинг жавобгарга ушбу қарздорликни бартараф қилиш юзасидан йўллаган талабномалари оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 244 284 589 977,22 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ҳисобидан тўловларни кечиктирганлиги учун шартноманинг 7.3-бандига асосан кечиктирилган тўлов кунлари учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида 102 837 089 134,28 сўм пеня ҳисоблаб, ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2бандида “Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” деб кўрсатилган. Мазкур Пленум қарорининг 4-бандида, “ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли” деб тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, жавобгарнинг молиявий аҳволини ҳамда муддати ўтган қарздорликни ўз муддатида ундириш чораларини кўрмаганликда, даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини инобатга олиб, пеня суммасини 4 453 787 347 сўмга қадар камайтиришни ва қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 19моддасига кўра, даъвогар томонидан даъво талаблари камайтирилган тақдирда, тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво суммасини камайтириш ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 244 284 589 977,22 сўм асосий қарз, 4 453 787 347 сўм пеня, тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ва жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 6 942 433 582,24 сўм давлат божи, Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА ҳаражатларини ундиришни ҳамда даъвонинг рад этилган қисми бўйича даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 386 104 117,08 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогар “**********” акциядорлик жамиятининг даъво суммасини камайтириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “**********” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “**********” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 244 284 589 977,22 сўм асосий қарз, 4 453 787 347 сўм пеня, тўланган 41 200 сўм почта харажати, жами 248 738 418 524,22 сўм ундирилсин. Жавобгар “**********” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 6 942 433 582,24 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин. Даъвогар “**********” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 386 104 117,08 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев