Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2202-2501/4777 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья MADROXIMOV O‘RINBOY YULDOSHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID dfbce844-a639-42c5-aedc-d4072e5609cb Claim ID PDF Hash 506945d7fcce6f04... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 19
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
исмлари ва 55-моддаси исмлари ва 55 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ФКнинг150-моддаси ФКнинг 150 law
ФКнинг 154-моддаси ФКнинг 154 law
онунининг 41-моддаси онуни 41 law
ФКнинг 159-моддаси ФКнинг 159 law
ФКнинг 1-моддаси ФКнинг 1 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
онуннинг 20-моддаси онуннинг 20 law
онуннинг 00-моддаси онуннинг 00 law
онуннинг 33-моддаси онуннинг 33 law
онуннинг 34-моддаси онуннинг 34 law
онун 33-моддаси онун 33 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
айъати ИПК 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения 31 790 символов
************-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – ************ Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – ************ ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2025 йил 28 ноябрь Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ******** раислигида, ҳайъат аъзолари ******** ва ************дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ******** котиблигида, тарафлардан даъвогар ******** ва унинг вакили адвокат ******** (2025 йил 14 ноябрдаги 21-сонли ордер асосида), «********» масъулияти чекланган жамияти вакили ******** (2025 йил 22 сентябрдаги 2-сонли ишончнома асосида), учинчи шахс ********нинг иштирокида, Шовот туманлараро иқтисодий судининг ************-сонли иқтисодий иш доирасида 2025 йил 0 октябрдаги чиқарилган даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги ажримига нисбатан жавобгар «********» масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳамда 2025 йил 0 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан «********» масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси ******** томонидан берилган апелляция шикоятлари бўйича ишни Хоразм вилоят судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ******** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «********» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан «********» масъулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 00 июлдаги 0-сонли умумий йиғилиш баёни (қарори)ни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 00 августдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида «********» масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилари бўлган фуқаролар ********, ********, ********, ********, ********, ********, ********, , ********, ********, ********, ********, ********, ********, ********ва ******** (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) жалб этилган. Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 00 октябрдаги ажрими билан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 00 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилиб, «********» масъулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 00 июлдаги 00-сонли умумий йиғилиш баёни (қарори) ҳақиқий эмас деб топилган. 1 Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 00 октябрдаги ажримига нисбатан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилиб, унда ажримни бекор қилиб, аризани қаноатлантириш ҳақида янгидан қарор қабул қилиш сўралган. Шунингдек, Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 00 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан учинчи шахс ******** томонидан апелляция шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, давогарнинг даъво аризасини рад қилиш сўралган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида учинчи шахслар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили иштирок этмади, шикоят юзасидан фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни учинчи шахслар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятида баён этилган важларни такрорлаб, суддан шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс ******** апелляция шикоятида баён этилган важларни такрорлаб, суддан шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва унинг вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, суддан шикоятларни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятларида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарори ва ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари ва 55-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик 2 ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сонли Фармонига асосан «********» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2003 йил 21 апрелдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан «********» акциядорлик жамияти «********» масъулияти чекланган жамиятига айлантирилган, унинг таъсис ҳужжатлари 2004 йил 7 апрелда 111-сонли тартиб рақам билан *** туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида қайта рўйхатга олинган. Гурлан туман давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йил 2 июлда 111-сонли реестр тартиб рақами билан жамиятнинг таъсис шартномаси рўйхатга олинган бўлиб, унда таъсисчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича белгиланган: 1. ******** – 2.412.000 сўм – 37,22 фоиз; 2. ******** – 210.000 сўм – 3,24 фоиз; 3. ******** – 1.620.000 сўм – 25,0 фоиз; 4. ******** – 1.549.000 сўм – 23,9 фоиз; 5. ******** – 116.000 сўм – 1,79 фоиз; 6. ******** – 33.000 сўм – 0,51 фоиз; 7. ******** – 24.000 сўм – 0,37 фоиз; 8. ******** – 27.000 сўм – 0,42 фоиз; 9. ******** – 52.000 сўм – 0,8 фоиз; 10. ******** – 22.000 сўм – 0,34 фоиз; 11. ******** – 64.000 сўм – 0,99 фоиз; 12. ******** – 47.000 сўм – 0,73 фоиз; 13. ******** – 25.000 сўм – 0,39 фоиз; 14. ******** – 37.000 сўм – 0,57 фоиз; 15. ******** – 2.000 сўм – 0,03 фоиз; 16. ********– 80.000 сўм – 1,23 фоиз; 17. ******** – 80.000 сўм – 1,23 фоиз; 18. ******** – 80.000 сўм – 1,23 фоизини ташкил қилган. «********» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2019 йил 00 июлдаги 00-сонли умумий йиғилиш баёни (қарори) билан «********» масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги иштирокчилар сонини камайтириш умумий йиғилишларга кўп йиллардан буён ва умуман келмасдан қолган иштирокчиларининг улушларини эмитент ҳисобига ўтказиш ва улушларнинг номинал қиймати бўйича суммани эмитент иштирокчиларига тўлаш мажбуриятини олиш тўғрисида қарор қилинган. Мазкур умумий йиғилиш қарори асосида *** туман давлат хизматлари маркази томонидан 2019 йил 0 августда 000-сонли реестр тартиб рақами 3 билан жамиятнинг устави рўйхатга олинган бўлиб, унда таъсисчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича белгиланган: 1. «********» МЧЖ – 689.000 сўм – 10,63 фоиз; 2. ******** – 2.412.000 сўм – 37,22 фоиз; 3. ******** – 210.000 сўм – 3,24 фоиз; 4. ******** – 1.620.000 сўм – 25,0 фоиз; 5. ******** – 1.549.000 сўм– 23,9 фоизини ташкил қилган. Гурлан туман давлат хизматлари маркази томонидан таъсисчиларнинг 2021 йил 00 февралдаги қарорига асосан жамиятнинг устави рўйхатга олинган бўлиб, унда таъсисчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича белгиланган: 1. ******** – 2.412.000 сўм – 41,65 фоиз; 2. ******** – 210.000 сўм – 3,63 фоиз; 3. ******** – 1.620.000 сўм – 27,97 фоиз; 4. ********–1.549.000 сўм–26,75 фоизини ташкил қилган. «********» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2023 йил 00 июлдаги 1-сонли қарори ҳамда «********» масъулияти чекланган жамияти ва «********» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари умумий йиғилишининг 1-сонли қўшма қарорига асосан, 2023 йил 00 июль куни **** туман давлат хизматлари маркази томонидан «********» масъулияти чекланган жамияти «********» масъулияти чекланган жамиятига қўшиш орқали тугатилган. «********» масъулияти чекланган жамияти «********» масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. «********» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2019 йил 000 июлдаги 2-сонли умумий йиғилиш баёни (қарори) билан таъсисчи ******** ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган деб ҳисоблаб, «********» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «********» масъулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 00 июлдаги 0-сонли умумий йиғилиш баёни (қарори)ни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Шу билан бирга даъвогар судга даъво аризасига қўшимча ариза тақдим қилиб, «********» масъулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 00 июлдаги 0-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ўз навбатида жавобгар вакили судга ариза тақдим этиб, даъвогарнинг даъво талабига даъво муддатини қўллашни сўраган. Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, у томонидан аниқланган ҳолатлар исботлангани ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллагани ҳолда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ва даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. ФКнинг150-моддасига кўра умумий даъво муддати - уч йил. ФК 153-моддасига кўра бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилиниши белгиланган. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. 4 Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. ФКнинг 154-моддасида даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги «Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 282-сонли қарорининг 5-бандида айрим турдаги талаблар учун қонун ҳужжатларида умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкинлиги, хусусан масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъволар бўйича «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасида махсус даъво муддатлари белгиланганлиги, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ФКнинг 152 — 162моддаларининг қоидалари махсус даъво муддатларига ҳам жорий қилиниши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 20.2-бандида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 41-моддасининг биринчи қисмига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкинлиги, бунда икки ойлик муддат йиғилишда иштирок этган иштирокчи учун қарор қабул қилинган кундан, йиғилишда иштирок этмаган иштирокчи учун эса у қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисобланиши, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасида белгиланган икки ойлик муддат махсус даъво муддати ҳисобланиши ва у суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилиши, ушбу муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабаблари даъвогарнинг илтимосномасига асосан суд томонидан узрли деб топилиб, ФКнинг 159-моддасига мувофиқ тикланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Аниқланишича, 0000 туман маъмурий судининг 2020 йил 0 декабрдаги ажрими билан аризачилар ******** ва 00000 нинг «********» масъулияти чекланган жамиятининг 2018 йилдан 2020 йилгача қабул қилинган умумий йиғилиш қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш 5 тўғрисидаги аризаси бўйича иш юритиш тугатилган. Маъмурий судга киритилган аризада мазкур ишнинг предмети бўлган ва низолашилаётган «********» масъулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 29 июлдаги 2сонли умумий йиғилиш баёни кўрсатилмаган, шунингдек тарафлар томонидан ушбу умумий йиғилиш баёни маъмурий судга тақдим қилинмаган. Шунингдек, даъвогар ********нинг «********» масъулияти чекланган жамияти иштирокчиларининг 2018 йил 12 февралдаги 1-сонли, 2018 йил 2 мартдаги 2-сонли, 2018 йил 24 декабрдаги 3-сонли, 2019 йил 1 ноябрдаги 9/1-сонли, 2020 йил 19 июндаги 1-сонли умумий йиғилиш баёнларини, 2018 йил 2 июлдаги 111-сонли рақам билан рўйхатга олинган таъсис шартномасини, жамиятнинг 2019 йил 29 июлдаги 5-сонли қарори билан 2019 йил 2 августда давлат хизматлари марказидан (рақамсиз) рўйхатдан ўтказилган Уставини, жамият таъсисчиларининг 2021 йил 18 февралдаги 5-сонли қарори билан 2021 йилда давлат хизматлари марказидан (рақамсиз) рўйхатдан ўтказилган янги таҳрирдаги Уставини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ********-сонли иқтисодий иш ҳужжатларида «********» масъулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 29 июлдаги 2-сонли умумий йиғилиш баёни кўрсатилмаган ва иш ҳужжатларида 2019 йил 29 июлдаги 2-сонли умумий йиғилиш баёни мавжуд эмаслиги аниқланган. Бундан ташқари жавобгар аризаларидаги тарафлар ўртасидаги низолар бўйича муқаддам маъмурий ва иқтисодий судларда кўрилган ишларга «********» масъулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 0 августда давлат рўйхатидан ўтказилган таъсис шартномаси ҳамда устави тақдим қилинганлги, ушбу таъсис шартномасининг биринчи варағида таъсис шартномаси 2019 йил 00 июлдаги 2-сонли қарори билан 2019 йил 2 августда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги кўрсатилганлиги, даъвогар ушбу таъсис шартномасидан шу даврда нусҳа олганлиги, ушбу таъсис шартномасини олган пайтдан даъвогар жамиятнинг 2019 йил 00 июлдаги 2-сонли умумий йиғилиш қароридан хабардор бўлганлиги ҳақидаги важлари билан биринчи инстанция суди асосли равишда келишмаган. Чунки, 2019 йил 00 августда давлат рўйхатидан ўтказилган таъсис шартномасида 2019 йил 00 июлдаги 0-сонли қарор билан тасдиқланганлиги кўрсатилган бўлсада, унда умумий йиғилишда кимлар иштирок этганлиги, унда нима масалалар кўрилганлиги ва қандай мазмундаги қарорлар қабул қилинганлиги кўрсатилмаган, таъсис шартномасига ушбу низоли қарор илова қилинмаган. Аниқланишича, Урганч туманлараро маъмурий судида аризачилар ******** ва Ғ.Қурамбоевларнинг Гурлан туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази мансабдор шахслари томонидан «********» масъулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 2 августда 111-сонли, 2021 йил 18 февралдаги 5-сонли уставларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини қонунга ҳиолф деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича 5-2201-2501/365-сонли маъмурий иш қўзғатилган бўлиб, суднинг 2025 йил 28 майдаги ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантириш рад қилинган, бундан норози бўлиб аризачи ******** апелляция тартибида 6 шикоят берган. Апелляция инстанцияси суди ишни кўришда суднинг ажримига асосан Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан 2025 йил 17 июлдаги 00-сонли хати билан «********» масъулияти чекланган жамиятининг умумий йиғилиш қарорлари, шу жумладан 2019 йил 29 июлдаги 0-сонли умумий йиғилиш қарори ҳам судга тақдим қилинган. Шундан кейин даъвогар иш ҳужжатлари билан танишиб, ушбу низоли қарордан нусха олган ва шу пайтда умумий йиғилишда кимлар иштирок этганлиги, унда нима масалалар кўрилганлиги ва қандай мазмундаги қарорлар қабул қилинганлигини билган ва даъвогар ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган деб ҳисоблаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Жавобгар аризаларда ва берган тушунтиришларида даъвогар «********» масъулияти чекланган жамиятининг 000 -йиллардаги умумий йиғилиш қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб даъво аризаси билан маъмурий ва иқтисодий судларга даъво аризаси билан мурожаат қилган даврда даъвогар жамият таъсисчилари умумий йиғилиш қарорларининг барчасини, ҳусусан низоли ушбу йиғилиш қарори тўғрисида билганлигини асос қилиб келтирган бўлса-да, бироқ судга ҳақиқатан ҳам даъвогар низоли ушбу таъсисчиларнинг умумий йиғилиш ўтказилганлиги, унда нима масалалар кўрилганлиги ва қандай мазмундаги қарор қабул қилинганлиги тўғрисида фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларда улар ўртасидаги бошқа низолар кўрилганда билганлиги ёки билиши лозим бўлганлигини тасдиқловчи бирон бир далил тақдим қилинмаган. Юқорида қайд этилганларга асосан биринчи инстанция суди икки ойлик махсус даъво муддати ўтмаган деб ҳисоблаб, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризани рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. ФКнинг 1-моддасига мувофиқ фуқаролик қонунчилигининг асосий негизлари фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳуқуқлар тикланишини, уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш зарурлигига ҳам асосланади. «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 8-моддасида жамият иштирокчиларининг бир қатор ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ жамият иштирокчилари жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини ушбу Қонунда ва жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда мазкур жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли. Қонуннинг 20-моддасига кўра, жамият иштирокчиси жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёки унинг бир қисмини жамиятнинг бир ёхуд бир неча иштирокчисига сотишга ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли. Бундай битимни тузиш учун, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамиятнинг ёки жамият бошқа иштирокчиларининг розилиги талаб қилинмайди. Аниқланишича, «********» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 000 йил 00 июлдаги 00-сонли умумий йиғилиш баёни (қарори) билан «********» масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги 7 иштирокчилар сонини камайтириш умумий йиғилишларга кўп йиллардан буён ва умуман келмасдан қолган иштирокчиларининг улушларини эмитент ҳисобига ўтказиш ва улушларнинг номинал қиймати бўйича суммани эмитент иштирокчиларига тўлаш мажбуриятини олиш тўғрисида қарор қилинган. Даъвогар ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган деб ҳисоблаб, «********» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2019 йил 00 июлдаги 00-сонли умумий йиғилиш баёни (қарори)ни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 000 йил 00 июндаги «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 000-сонли қарорининг 000-бандида жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарори у қонун ҳужжатларига зид бўлган ва (ёки) умумий йиғилиш қонун ҳужжатлари ва жамият уставида белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда ўтказилган ҳоллардагина ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Қонуннинг 00-моддасига кўра, жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамиятнинг уставида белгиланган ҳолларда, шунингдек, агар бундай умумий йиғилишни ўтказишни жамиятнинг ва унинг иштирокчиларининг манфаатлари тақозо этса, бошқа ҳолларда ҳам ўтказилади. Жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан: жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг жами камида ўндан бирига эга бўлган жамият иштирокчиларининг; жамият кузатув кенгашининг; жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) талабига биноан чақирилади. Жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши зарур ҳолларда жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан унинг ташаббусига биноан чақирилиши мумкин. Жамиятнинг ижро этувчи органи жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талаб олинган санадан эътиборан уч кун ичида мазкур талабни кўриб чиқиши ва жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёки уни ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан фақат қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин: агар жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабни тақдим этишнинг ушбу Қонунда белгиланган тартибига риоя этилган бўлмаса; агар жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган масалалардан бирортаси ҳам унинг ваколатлари жумласига кирмаса. Агар жамиятнинг уставида кузатув кенгашини тузиш назарда тутилган бўлса, жамиятнинг ижро этувчи органи жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талаб олинган санадан эътиборан уч кун ичида бу талабни кузатув кенгаши кўриб чиқиши 8 учун киритиши шарт. Кузатув кенгаши уч кун ичида мазкур талабни кўриб чиқиши ва жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ёки ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича уни ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган масалаларнинг бири ёки бир нечаси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатлари жумласига кирмаса ёки қонунчиликнинг талабларига мос бўлмаса, мазкур масалалар кун тартибига киритилмайди. Жамиятнинг ижро этувчи органи жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалар таърифига ўзгартишлар киритишга, шунингдек жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишнинг таклиф қилинган шаклини ўзгартиришга ҳақли эмас. Жамият иштирокчилари навбатдан ташқари умумий йиғилишининг кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган масалалар билан бир қаторда, жамиятнинг ижро этувчи органи ўз ташаббуси билан унга, кун тартиби расмий равишда ўқиб эшиттириладиган кундан кечиктирмай, қўшимча масалалар киритишга ҳақлидир. Жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бундай умумий йиғилиш уни ўтказиш тўғрисидаги талабнома олинган кундан эътиборан қирқ беш кундан кечиктирмай ўтказилиши шарт. Агар ушбу Қонунда белгиланган муддат ичида жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган ёки уни ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни ўтказишни талаб қилаётган органлар ёки шахслар томонидан чақирилиши мумкин. Бундай ҳолда жамиятнинг ижро этувчи органи мазкур органлар ёки шахсларга жамият иштирокчиларининг манзиллари кўрсатилган рўйхатни тақдим этиши шарт. Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш харажатлари жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига биноан жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин. Қонуннинг 33-моддасида жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақириш тартиби белгиланган бўлиб, хусусан унга кўра, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши шарт. Хабарномада жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф қилинаётган кун тартиби кўрсатилиши керак. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақиришнинг ушбу моддада белгиланган тартиби бузилган тақдирда, агар бундай умумий 9 йиғилишда жамиятнинг барча иштирокчилари иштирок этаётган бўлса, у ваколатли деб эътироф этилади. Қонуннинг 34-моддасида жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш тартиби белгиланган бўлиб, шу жумладан унга кўра, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ушбу Қонунда, жамиятнинг уставида ва унинг ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш тартиби ушбу Қонун, жамиятнинг устави ва ҳужжатлари билан тартибга солинмаган қисмида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган вақтда ёки, агар жамиятнинг барча иштирокчилари рўйхатдан ўтиб бўлган бўлса, олдинроқ очилади. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ушбу Қонун 33-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ жамият иштирокчиларига хабар қилинган кун тартибидаги масалалар бўйичагина қарорлар қабул қилишга ҳақли, мазкур умумий йиғилишда жамиятнинг барча иштирокчилари қатнашаётган ҳоллар бундан мустасно. ИПК 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Маълумки, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Аниқланишича, «********» масъулияти чекланган жамияти томонидан таъсисчиларнинг 2019 йил 29 июлдаги 2-сонли умумий йиғилишини чақиришда Қонуннинг 33-моддаси талабларига риоя қилинмаган, хусусан жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказилган пайтда жамият устав фондида 1,23 фоиз улуш билан даъвогар ҳам жамият таъсисчиси бўлган бўлса-да, «********» масъулияти чекланган жамияти томонидан таъсисчиларининг 2019 йил 29 июлдаги 2-сонли умумий йиғилиши ўтказилиши даъвогар Қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинмаган, шундай бўлса-да даъвогар иштирокисиз 2019 йил 29 июлдаги 2-сонли умумий йиғилиш баёни (қарори) қабул қилинган. 10 Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди «********» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2019 йил 29 июлдаги 2-сонли умумий йиғилиши қарори Қонун ва жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган, жамият иштирокчиси бўлган даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган деб топиб, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаган ҳолда даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати учинчи шахснинг апелляция шикоятида келтирилган важлари, яъни даъвогар умумий йиғилиш ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинганлиги ва даъвогар 2019 йилда таъсисчи бўлмаганлиги сабабли умумий йиғилиш қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки, жавобгар иш ҳужжатларига даъвогар 2019 йил 29 июлда ўтказилган умумий йиғилиш ҳақида хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил сифатида 2019 йил 8 июлдаги 460-сонли почта квитанциясини тақдим этган бўлса-да, аслида ушбу квитанция билан даъвогар 2019 йил 29 июнь куни режалаштирилган умумий йиғилиш ҳақидаги хат юборилган. Шунингдек, 2018 йил 2 июлдаги 111-сонли тартиб рақам билан 00000 туман давлат хизматлари марказида қайта рўйхатга олинган жамият таъсис шартномасининг 3.2-бандида таъсисчиларнинг устав фондидаги улушлари 18 та таъсисчилар ўртасида тақсимланиши, шу жумладан унга кўра ********нинг улуши 80 000 сўм, устав фондининг 1,23 фоизини, жамиятнинг жами устав фонди 6 480 000 сўмни ташкил қилиши белгиланган. Яъни низоли умумий йиғилиш қарори қабул қилинган пайтда даъвогар жамиятнинг таъсисчиси бўлган бўлиб, даъвогар умумий йиғилиш қарори натижасида жамият таъсисчилар сафидан чиқарилган бўлиб, у қарор билан унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўғридан-тўғри бузилган, қолаверса даъвогар йиғилишда иштирок этган тақдирда ҳам унинг овози овоз бериш натижаларига таъсир кўрсата олмаса ҳам ушбу қарор қабул қилишда йўл қўйилган қоидабузарлик жиддий ҳисобланади ва қарор қабул қилиниши оқибатида даъвогар ўзининг жамиятдаги улушини йўқотган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди даъвони тўлиқ қаноатлантиришда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирилган важлари ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгар ва учинчи шахснинг апелляция шикоятларини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. 11 Шунингдек, судлов ҳайъати ИПК 118-моддасига асосан ишни апелляция инстанциясида кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ва учинчи шахс зиммасига юклашни, ажрим устидан берилган апелляция шикояти бўйича даъвогар томонидан почта харажати олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирмасдан қолдиришни, ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти бўйича учинчи шахс томонидан 41.200 сўм почта харажати ва 2.060.000 сўм давлат божи олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15, 55-моддалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 274, 276-278 ва 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 октябрдаги даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги ажрими ва 2025 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, «********» масъулияти чекланган жамияти ва ********нинг апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Давлат божи ва почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарорга нисбатан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва ажрими қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик қилувчи ******** ҳайъат аъзолари ******** ************ 12